Иқтисодиёт вазирлигининг 76-сон, Молия вазирлигининг 65-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-3881-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-13-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 22.06.2009 й. Қарори (АВ томонидан 27.06.2009 й. 1853-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.06.2009 й.
N 1853-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.06.2009 й. N 76 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.06.2009 й. N 65 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.06.2009 й. N ЭГ-01/10-3881 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 22.06.2009 й. N 01-02/8-13 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
олиб кириладиган истеъмол товарларининг
рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида
(2009 йил 7 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 309-модда) ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 1 августдаги 56, 73, ЭГ-01/19-3822, 01-02/8-46-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарлари рўйхатининг (рўйхат рақами 1853, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 384-модда) "ТИФ ТН коди 2007 йил таҳрири" графасидаги "8523 (8523 21 000 0 ва дастурий таъминотдан ташқари)" кодли сатри "8523 29 - 8523 52 900 1 (дастурий таъминотдан ташқари), 8523 52 900 9 (банк пластик карточкаларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган чип-модуллардан ташқари), 8523 59 - 8523 80 (дастурий таъминотдан ташқари)" кодли сатр билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Б. Хўжаев |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
С. Носиров |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 318-модда.