Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2003 й. ПФ-3200-сон "Қирол Хуан Карлос I Зоти Олийларини "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
24.01.2003 й.
N ПФ-3200
ҚИРОЛ ХУАН КАРЛОС I ЗОТИ ОЛИЙЛАРИНИ
"БУЮК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" ОРДЕНИ БИЛАН
МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Испан ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида самарали ўзаро манфаатли муносабатларни чуқурлаштириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Испания Қироли Хуан Карлос I "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотнома" 2003 й. 1-сон.