Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Июль

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2003


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ИЮЛЬ

1



- ягона ер солиғини йиллик солиқ суммасидан 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган муддатнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 8-модда;

ЎзР АВ томонидан 05.03.2002 й. 1102-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 20-банди.


  

  

3


- июнь ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлови муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.

- июнь ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

5

********

- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар июнь ойи учун ??С тўловини тўлайдиган муддатнинг охирги куни, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно ******


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 55 банди.


- 2003 йил III чораги учун назарда тутилаётган даромад (фойда)дан келиб чи??ан ҳолда бюджетга даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни.


Солиқ кодекси, 43-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 28 банди.


  

  

10


- июнь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ва мажбурий ажратмалар тўланадиган муддатнинг охирги куни **.


ЎзР АВ 16.03.2001 й. 1018-сон билан рўйҳатга олинган "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома, 15, 16, 37, 38, 42, 46-бандлар.


  

  

13

********

- июль ойининг I ўн кунлигидаги ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- июль ойининг I ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


   

15


- июнь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ҳамда тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни, шу жумладан пудрат қурилиш ташкилотлари ҳам;


Солиқ кодекси, 77, 78-моддалар;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 55, 56-банди.


- июль ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловларни тўлаш муддатининг охирги куни*;


Солиқ кодекси, 43-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 29 банди.


- бир чорак учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналарнинг июнь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғини тўлаш муддатининг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 121-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.


- июнь ойи учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлови амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон Қарорига 2-илова "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12, 13 бандлари.


- июнь ойи учун чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ бўйича тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни*****;


ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон Қарорига 1-илова "Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19 банди.


- қуйидаги соҳаларда тарбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун июнь ойига белгиланган қатъий солиқни тўлаш муддатининг охирги куни:

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари (юридик шахслар);

болалар ўйин автоматлари;

ўйин автоматлари, шунингдек унга пул ютуқли ўйин автоматлари ҳам киради;

бильярдхоналар;


ЎзР АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган ""Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12 банди.


- июль ойи учун Республика йўл жамғармасига режали тўловлар тўланадиган, шунингдек I ярим йиллик учун қайта ҳисоб-китоб натижасига кўра ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ҳамда қўшимча тўлов амалга ошириладиган охирги кун;


ЎзР ВМ 05.07.1993 й. 334-сон Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Қарори, 14 банд.


- II чорак учун ёлланиб ишлайдиганларга меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги ва бошқа даромадларнинг ҳисоблаб ёзилган ва амалда тўланган суммалари, шунингдек мазкур даромадларга солиқ суммаси ҳақидаги маълумотномани тақдим этиш муддатининг охирги куни;


ЎзР АВ томонидан 14.03.2002 й. 1110-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш Тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 38-банди


- лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи корхоналар ялпи тушумдан солиқ ҳисоб-китобини тақдим этадиган ҳамда тўловини амалга оширадиган охирги кун.*******


ЎзР АВ томонидан 21.04.2003 й. 1234-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 9-банди


  

  

20

********

- июнь ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 9 банди.


- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар июль ойи учун ??С бўйича жорий тўловларни тўлайдиган муддатнинг охирги куни, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно******;


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 55 банди.


- июль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 94-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 17 банди.


- июнь ойи учун ер остидан фойдаланганлик учун (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун) солиқ тўлаш муддатининг охирги куни.


Солиқ кодекси, 109-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 11а банди.


   

  

23



- июль ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- июль ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

25


- июль ойи учун инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг, шунингдек I ярим йиллик учун ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 7-8 бандлари.


- чораклик ҳисобот тақдим этиладиган охирги кун****;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг, 4 банди.


- меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари бўйича ҳисоботлар тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни;


ЎзР АВ томонидан 16.03.2001 й. 1018-сон билан рўйхатга олинган МБ, МВ, ДСҚ ва МАИМҚВ томонидан тасдиқланган "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 17 банди.


- I ярим йиллик учун даромад (фойда) ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этиладиган кун;


Солиқ кодекси 41, 94-моддалари;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 32 банди.

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 18 банди.


- I ярим йиллик учун ер остидан фойдаланганлик учун (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун) солиқ бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган, шунингдек I ярим йиллик учун рангли тош хом ашёси, палеонтология қолдиқлари ва бошқа геологик коллекцион материаллар йиғимига солиқ тўланадиган охирги кун;


Солиқ кодекси 109-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 10, 11б бандлари.


- I ярим йиллик учун экология солиғи ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлов амалга ошириладиган охирги кун;


Солиқ кодекси, 114, 115-моддалар;

ЎзР АВ томонидан 18.02.2003 й. 1219-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Экология солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 7 банди


- I ярим йиллик учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи ҳисоб-китоби тақдим этиладиган, шунингдек солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналар томонидан солиқ тўлови амалга ошириладиган сўнгги кун;


Солиқ кодекси 120-121-моддалар;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 11-14 бандлари.


- I ярим йиллик учун ягона солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлов амалга ошириладиган сўнгги кун.


Солиқ кодекси 8 модда;

ЎзР ВМ 15.04.1998 й. 159-сон билан тасдиқланган "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик корхоналарга солиқ солиш Тартиби тўғрисида"ги Қарори, V.2, V.3-бандлар.


  

  

30



- I ярим йиллик учун ҳисоб-китоб бўйича даромад (фойда) солиғи тўланадиган муддатнинг охирги куни;


Солиқ кодекси, 41, 94-моддалар;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 33 банди.


I ярим йиллик учун инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўланадиган охирги кун.


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 9 банди.


    

-----------------------------------

*) йилнинг ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган даромади (фойдаси) энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, бўнак (жорий) тўловларини тўламай, тўловларни ҳар чоракда йил бошидан буён ўсиб борувчи якун билан тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналари бундан мустасно;

**) шу жумладан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 14, 15-моддаларига мувофиқ ажратмаларни тўлаш. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ажратмалар ҳисоб-китоби ва тўлови ҳар йили ҳисобот йили якунлари бўйича 15 январга қадар амалга оширилади;

***) умумий солиқ миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошмайдиган корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни чоракда бир марта чораклик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тўлайдилар;

****) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар, бюджет ташкилотлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бундан мустасно. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида чораклик ҳисоботни тақдим этадилар. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, хорижий фирмалар ваколатхоналари, шунингдек бюджет ташкилотлари йиллик ҳисобот тақдим этадилар.

*****) белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчиси сифатида ҳисобга қўйишда ҳамда фаолиятни ўзгартирилган шароитда амалга оширишни бошлагунга қадар ҳисоб-китобдаги маълумотларга (умумий фойдаланиладиган майдон, солиқ ставкаси, энг кам ойлик иш ҳақи ва бошқа кўрсаткичларга) ўзгартиришлар киритилган тақдирда ҳисоб-китоб тақдим этилади;

******) пудрат қурилиш ташкилотлари ўсиб борувчи якун билан ойда бир марта, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадилар ва тўловни амалга оширадилар;

*******) тиражли ва бир зумлик лотереяларни ташкиллаштирадиган корхоналар тираж ўтказилгандан (тиражли лотереялар бўйича) ёки сотиш тугаганидан (бир зумлик лотереялар бўйича) кейин ялпи тушумдан якуний ягона солиқ ҳисоб-китобини тақдим этадилар;

********) агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган (дам олиш) кунга тўғри келиб қолса, ундан кейин келувчи биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни бўлиб ҳисобланади.