Давлат божхона қўмитасининг 08.04.2002 й. 02/20-8-сон "Реэкспорт божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.05.2002 й. 1134-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.05.2002 й.
N 1134
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
08.04.2002 й.
N 02/20-8
ҚАРОРИ
Реэкспорт божхона режими тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 20-моддасига биноан (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ведомостлари, 1998 йил, 2-сон, 36-бет) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Реэкспорт божхона режими тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Мазкур Қарорни бажарилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С. Арипов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитасининг Раиси У. Комилов