Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Март

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2003


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАРТ


  

  

3


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлови муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  


5



- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар февраль ойи учун ??С тўловини тўлайдиган муддатнинг охирги куни, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно; ****


Солиқ кодекси 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.3-банд.


  

  

10


- февраль ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловини амалга ошириш муддатининг охирги куни. **


ЎзР АВ томонидан 16.03.2001 й. 1018-сон билан рўйхатга олинган МБ, МВ, ДСҚ ва МАИМҚВ томонидан тасдиқланган "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 15, 16, 37, 38, 42, 46 бандлари.


  

  

13


- март ойининг I ўн кунлигидаги ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- март ойининг I ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва  газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

15

******

- март ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловларни тўлаш муддатининг охирги куни*;


Солиқ кодекси 43-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 29 банди.


- февраль ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ҳамда тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.3-банд.


- февраль ойи учун чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ бўйича тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни*****;


ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон Қарорига 1-илова "Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19 банди.


- бир чорак учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналарнинг февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғини тўлаш муддатининг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси 121-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.


- февраль ойи учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлови амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон Қарорига 2-илова "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12, 13 бандлари.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар, шунингдек бюджет ташкилотлари йиллик молиявий ҳисобот топширадиган муддатнинг охирги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг, 1, 3 бандлари.


- қуйидаги соҳаларда тарбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун февраль ойига белгиланган қатъий солиқни тўлаш муддатининг охирги куни:

автотранспортнинг қисқа муддатли автотўхташ жойлари (юридик шахслар);

болалар ўйин автоматлари;

ўйин автоматлари, шунингдек унга пул ютуқли ўйин автоматлари ҳам киради;

бильярдхоналар;



ЎзР АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган ""Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12 банди.


- транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.

  

  

20


- февраль ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 9 банди.


- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар март ойи учун ??С бўйича жорий тўловларни тўлайдиган муддатнинг охирги куни, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно****;


Солиқ кодекси 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.3-банд.


- март ойи учун мол-мулк солиғи бўйича ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси 94-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 17 банди.


- февраль ойи учун ер остидан фойдаланганлик учун  (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун) солиқ тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси 109-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 11а банди.

  

  

23

******

- март ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- март ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва  газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.

  

  

25


- март ойи учун инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 9 банди.


- хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари томонидан йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг, 2 банди.


-----------------------------------

*) йилнинг ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган фойдаси (даромади) энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, бўнак (жорий) тўловларини тўламай, тўловларни ҳар чоракда йил бошидан буён ўсиб борувчи якун билан тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналари бундан мустасно;

**) шу жумладан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 14, 15-моддаларига мувофиқ ажратмаларни тўлаш. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ажратмалар ҳисоб-китоби ва тўлови ҳар йили ҳисобот йили якунлари бўйича 15 январга қадар амалга оширилади;

***) ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошмайдиган корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни йилда бир марта молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тўлайдилар;

****) пудрат қурилиш ташкилотлари ўсиб борувчи якун билан ойда бир марта, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадилар ва тўловни амалга оширадилар;

*****) ягона солиқ тўловчиси сифатида ҳисобга қўйишда ҳамда фаолиятни ўзгартирилган шароитда амалга оширишни бошлагунга қадар ҳисоб-китобдаги маълумотларга (умумий фойдаланиладиган майдон, солиқ ставкаси, энг кам ойлик иш ҳақи ва бошқа кўрсаткичларга) ўзгартиришлар киритилган тақдирда ҳисоб-китоб тақдим этилади;

******) агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган (дам олиш) кунга тўғри келиб қолса, ундан кейин келувчи биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни бўлиб ҳисобланади.