Давлат божхона қўмитасининг 25.10.2012 й. 01-02/12-30-сон "Эркин муомалага чиқариш божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.11.2012 й. 1404-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.11.2012 й.
N 1404-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
25.10.2012 й.
N 01-02/12-30
ҚАРОРИ
Эркин муомалага чиқариш божхона режимига
мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни
божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
(2012 йил 7 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 9 августдаги 01-02/12-32-сонли қарори (рўйхат рақами 1404, 2004 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 404-модда) билан тасдиқланган Эркин муомалага чиқариш божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. Дўсанов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 542-модда