Ички ишлар вазирининг 27.07.2014 й. 103-сон "Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.08.2014 й. 2608-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.08.2014 й.
N 2608
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
27.07.2014 й.
N 103
БУЙРУҒИ
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига
жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига
кўчириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:
1. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 20 июлдаги 93-сонли "Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахсларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ва маҳкумни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Ахмедбаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 18 август, 33-сон, 424-модда