Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1996 й. 333-сон "Четдан келтирилаётган товарларнинг айрим турларига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.09.1996 й.
N 333
ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИНГ
АЙРИМ ТУРЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИFИ
ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎFРИСИДА
Ватанимизнинг товар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1996 йил 1 октябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларга иловага мувофиқ рўйҳат ва ставка бўйича акциз солиғи жорий этилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 304-сон қарори билан четдан келтирилаетган енгил автомобилларга белгиланган акциз солиғи ставкалари четдан келтирилаётган фойдаланилган енгил автомобилларга ҳам жорий этилсин.
Агар автомобиль ишлаб чиқарилганлигига уч йил ва ундан ортиқ бўлган бўлса, қанча масофа юрганлигидан қатъи назар, у фойдаланилган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Қўмитаси бир ҳафта муддатда акциз солиғи солинадиган четдан келтирилаётган товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Давлат солиқ қўмитаси акциз солиғи тўғри ҳисобланиши ва тўлиқ тўланиши устидан назорат ўрнатсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 23 сснтябрдаги
333-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳулудига
келтирилаётган акциз солиғи солинадиган
товарлар бўйича акциз солиғи
СТАВКАЛАРИ
Ташки иқтисодий фаолият товар но менклатураси коди |
Товарлариинг номи |
Акциз солиғи ставкалари (контракт қийматига иисбатан фоизларда ёки ўлчов бирлиги учун ЭКЮ да) |
1701-5704 |
Гилам ва гилам маҳсулотлари |
35% |
7113, 7114, 7116, 711590, 711590 100 711590 900 |
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари |
20% |
2203 |
Пиво |
35%, бироқ 1 литри учун камида 0,3 ЭКЮ |
1704, 1905, 1806 |
Қандолатчилик маҳсулотлари |
20% |
2202 200950200980 |
Алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар (цитрус ўсимликлар шарбатидан ташқари) |
25%, бироқ 1 литри учун камида 0,15 ЭКЮ |
8528, 8521, 8520 |
Видео ва аудиоаппаратлар |
25% |
Изоҳ. Қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди.
жисмоний шахслар томонидан келтирилётган қандолатчилик маҳсулотларига бир жисмоний шахсга 3 килограммгача
жисмоний шахслар томонидан келтириётган пивога алкоголсиз ичимликлар ва шарбатларга бир жисмоний шахсга икки литргача
жисмоний шахслар томонидан келтирилаётган бошқа маҳсулотларга, бир жисмоний шахсга бир дона товаргача
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 9, 27-модда.