Молия вазирининг 02.07.2010 й. 52-сон "Бензин ва дизель ёқилғиси учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2010 й. 2120-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.07.2010 й.
N 2120
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
02.07.2010 й.
N 52
БУЙРУҒИ
Бензин ва дизель ёқилғиси учун
қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи
ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида
(2010 йил 24 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) 12-1-сонли иловасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Бензин ва дизель ёқилғиси учун қатъий минимал миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаси қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги миқдорида белгилансин:
Аи-80 маркали бензинга - камида 254 100 сўм/тоннага;
Аи-91, А-92 и Аи-93 маркали бензинга - камида 279 400 сўм/тоннага;
Аи-95 маркали бензинга - камида 323 300 сўм/тоннага;
дизель ёқилғисига - камида 216 200 сўм/тоннага.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 237-модда.