Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1995 й. 330-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 мартдаги 151-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992
ЙИЛ 27 МАРТДАГИ 151-СОН ҚАРОРИГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
"Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Зарафшон-Ньюмонт" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари ва унга ҳукумат кафолатлари бериш тўғрисида" 1992 йил 27 мартдаги 151-сон қарорининг 3-бандига қуйидаги қўшимча киритилсин:
"Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонаси ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда корхона рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн йил давомида бож пошлиналари тўлашдан озод қилинсин".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов