Болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитиш учун ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари (ЎзР Президентининг 04.12.2014 й. ПҚ-2270-сон қарорига 35-илова)
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2014 йил 4 декабрдаги
35-ИЛОВА
Болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида
ўқитиш учун ота-оналардан олинадиган тўлов
МИҚДОРЛАРИ
Болалар мусиқа ва санъат мактабининг жойлашуви |
Йил бошида энг кам иш ҳақи миқдорига % ҳисобида |
Мусиқа йўналишлари бўйича
|
|
Тошкент шаҳри |
75 |
вилоятлар марказлари |
50 |
Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган аҳоли пунктлари |
30 |
Санъат йўналишлари бўйича
|
|
Тошкент шаҳри |
50 |
вилоятлар марказлари |
30 |
Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган аҳоли пунктлари |
20 |
Эслатма:
1. Мусиқа ва санъат соҳасида болаларнинг таълим олиши учун қулай шароит яратиш мақсадида бир календарь йил мобайнида мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1-3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болаларни ҳамда кам таъминланган оилалардан бўлган ва имкониятлари чекланган болаларни ўқитиш, ўқувчилар умумий контингентининг 25%дан ошмайдиган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
2. Агарда бир оиланинг 2 ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70% миқдорида тўлов амалга оширилади.
3. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари таъминоти учун сарф-харажатларни молиялаштириш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўловдан ташқари) ота-оналар тўлайдиган маблағлар ҳисобидан, етишмаётган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.