Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш Тартиби (ЎзР ВМ 10.07.2014 й. 186-сон қарорига илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 10 июлдаги
ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри
соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш
ТАРТИБИ
4.4. |
Юридик шахсларнинг тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
4.5. |
Жисмоний шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
4.6. |
Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
4.7. |
Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
4.8. |
Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
4.9. |
Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
Жисмоний шахсларнинг (юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари |
|
Юридик шахсларга (юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
|
Ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
4.13. |
Мулкида тураржой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун) |
Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул) |
|
4.15. |
Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш |
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари |
Жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди.
2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);
б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.
3. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.
4. Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
5. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
6. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади:
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) - 0,9;
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда - 0,8.
7. "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
8. Суд бошқарувчилари учун давлат хизматлари олдиндан тўловларни амалга оширилмасдан кўрсатилади, кўрсатилган хизмат тўловининг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 14 июль, 28-сон, 344-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 7-сон, 71-модда