Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.1998 й. 528-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.12.1998 й.
N 528
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ
МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Қарор ЎзР ВМ 07.08.2019 й. 650-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги Низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хат боши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлайди".
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 12, 47-модда.