Адлия вазирлигининг 7-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/22-40-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 53-сон "Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 28.05.2008 й. 1816-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.05.2008 й.
N 1816
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.05.2008 й. N 7 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 28.05.2008 й. N 01-02/22-40 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.05.2008 й. N 53 |
ҚАРОРИ
Захираларни шакллантириш учун зарур
бўлган озиқ-овқат товарларини сотиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2008 йил 7 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 144-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Адлия вазири
|
Р. Муҳитдинов |
Давлат божхона қўмитасининг раиси
|
С. Носиров |
Иқтисодиёт вазири |
Б. Ходжаев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 209-модда.