Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.1996 й. 387-сон "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.11.1996 й.
N 387
СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА
МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА МУДДАТИДА
ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАРНИ КОРХОНАЛАР ВА
ТАШКИЛОТЛАР МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН
УНДИРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил. 9 августдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Олий хўжалик судига солиқлар тўловини қарздор корхоналар мулки ҳисобидан ундириб олиш юзасидан даъволарни кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш тавсия этилсин, бунда уч кун муддатда қарор қабул қилиш назарда тутилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 11, 31-модда.