Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.1998 й. 482-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.11.1998 й.
N 482
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ ("ЎЗФАРМСАНОАТ")
ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 1993 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 290-СОН
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошкент "Изотоп" корхонаси "Махсусқотишма" республика ташкилоти таркибидан "Ўзфармсаноат" давлат концерни таркибига берилсин.
2. Махфий.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорига 1-илованинг I бўлимига "Тошкент "Изотоп" корхонаси" қўшимчаси киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов