Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 30.01.1999 й. 615-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 22.01.1999 й. 104-В-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.01.1999 й.

N 615




ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ

22.01.1999 й.

N 104-В

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

22.01.1999 й.

N 21

КЕЛИШИЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

25.01.1999 й.

N 99-10



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг.



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб

рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 784-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги УП-1923-сонли “Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловларнинг тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Фармонига ва унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 апрелдаги УП-1992-сонли Фармони билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ишлаб чиқилган.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Йўриқнома юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда улардан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини белгилайди.

Банк ҳисобварағи тушунчаси банкларда юридик шахслар томонидан очилган барча талаб қилиб олингунча (жумладан иккиламчи талаб қилиб олингунча) депозит ҳисобварақлари, муддатли депозит ва миллий ҳамда хорижий валюталардаги бошқа ҳисобварақларни ўз ичига олади.


1.2. Юридик шахснинг талаб қилиб олингунча депозит (ҳисоб-китоб) ҳисобварағида пул маблағлари етарли бўлганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликда кўзда тутилган тартибда, ҳисобварақ эгасининг топшириқлари келиб тушиш тартибида унинг тўлов топшириқномалари бўйича ёки ушбу банк ҳисобварағига унинг эгаси томонидан акцептланган ёки акцептсиз қўйилган тўлов талабномаларининг келиб тушиш тартибида амалга оширилади.


1.3. Юридик шахснинг талаб қилиб олингунча депозит (ҳисоб-китоб) ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаган ҳолда, ундан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш қуйидаги навбатда амалга оширилади:

Ҳисобварақ эгасининг бевосита ишлаб чиқариш

...