Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2002 й. 454-сон "Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.12.2002 й.
N 454
МАТБАА КОРХОНАЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 3 июлдаги 241-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишинп назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
2002 йил 27 декабрдаги
454-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида
матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"
1998 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи хатбоши ва қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
2. 2-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Белгилаб қўйилсинки, матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар";
иккинчи хатбоши ўз кучини йўҳотган деб ҳисоблансин.
3. 3-бандда "Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Қарор 2-иловасининг 3-бандида "Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.