Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 26.08.2013 й. 17-сон "Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.10.2013 й. 2512-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.10.2013 й.
N 2512
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ
ҚЎМИТАСИНИНГ
26.08.2013 й.
N 17
ҚАРОРИ
Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш,
қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ж. Кадиров
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 535-модда