Халқ таълими вазирлигининг 40-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 9-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 16.06.2014 й. Қарори (АВ томонидан 24.06.2014 й. 2597-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.06.2014 й.
N 2597
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.06.2014 й. N 40 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.06.2014 й. N 9 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига
таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 115-сонли "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А. Алимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 30 июнь, 26-сон, 320-модда