Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.11.2014 й. 23-сон “Биринчи гуруҳга гречка, арпа перловка, нўхат ёрмаларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 23.12.2014 й. 2639-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.12.2014 й.
N 2639
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ
ҚЎМИТАСИНИНГ
25.11.2014 й.
N 23
ҚАРОРИ
Биринчи гуруҳга гречка, арпа перловка,
нўхат ёрмаларини етказиб бериш, қабул қилиш,
сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Биринчи гуруҳга гречка, арпа перловка, нўхат ёрмаларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ж. Кадиров
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 628-модда