Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2014 й. 57-сон қарорига 3-илова)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 мартдаги

57-сон қарорига

3-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари

бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила

аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан, диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

ННТ чет эл фуқаролари бўлган ходимларининг ота-онаси, эри/хотини, улар билан бирга яшайдиган болалари уларнинг қарамоғидаги оила аъзолари ҳисобланадилар.


2. Чет эл фуқароларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) аккредитациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

4. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган йиғим ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.


5. Адлия вазирлиги томонидан чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун йигим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда - Платформа) орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган маблағлар - Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


II. ННТнинг ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ БЎЛГАН

ХОДИМЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


6. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун ушбу фуқароларни қабул қилаётган ННТ раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахс (кейинги ўринларда - ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда - Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса - мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

чет эл фуқаросининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича шахсий варақаси;

чет эл фуқаросининг 3х4 см ўлчамдаги электрон шаклдаги рангли фотосурати;

хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;

тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

18 ёшга тўлмаган болалар учун ушбу банднинг учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади. Паспорт мавжуд бўлмаган тақдирда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.

Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки Платформа орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш мазкур Низомга 1а-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

7. Ариза Адлия вазирлиги томонидан, ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.

Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, аризани қўшимча ўрганиш учун тегишли ташкилотларга юборишга ҳақлидир, шу муносабат билан аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин, лекин бу муддат ўн беш кундан ошмаслиги керак.

Ҳужжатларни олган ташкилот ўз хулосасини йигирма кун мобайнида тақдим этиши шарт.


8. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

аккредитациядан ўтказиш тўғрисида;

аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида.


9. Аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда чет эл фуқаросига аккредитация карточкаси берилади, у чет эл фуқаросининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайди ва унга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳуқуқини беради. Аккредитация карточкасининг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

18 ёшга тўлмаган болаларни аккредитациядан ўтказиш паспортга ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатга ота-оналардан биттасининг аккредитация тартиб рақами остига штамп қўйиш йўли билан амалга оширилади.

Аккредитация карточкаси ННТнинг чет эл ходимига меҳнат фаолиятини фақат қабул қилган ННТда амалга ошириш ҳуқуқини беради.


10. Аккредитация карточкаси олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади. Чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар ННТнинг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролари, шунингдек улар оилаларининг аъзолари реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ киритилади.

Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш кўпи билан ўн икки ой муддатга амалга оширилади.


11. Аккредитациядан ўтказиш рад этилганда Адлия вазирлиги қарор қабул қилади ва бу тўғрида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчига хабарнома юборилади. Бу ҳолда Адлия вазирлиги қабул қилинган қарорни изоҳламаслик ҳуқуқига эга.

12. Чет эл фуқаросининг аккредитацияси муддатини узайтириш учун ННТ аккредитация муддати ўтгунгача қирқ беш кундан кечикмай мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ва назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этади.

13. Аккредитация карточкаси йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда аккредитация карточкасининг эгаси уч иш кунидан кечикмай бу тўғрида ННТни ва Адлия вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилади.

Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ННТ томонидан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ариза берилади:

давлат хизматлари марказидан маълумотнома (аккредитация карточкаси йўқолганда);

йўқолган аккредитация карточкасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида даврий матбуот нашридаги эълон;

аккредитация карточкасининг асл нусхаси (аккредитация карточкаси яроқсиз ҳолга келганда);

чет эл фуқаросининг (3 см х 4 см ўлчамдаги) тўртта рангли фотосурати;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

14. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади ва ушбу маълумотлар Реестрга киритилади.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Аккредитация карточкасини олган чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш визалари уларнинг аккредитацияси амал қиладиган муддатга берилади.

Аккредитациядан ўтказилган чет эл фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

16. Аккредитация карточкаси эгаси, Ўзбекистон Республикасида бўлишининг мақомидан қатъи назар, қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этиш;

Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;

ННТнинг хонаси ва бошқа мулкидан фақат уставдаги мақсадлар ва вазифаларни бажариш мақсадларида фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасида яшаётган халқларнинг маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва турмушини ҳурмат қилиш.

Чет эл фуқароларини қабул қилган ННТ улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларига риоя этилишини таъминлайдилар.


17. Аккредитациянинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек меҳнат фаолияти тўхтаганда ва чет эл фуқаролари узил-кесил жўнаб кетаётганда аккредитация карточкалари Адлия вазирлигига қайтариб берилиши керак.

Аккредитация карточкаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Реестрга киритилади.


18. ННТ фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек чет эл фуқароси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузиш аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келади, бу чет эл фуқароларининг бундан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши мумкин эмаслигини билдиради.

Бу ҳолда чет эл фуқаролари Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнаб кетиши шарт.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



1-шакл

Form N 1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

MINISTRY OF JUSTICE ОF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

ШАХСИЙ ВАРАҚА/PERSONAL APPLICATION

1. Ташкилотнинг номи



РАСМ

PHOTO

    Name of organization





     



тайинланиши





аppointment




      



муддати узайтирилиши





extensions




     




ўзгартиришлар киритилиши






change of circumstances





      




2. Фамилияси


исми


    Family name

given name(s)

3. Оилавий аҳволи

    Marital status

4. Эгаллаб турган лавозими

    Position held

5. Қандай имтиёзлар берилган ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки битимга асосан

    Privileges, if any. If yes, mention concerned legal document or international agreement

     

    

    

     

6. Маълумоти ва мутахассислиги

    Education and major


7. Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумот (меҳнат фаолиятини бошлаган кундан бошлаб, шу кунга қадар) / Data on Employment

Т/р

Қайси ташкилот-

ларда ишлаган/

previous employers

Қайси

лавозимларда

/Positions

Меҳнат фаолиятини

амалга оширган

муддатлари

/employment

period


Идораларнинг

жойлашган

жойи, манзили/

employer`s legal

address


1.




2.




3.




8. Туғилган вақти: куни ______ ойи __________ йили ___________

    Date of birth         day             month                    year

9. Туғилган жойи мамлакат ______________ шаҳар ____________________

    Place of birth country                                         city


10. Фуқаролиги ________ илгаригиси ___________ иккинчи фуқаролиги __

      Nationality           previous nationalities, if any other nationalities, if any


11. Миллати ________________________

      Ethnic


12. Миллий паспорти _____________________________________________

      National Passport

      Рақами ____________ санаси _____________ муддати ______________

      number                        issue date                      validity term


13. Ўзбекистонга келган санаси _____________________________________

      Date of arrival to Uzbekistan


14. Ўзбекистондаги яшаш жойи ҳақида маълумот ____________________

      Information about residence in Uzbekistan _________________________


15. Ўзи билан келган оила аъзолари тўғрисида маълумот

      Accompanied by the following member of the family

Т/р

Ф.И.О./Name


Қариндошлик даражаси / relationship


1

2


3


16. Аввал берилган карточканинг рақами _____________________

      Number of the last card


17. Аризачининг имзоси __________ ташкилот раҳбари __________________

      Applicant`s signature                   head of the organization



                                                          Муҳр     сана: 20____ "___" _____________

                                                          Seal        date






Низомга

1а-ИЛОВА


Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл

фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек

уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини

аккредитациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари











1-босқич


Ариза берувчи


  

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда - Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

         


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. Платформа ёки ЯИДХП


    

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.


2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

        


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада


2. Реал вақт режимида











3-босқич


Адлия вазирлиги


       

Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

аккредитациядан ўтказиш тўғрисида; аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида.

       


Бир ой муддатда











4-босқич


   

1. Давлат хизматлари маркази


2. Платформа ёки ЯИДХП

       


Ариза берувчига аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.


1. 10 дақиқада


2. Реал вақт режимида




         





Низомга

2-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролар

бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ


Аккредитация-

дан ўтказилган

шахснинг Ф.И.О.


Туғилган

санаси

(кун, ой,

йил) ва

жойи


Фуқа-

ролиги ва

миллати


Маълумоти,

мутахас-

сислиги


Оилавий

аҳволи


Оила

аъзолари

сони ва

қариндошлик

даражаси


Халқаро

ва хорижий

нодавлат

нотижорат

ташкилоти

ваколат-

хонаси ва

филиалининг

тўлиқ номи


Аккре-

дитация

қилинган

шахснинг

лавозими


Ўзбекис-

тонга

келган

санаси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10









Жадвалнинг давоми

Ўзбекис-

тонда

яшаш

жойи


Паспорт

маълу-

мотлари


Аккре-

дитация

муддати ва

карточка-

нинг

рақами


Шахс-

нинг

фото-

сурати


Аккре-

дитация

карточкаси

олган

шахснинг

имзоси


Аккре-

дитация

қилинган

шахснинг

қонун ҳуж-

жатларини

ва устав

(низом)

талабларини

бузганлиги

тўғрисидаги

маълу-

мотлар


Аккре-

дитация

қилинган

шахсга

нисбатан

кўрилган

чоралар


Аккре-

дитация

карточка-

сини бекор

қилиш

қарори

ва санаси


Аккре-

дитация

карточ-

касини

қайтар-

ганлик

тўғрисида

маълу-

мотлар

ва сана


Аккре-

дитация

қилинган

шахснинг

визасини

бекор

қилиш ва

фаолиятини

тўхтатиш

тўғрисидаги

маълу-

мотлар


11

12


13


14

15

16

17

18

19

20









        

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 126-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 25-модда