Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2014 й. 57-сон қарорига 2-илова)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 мартдаги

57-сон қарорига

2-ИЛОВА


Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини

давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда - ННТ), шу жумладан, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан адлия органлари томонидан ўтказган ҳолларда, бундай нотижорат ташкилотлари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.


3. ТПТТ байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.

ННТ рамзи таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


4. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ва бошқа рамзларни ўрнатиш, шунингдек, улардан фойдаланиш тартиби тегишли ННТ томонидан ННТ рамзи тўғрисидаги низомларда белгиланади.

ННТнинг алоҳида бўлинмалари ўз фаолиятида бош ННТ рамзидан фойдаланади.


5. Халқаро, республика ва вилоятлараро ННТ, шунингдек, халқаро ҳамда хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг рамзлари давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият юритадиган ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.


6. Айнан бир хил ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш рамзга эга бўлган икки ва ундан ортиқ ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган тақдирда, ҳаммадан олдин ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади.


7. ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

халқаро ННТ, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

республика, вилоятлараро ННТ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;

вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ННТ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.


8. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


9. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда - Платформа) орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган маблағлар - Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


10. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.



2-БОБ. ННТ РАМЗЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН

ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


11. ННТ рамзи тасдиқланган кундан бошлаб икки ой мобайнида ННТнинг вакили (кейинги ўринларда - ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда - Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


12. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;

ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

рамзнинг намунаси ва тавсифи;

ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;

бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ҳамда филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори - халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


13. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда:

рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга;

келишиш учун тегишли Адлия вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмасига юборилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган беш иш кунида рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва бу бўйича тегишли хулоса беради.


15. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш.


16. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома, "рўйхатдан ўтказилди" белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчига юборилади.


17. ННТ рамзи тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ННТ рамзларининг давлат реестрига киритилади.


18. Қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда илова қилинган бўлса;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар бўлса;

ушбу Низомнинг 7-бандига асосан белгиланган йиғим тўланмаганда;

Ўзбекистон Республикасида айнан шундай ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш тасвирланган рамз илгари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса;

рамз Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ёки герби билан ўхшаш бўлса;

рамз хорижий давлатнинг рамзи билан бир хил бўлса, агар ННТнинг мақомидан ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ўзга ҳол келиб чиқмаса;

рамз жамиятнинг ахлоқий негизларини, умуминсоний гуманистик қадриятларга путур етказишни, конституциявий тузумни қонунга зид равишда ўзгартиришни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини бузишни, уруш ҳолатини, зўравонлик ва ёвузликни, ижтимоий, синфий, ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдиришни, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган бошқа қилмишларни содир этишни тарғиб қилса;

рамз сифатида фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотларнинг эмблемасидан ёки рамзларининг бошқа турларидан фойдаланилган бўлса;

рамз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузса;

рамз қонун ҳужжатларига зид бўлса;

рамз диний хусусиятга эга бўлса.


19. Рамзнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли уни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


20. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган қарор қабул қилади.

ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчига хабарнома юборилади. Хабарномада ариза берувчига уларнинг уч ой муддатда йиғимни қайтариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ёхуд аниқланган камчиликларни ва ариза берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқи тушунтирилади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янги берилган ҳисобланади.


21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



3-БОБ. ННТ РАМЗЛАРИНИ ҚАЙТА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


22. ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилади.


23. ННТ раҳбар органи томонидан ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилганда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш учун бир ой мобайнида мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;

ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи;

ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказишда ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.


24. ННТ рамзи ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида қайта рўйхатдан ўтказилади.


25. ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида ННТ рамзларининг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва ариза берувчига "рўйхатдан ўтказилди" белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) рамзнинг янги намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом берилади.

Агар рамз тавсифига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада назарда тутилган қисқача тавсифнинг ўзгаришига олиб келса, ариза берувчига ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади. НТГГ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилганда ҳам ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади.


26. Мазкур қарор кучга киргунга қадар расмийлаштирилган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан уни QR-код қўйилган гувоҳномага алмаштириш бўйича ариза берувчи мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда);

йўқолган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида даврий матбуот нашрида берилган эълон;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).


27. Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани, "рўйхатдан ўтказилди" белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунасини, унинг тавсифи ҳамда низомни Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчига юборади.

Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар берилганлиги учун йигим ундирилмайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ННТ рамзларидан фойдаланиш тақиқланади.


29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

         

          




Низомга

1-ИЛОВА



Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг

рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари











1-босқич


Ариза берувчи


    

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда - Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

         


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. Платформа ёки ЯИДХП


     

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборади.


2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборилади.

        


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада


2. Реал вақт режимида











3-босқич


Интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган


      

Рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва хулоса беради.

       


5 иш куни ичида











4-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган


     

Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш.

ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда), Платформа ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

        


10 иш куни ичида











5-босқич


Давлат хизматлари маркази


          

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани аризаберувчиларга тақдим этади.

        


10 дақиқа ичида




           

        




Низомга

2-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро

ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг

ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини

рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан

ўтказиш) тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. Нодавлат нотижорат ташкилот тўғрисида маълумот:


1. Ташкилот номи:



2. Жойлашган жойи (почта манзили):



3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами:



4. Телефон рақами:



II. Нодавлат нотижорат ташкилот вакили:


1. Ф.И.О.



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:


       

Рўйхатдан ўтказиш учун:

ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;

ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

рамзнинг намунаси ва тавсифи;

ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;

бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори - халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун:

Н1ТГ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи;

ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан мурожаат қилганда:

гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда);

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

        

        

Изоҳ. *) Ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

        

       




Низомга

3-ИЛОВА

           

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Ozbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali togrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.

Elektron hujjatning nusxasida korsatilgan malumotlar togriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi malumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatiyan taqiqlangan.

          

          




Низомга

4-ИЛОВА



Нодавлат но тижорат ташкилотлари рамзларининг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр тартиб рақами

       

Рамз давлат рўйхатидан ўтказилган сана

     

ННТ

поми

     

ННТ раҳбар органи томонидан рамзни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана

      

Рамзнинг қисқача

тавсифи

     

Реестрга ёзувни ёзган шахснинг Ф.И.О., лавозими ва имзоси

    

Қайта рўйхатдан ўтказилган сана

    

Изоҳ

1

    

2


3


4

      

5


6


7

       

8


     

       



      

      



       

      


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 126-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 25-модда