Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.1994 й. 50-сон "Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.1994 й.

N 50



ГАРОВ ТЎFРИСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Гаров тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1992 йил 9 декабрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар  Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда гаров тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш учун қўшимча 31 штат бирлиги ажратиш масаласини ҳал қилсин. Булардан учтаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппаратига, қолганлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларига берилсин. Шунингдек, гаров тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш учун 59 давлат нотариуси лавозими ажратилсин.


3. Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вақтинчалик низом тасдиқлансин (илова таҳлилномада).


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

гаров тўғрисидаги шартномаларни нотариал тасдиқлаш тартибини аниқласин;

юридик ва жисмоний шахслар учун гаров тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказишнинг давлат реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлдаги 613-ХII-сон қарори билан тасдиқланган 1, 2, 3-рўйхатларда қайд этилган корхона ва мулк турлари ҳамда гуруҳлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Президиумининг 1981 йил 30 мартдаги Фармони билан киритилган қўшимчалар билан) кўрсатилган, ижроия ҳужжатлари бўйича ундириб олиш мумкин бўлмаган фуқароларнинг мулклари гаров предмети бўла олмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда гаровга қўйилган мулкни мажбурий тарзда суғурта қилишни ўтказиш бўйича йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 2, 8-модда.