Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-14-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб шакли ва уни тўлдириш ва тақдим этиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 20.01.2004 й. Қарори (АВ томонидан 06.02.2004 й. 1308-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.02.2004 й.

N 1308

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.01.2004 й.

N 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.01.2004 й.

N 2004-14

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий

ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб шакли ва уни тўлдириш

ва тақдим этиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 16 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сонли "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни ҳисоб шакли 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб шаклини тўлдириш ва тақдим этиш Қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

М. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитасининг раиси

Ж. Сайфиддинов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 63-модда.