Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2012 й. ПФ-4430-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
09.03.2012 й.
N ПФ-4430
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Қабул қилинган қарорларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини тартибга солиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2012 йил 9 мартдаги
ПФ-4430-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил
11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига киритиладиган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги орқали Жамғарманинг муассиси ҳисобланади".
2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлатнинг Жамғармага йўналтириладиган молиявий маблағларини жамлаш".
3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 113-модда