Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича Йўриқнома (ЎзР ВМ 20.03. 2001 й. 137-сон Қарори билан тасдиқланган)
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 20 мартдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари
билан операциялар ҳисобини юритиш
ва расмийлаштириш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини мойли экинлар уруғликларини дон қабул қилиш корхоналари, элеваторда, ун-ёрма, омухта ем ва уруғни қайта ишлаш заводларида, дон маҳсулотлари комбайнларида операцияларни расмийлаштириш ва уларни дастлабки ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат захирасига қўйилган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари операцияси ва уларни ҳисобга олиш, дон маҳсулотларини тайёрлаш, қўйиш ва давлат захирасига бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Дон маҳсулотларининг сифат-миқдори ва бухгалтерия ҳисоби, давлат захирасига қўйилган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ажратилмаган ҳолда корхоналар ва базалар томонидан биргаликда олиб борилади.
Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан барча операцияларни расмийлаштиришда миқдор ҳисоби физик оғирликнинг бир килограммгача бўлган аниқлигида олиб борилади. Заводда жойлаб-ўраб чиқарилган ун ва ёрма, шунингдек, маккажўхори ва бошқа экинлар уруғлари ҳисоби, бундан ташқари, жойлар сонига қараб олиб борилади. Тайёрланаётган доннинг бухгалтерлик ҳисоби физик оғирлик билан биргалиқда ҳисобланган оғирликда ҳам олиб борилади.
Ушбу Йўриқноманинг амал қилиши давлат ресурсидаги дон маҳсулотлари ва улуш қўшиш тарзидаги дон билан операцияларни амалга оширувчи корхоналарга ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.
2. Дон ва дон маҳсулотларининг миқдор ва сифат жиҳатидан сақланишига моддий жавобгар шахслар бўлиб: катта усталар (ишлаб чиқариш участкаларининг бошлиқлари), ишлаб чиқариш участкаларининг усталари, омбор мудирлари, элеваторлар, механизациялашган омборхоналарнинг бошлиқлари, омборларни бевосита бошқарувчи ўзоқдага пунктларнинг мудирлари, маккажўхори уруғини қайта ишловчи заводлар (цехлар) ишлаб чиқариш бошлиқлари, озуқа заводлари (цехлари)нинг ишлаб чиқариш бошлиқлари, уруғлик омборларини бошқарувчи уруғ тозалаш заводлари (цехлари)нинг бошлиқлари ҳисобланадилар.
Юқорида санаб ўтилган мансабдор шахсларнинг ўринбосарлари ва ёрдамчилари дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг миқдор ва сифат жиҳатдан сақланиши, шунингдек, уларга ишониб топширилган бошқа моддий бойликлар учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ун, ёрма, омухта ем ҳамда уруғни қайта ишловчи заводларда (цехларда) тайёр маҳсулотнинг миқдор ва сифат жиҳатдан сақланиши, то улар омборларга топширилгунга қадар, корхоналар ишлаб чиқариш цехларининг бошлиқлари жавоб берадилар.
3. Мазкур Йўриқномада қуйидаги атамалардан фойдаланилган:
корхоналар - дон тайерлаш корхоналари, элеваторлар, ун, ёрма, омухта ем ва уруғни қайта ишлаш заводлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоналар;
дон - дон, маккажўхори, дуккаклилар, мойли экинлар ва ўт уруғлари, дон ва мойли экинларнинг навли уруғлари;
маҳсулот - донни қайта ишлаш маҳсулотлари, омухта ем, ишлов берилган маккажўхори уруғи;
"Ўздавдонинспекция" - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳўзуридаги Давлат дон инспекцияси;
"Ўздавуруғмарказ" - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳўзуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини назорат қилиш ва давлат сертификатлаш маркази;
"Ўздонмаҳсулот" ДАК - "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси;
Дон маҳсулотлари ИЧАУ - Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар акциядорлик уюшмалари;
ИЧТЛ - ишлаб чиқариш технология лабораторияси;
бош бухгалтерлар - бош бухгалтерлар ва бош бухгалтер бўлмаган жойдаги катта бухгалтерлар моддий жавобгар шахслар - мазкур Йўриқноманинг 2-бандида санаб ўтилган барча масъул шахслар;
ўзоқ пунктлар - дон топширувчилардан донни қабул қилувчи ва уни вақтинча сақлаш функциясини бажарувчи корхонага тегишли юридик шахс бўлмаган пунктлар;
рекламация далолатномаси - дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилишда сифат, сонига ва миқдорига эътироз билдириш учун тўзиладиган далолатнома.
4. Моддий-жавобгар шахслар: айнан ўзи тарафидан ёки тарозибонлари томонидан автомобиль, элеватор, вагон ва ҳ.к. тарозида тортиб қабул қилиб олинган дон ва дон маҳсулотлари сақланишига шахсан жавобгардирлар.
5. Корхона раҳбарлари ҳар бир моддий жавобгар шахс билан алоҳида, яъни ишга қабул қилиш вақтида унга топширилган ҳамда ишлаш жараёнида қабул қилиб олган барча моддий бойликлар учун шартнома тўзадилар. Шартномалар ишга қабул қилиниши тўғрисидага буйруқ билан бир вақтнинг ўзида тўзилади.
Бундан ташқари, корхона раҳбари моддий-жавобгар шахсларни мазкур "Йўриқнома" билан ҳамда моддий-жавобгар шахслар тўғрисидаги Низом билан таништириш шарт.
Дон ва маҳсулотларни сақлашга жавобгар бўлган шахслар алмаштирилганда, унинг жавобгарлигида бўлган барча моддий бойликлар янги тайинланаётган шахсга қатьий равишда тарозида тортиб ёки қопланган маҳсулот миқдори жойларини қайта ҳисоблаш орқали топширилади.
II. ТЕМИР ЙЎЛ ВА АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДАГИ
ИЧКИ ТИЗИМ ОРҚАЛИ КЕЛТИРИЛАЁТГАН ДОН
МАҲСУЛОТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
6. Темир йўл транспорти билан бошқа корхоналардан келтирилган дон ва маҳсулотларнинг барча туркуми қабул қилиб олувчи корхонанинг моддий жавобгар шахси ёки тарозибони томонидан темир йўл станциясининг қабул қилиб олувчи тошпирувчиси билан биргаликда, автомобилъ транспортида келтирилганда эса юкини етказиб келган ва шу юкнинг сақланишига жавобгар бўлган ҳайдовчи иштирокида аниқланади.
Юкларни тортиш натижалари тегишли 28- ёки 29-шаклдага тарози журналларига ёзиб қўйилади.
Дон маҳсулотлари ортилган вагонларни темир йўл четида мавжуд бўлган станциялар тарозиларида тортиш, вагонларни бир-биридан ажратмасдан тортиш ҳамда катта юк ортилган вагонларни (иккига бўлиб) кичик ҳажмли юкни тортишга мўлжалланган тарозиларда тортиш тақиқланади.
Стандарт оғирликдаги қопларга солинган маҳсулотлар тортмасдан қабул қилинади, уларнинг оғирлиги жойларнинг сони ва стандарт оғирлигига қараб, темир йўл транспортининг топширувчиси қабул қилувчиси иштирокида аниқланади.
Юк вагондан туширилиш вақтида айрим қоплар йиртилган (ёрилган, тикилган жойидан сукилган ва ҳ.к.) бўлса мазкур қоплардаги маҳсулот тортилиб, ҳақиқий оғирлиги бўйича кирим қилиниб, темир йўл транспорти тижорат далолатаомасида қайд этилади. Вагон ичида тўкилган маҳсулотлар қолдиғи мавжуд бўлса, ушбу қолдиқлар йиғилиб тортилади ҳамда юк қабул қилувчи томонидан кирим қилинади.
Темир йўл транспортида келтирилган дон маҳсулотларини қабул қилиш моддий-жавобгар шахс томонидан 14-шаклли (бир неча вагон учун) ёки 15-шаклли (битта вагон учун) қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Темир йўл юк хатлари бухгалтерияга тақдим этилади.
Автомобиль транспорти орқали келтирилган дон маҳсулотларини қабул қилиш юкни қабул қилиб олувчи моддий-жавобгар шахс томонидан юк жўнатувчининг юк хатини ўзига олгандан сўнг аниқланган ҳақиқий оғирлигини ёзиш билан расмийлаштирилади.
Портлардан келтирилаетган импорт дон вагонларга тўкилган ҳолда ортилиб, портга қарашли темир йўл тамғаси билан тамғаланган ҳолда қабул қилувчига белгиланган тартибда етказиб берилади.
Стандарт оғирликда қопланган импорт дон маҳсулотлари (ун, ёрма) порт томонидан темир йўл вагонларига ортилганда стандарт оғирлиги ва жойлар сони юк хатларда кўрсатилади. Бундай дон маҳсулотлари белгиланган станциялардага олувчиларга, агар зарарланган жойлари бўлмаса, саноқдан ўтказиб, тортмасдан берилади. Агар зарарланган жойлар ва тўкилган бўлса, юк фақат зарарланганлари ва тўкилганлари тортиб берилади.
Ностандарт оғирликдаги қопларга солинган импорт дон маҳсулотлари (ун, ёрма) порт томонидан темир йўлга, порт товар тарозиларида тортилган оғирлик ва жойлар миқдори бўйича ортилиб, темир йўл тамғалари бўйича жўнатилади. Бундай дон маҳсулотлари темир йўл томонидан белгиланган станцияларда товар тарозиларида тортилган ҳолда қабул қилувчига топширилади.
Импорт дон маҳсулотлари (ун, ёрма)ни портлардан ўрта коносамент оғирлик бўйича жўнатиш тақиқланади.
7. Бошқа корхоналардан келтирилган дон ва унинг маҳсулотлари моддий-жавобгар шахс томонидан, ўзининг омбор ҳисоби бўйича сони, келтирилган пунктда аниқланган қайта тортиш натижалари бўйича ҳамда мазкур Йўриқноманинг 81-моддасида кўрсатилган тартибда кирим қилинади.
Жўнатувчи станция (бандаргоҳ, порт, корхона) юк хатида кўрсатилган оғирлик бўйича (жойлар сони) келишмовчилик юзага келса, у қуйидагича расмийлаштирилади:
а) юк хати келтирган ҳайдовчининг ёки юкни кўзатиб борувчи шахснинг автомобиль транспортида етказиб келинган дон ёки маҳсулотни қабул қилиб олган моддий-жавобгар шахснинг юк хатига қайд қилиш билан;
б) станция (бандаргоҳ, порт) бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси ёхуд уларнинг топшириғига кўра белгаланган станция штемпели билан тасдиқланган юк тушириш жойининг мудири томонидан юк хати орқасига қўйилган имзо орқали белги қўйиш билан, яъни дон ва дон маҳсулотларини темир йўл ва сув транспортида нетто оғирликни аниқлашдаги натижалар орасидаги меъёр фарқини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ташишдага табиий йўқотиш меъёридан ошиб кетишда дон ва маҳсулотлар оғирликларидаги юзага келган камомад бўйича;
в) темир йўл ва сув транспорти орқали юк хати ташишда табиий йўқотишлар меъёри ошиб кетганда, нетто оғирликни аниқлашдаги натижалар орасидаги фарқни катта бўлиши ва шунингдек стандарт қопларга қопланган ун, ёрма, макка уруғининг миқдор жиҳатдан камомадлари қабул қилиб олган станция томонидан тузилган тижорат далолатномаси бўйича.
Тижорат далолатномасини станция: бошлиғи (унинг ёрдамчиси), юк тушириш жойи мудири (пакгаўз мудири, катта қабул қилувчи-топширувчи) ва станция бекат қабул қилувчиси-топширувчиси, шунингдек, юкни олувчи, агар текширишда иштирок этган бўлса, имзолайди. Бундан ташқари, зарур ҳолларда юкни текширишга, далолатномани имзолашга темир йўлнинг бошқа ходимлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Агар станцияда юк тушириш жойи мудири (пакгуаз мудири, катта қабул қилувчи-топширувчи) бўлмаса юкни текширишга ва далолатномани имзолашга темир йўлнинг бошқа ходимлари (станция навбатчиси, товар хазиначиси) жалб этилиши мумкин. Бундай ҳолларда тижорат далолатномасида штат жадвалида юк тушириш жойи мудири (пакгуаз мудири, катта қабул қилувчи-топширувчи) йўқлиги тўғрисида қайд этиб ўтилади.
Дон ва дуккакли дон, барча турдаги мойли усимликлар уруғлари, барча навдаги ун, барча турдаги ёрма, кепак, омухта-ем темир йўл транспортида тўкилган ҳолда ва идишда (қопда) ташиладиган вагон тарозиларида тортишнинг аниқлик меъёри оғирлигининг ±0,1 фоизидан ошмаслиги керак.
Шундан келиб чиқиб, дон ва дон маҳсулотлари камомадини аниқлашда, бир хилдаги юкни жўнатувчи ва олувчининг бир хил турдага тарозиларида тортишда тортишнинг мазкур диапазони учун автомобиль тарози айби билан тегишлича йўл қўйиладиган аниқланган тарози камлигини чиқариб ташлаш зарур.
Агар жўнатувчи ва қабул қилувчи ўртасида тарозиларда тортиш меъёри бўйича келишмовчилик пайдо бўлса, орадаги фарқ жуда катта бўлса, камомадни аниқлаш чоғида энг кўп рухсат этилган тарозилар меъёри диапазонига амал қилиш керак.
Агар вагон ва баржаларни бўшатиш чоғида маҳсулот сифатсиз идишларда ташилганлиги туфайли тўкилган бўлса, ушбу ҳолат тижорат далолатномаси билан тасдиқланади. Бундай пайтда қабул қилувчи корхоналар жўнатувчига етказилган зарарни тўлаш ҳақида даъво қилишлари керак.
8. Табиий йўқотишлар белгиланган меъёрдан ошмаган ва автомобиль, темир йўл, сув транспортида ташилган юкларнинг нетто оғирликларини аниқлаш натижалари орасидаги фарқ меъёр оралиғида бўлса, бундай камомадлар корхона раҳбарининг фармойиши билан қуйидага асосда, яъни: автоулов ташишдаги расмий юк хат; темир йўл ва сув транспорти юк хати ёки тижорат далолатномасининг орқа қисмига белги қўйиш билан амалдан чиқарилади.
Табиий йўқотиш меъёрий чегаралардан чиқиб кетган бўлса ва нетто оғирликларни аниқлаш натижалари меъёрий фарқлар ошиб кетган бўлса, айбдорларга ушбу Йўриқноманинг 11-19-моддаларида баён қилинган тартибда зудлик билан даъво жўнатилади.
Юк қабул қилишда юзага келган ортиқча оғирлик белгиланган тартибда қабул қилувчи томонидан ҳужжатлаштирилиб унинг ихтиёрига ўтказилади.
Юк юборишда, ортиқча чиққан дон маҳсулоти қиймати юк жўнатувчига ўтказилади.
Носоз вагонларда ёки пломбаси бўзилган вагонларда келган дон маҳсулотларининг камомади "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компаниясига, юкларни ташиш қоидалари ва темир йўл низоми асосида белгиланган тартибда эътироз билдирилади.
Дон қабул қилиш корхоналарига автомобилда келиб тушган дондаги аниқланган ортиқча маҳсулот, агар текшириш чоғида, ушбу ортиқча маҳсулот намлиги ёки ифлослиги ошиб, шунинг ҳисобига сифати ёмонлашганлиги ёки йўл давомида бошқа нарсалар аралашиб қолганлиги исботланмаган бўлса, ортиқча маҳсулот жўнатувчи ҳисобига ўтказилиб, у тарафдан ортиқча юк ортилиш чиқими билан ҳисобдан чиқарилади.
Автотрансорт ташкилотлари томонидан дон қабул қилиш корхоналари шохобчаларидан, бир корхонадан бошқа корхонага, шунингдек, турли ҳудудда жойлашган у омбордан бу омборга юк ташиш чоғида ҳеч қандай асоссиз камомаддар юзага келиши аниқланган бўлса, ҳайдовчи имзоси бўлган юк хатлар асосида камомадлар (ҳар бири алоҳида маҳсулот ва алоҳида корхона учун) рўйхати тўзилиб ушбу ҳужжат автотранспорт ташкилотига камомадни тўлаш учун даъво сифатида тақдим этилади.
Камомадни ортиқча маҳсулот билан қоплаш тақиқланади.
Транзит юк ташиш тартибида дон маҳсулотлари олинганда, камомад аниқланса, бунга транспорт ташкилотлари жавобгар бўлмайдилар, бу ҳақдаги даъво истеъмолчилар билан бевосита ҳисоб-китоб қиладиган корхоналар томонидан кўриб чиқилади.
9. Дон (буғдой, арпа, сули, қора буғдой, маккажўхори, гуруч ва ҳ.к. донлар) донни қайта ишлаш маҳсулотларини ва ташишдаги табиий йўқотишлар меъёри мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ қўлланилади.
Сочилган ва донадорланган омухта-емларни темир йўл транспортида ташишдаги табиий йўқотишлар, юк вазнининг 0,16 фозидан ошмаслиги керак.
Юқорида келтирилган ташишдаги табиий йўқотишлар меъёрлар кўрсаткичидан паст бўлса, (1-иловага мувофиқ) ҳисобдан чиқаришда ўша ҳақиқий аниқланган кўрсаткич қабул қилинади.
10. Дон (ғалла, мойли экинлар, бегона ўтлар уруғлари, маҳсулотлар, кепак, дон аралашмаси, 1-даражали чиқиндилар) юкларининг табиий йўқолиши автомобилда ташишда қуйидаги чегаравий-назорат меъёридан ошмаслиги керак:
сочиладиган юкни автомобилда ташишда . . . . 0,09%
идишга солинган юкни автомобилда ташишда 0,07%
Омухта-ем ва кунжарани автоуловлар билан ташишда қуйидаги чегаравий-назорат меъёридан ошмаслиги керак:
25 км гача масофада ............. 0,05%
26 км дан 50 км гача ............. 0,07%
51 км дан 100 км гача ........... 0,10%
100 км дан юқори бўлганда ҳар бир
кейинги 100 км учун ............. 0,03%
Электромагнит машинасида тозалашдан ўтган ўт-улан уруғини автоулов билан ташишда табиий йўқотиш меъёри 15% гача кўпаяди.
11. Темир йўлга дон маҳсулотлари камомади бўйича қуйидаги ҳолатларда даъво қилинади:
а) жўнатилган станцияга юкнинг қуйидаги кўринишдаги носоз вагонларда юборилиши: ташқи девор, пол, томлар носоз бўлса; томнинг бўзилганлиги; вагон эшиклари носозлиги ва бўзилганлиги; ташқаридан ёпиб қўйилган ёки очиқ люклар (махсус рухсатга эга бўлмаган, донни ташиш учун очиқ люк билан юрадиган ҳолатлардан ташқари); вагон поли ёки деворидаги тешиклардан дон тўкилиши; агар булар йўл-йўлакай ёки келиб тушиш станциясида аниқланган бўлса.
-----------------------------------
Изоҳ: агар вагонларнинг тамғаси (пломбаси) бўзилмаган, лекин носоз вагонда юк келган бўлса, даъво қилинади. Юк олувчи тижорат далолатномаси тўзилаётган пайтда юкнинг бўзилиши, йўқотилиши, камомади бўлишига сабаб бўладиган барча ҳолатларни аниқ тушунтириб берилишини талаб қилиши шартдир.
б) йўлда ҳаракатланиш даврида юк вагони очилганлиги; йўл воситалари орқали бир вагондан иккинчи вагонга юкланаёттанда ортиқча юк ортилиши; вагоннинг мўлжалланган бекатга битта ёки иккита тамға (пломба) ёхуд жўнатувчининг бўзилган тамғаси (пломбаси) билан келиши (агар вагон йўл-йўлакай "Ўздавдонинспекция" томонидан назорат тартибида очилган бўлса, бу ҳолат умумий шаклдаги далолатнома билан тасдиқланади, қайсики ушбу ҳужжатда вагон очилган станция кўрсатилиб, бу нарса "Ўздавдонинспекция" инспектори ҳамда вагон очилган жойдаги станция агенти томонидан имзоланиши даркор);
в) вагон очилганда доннинг устки юза қисмида бўшлиқлар мавжуд бўлиб ёки доннинг бир томонга қараб силжиганлиги бу ҳолат эшик орасида бўшлиқ ҳосил қилган бўлса ҳамда ушбу ҳол тусиқнинг устки қисмидан дон тўкилганлигига яққол мисол бўлса ва вагондаги бошқа ёпиқ ҳолатдаги камчиликлар мавжуд бўлса;
г) агар охирги етказиб келиш пункти бўлиб темир йўл станцияси ҳисобланса ва шу станцияга тўғридан-тўғри идишда (қопда), сочилган ҳодда ташилаётган дон ва маҳсулотлар, омухта-емларда бутун бир жой етишмовчилиги ёки оғирликда камомад аниқланганда ушбу ҳолатларда темир йўллар низомига ҳамда юк ташиш қоидаларига амал қилинади;
д) агар вагонларга қайта ортилган юк темир йўллар орқали амалга оширилиб эни кенг ва қисқа бўлган йўлларда ташилган дон ва омухта емда маълум бир жой камайган ёки оғирликда камомад бўлса.
----------------------------------
Изоҳ: "г" ва "д" моддаларига. Дастлабки пунктда темир йўлдан сув транспортига ёки сув транспортидан темир йўл транспортига қайта ортиш шохобчасида, кенг йўлдан тор йўлли вагонларга ортиш ёки аксинча ортилгандан сўнг жўнатилган вагонларда етмайдиган оғирлик ва жойлар учун тузилган тижорат далолатномаларида кўрсатилган фактлар, агар вагонлар (кемалар) юқорида кўрсатиб ўтилган нуқталарга соз ҳолда берилиб, юк юборувчининг тамғаси (пломбаси) бўзилмаган ҳолда етиб келган бўлса, ушбу ҳолатларда транспорт ташкилотларига даъво қилинмайди. Ортилгандан сўнг етиб боргунча бўлган оралиқда юзага келган қўшимча камомад учун транспорт ташкилотлари жавоб берадилар ва даъволар темир йўл ҳамда кемачиликка келиб тўшадиган сўнгги нуқтага қараб тақдим этилади. Агар сўнги нуқта (шохобчага) етиб келган юк камомади, дастлабки қайта ортилганда расмийлаштирилган ва кўрсатилган камомадга нисбатан янада камроқ чиқса, юк жўнатувчига қилинадиган даъво, сўнгги нуқтада (шохобчада) аниқданган камомад микдорида тақдим этилади;
е) ташиладиган йўл ҳужжатлари кўрсатилган жўнатувчининг ёрлиғига мос келмайдиган ёрлиқ билан темир йўл-сув транспорти орқали келган ун ва ёрма бўлса;
ж) охирги станцияга келган дон, ун, ёрма, кепак ва омухта-ем аралаш ҳолда ташилса ва уларга сув теккан бўлса, ифлосланган, бегона аралашмалар аралашиб қолган бўлса ёки ўзга ҳид бўлса, юк ва идишни бўзилиши ҳолатларига дуч келинса, шунингдек, вагон, ёки кемада қопланган юк сочилган бўлса, қайсики агар дон маҳсулотлари юклари бўзилиши ва йўқотилишига транспорт ташкилоти бевосита айбдорлигига етарли асос бўлса;
з) қуйидаги барча ҳолатларда, яъни юк олувчи темир йўллар Низомига асосан дон маҳсулотлари юкидаги камомад темир йўлнинг бевосита йўқотиш ва юкка зарар етказилганлиги эканлигини исботлай олса;
и) агар юкларни ташиш қоидаларига, мос равишда юк бир йўналиш (маршрут) ёки бир гуруҳ вагонларда ягона юк хат билан юборилган бўлса-ю, лекин етиб келган станцияга вагонлар кам келган ҳолатда, ушбу вазият тижорат далолатномаси тўзилиши билан кўрсатиб ўтилади.
Темир йўлга бу ҳолатда йўқотилган юк учун эмас, балки етишмайдиган юк учун тўлаш даъвоси тақдим этилади.
Агар темир йўл даъволарни тўғри деб тан олиб, аризачига мазкур пулни тўламаса ушбу пул маблағини олиш амалдата қонунчилик орқали амалга оширилади.
12. Юкни зарарлантирганлиги ёки камомад қилганлиги учун сув транспорти ташкилотларига қўйиладиган шартлар мазкур Йўриқноманинг 11-моддасида кўрсатилган шарт-шароитлар асосида амалга оширилади.
13. Юк жўнатувчиларга қуйидаги ҳолатларда даъво қилинади:
а) агар дон юклари сочилган ёки идиш (қоп)да тўғридан-тўғри носоз бўлмаган темир йўл ёки сув транспортида вагон, кемаларда ташиб келтирилса. Бўзилмаган тамға (пломба)да юк келган бўлса-ю, лекин камомад мавжуд бўлса, шунингдек, вагонлар бўзилмаган бўлса, бир томондан юк жўнатувчи иккинчи томондан Давлат дон инспекциясининг кўзатув нуқтаси тамғалари (пломбалари) бўзилмаган бўлса, дон сифатини текшириш учун очилган вагонга умумий шаклдаги далолатнома бўлса;
б) хўжалик суди ташкилотлари ёки жавобгарга нисбатан юқори турувчи ўз ташкилоти юк қабул қилувчининг транспорт ташкилотларига дон маҳсулотларининг камомади учун берган даъволари тан олинмаган ҳолатларда.
Бундай вазиятларда юк жўнатувчига тақдим этиладиган даъволарга мос равишда юқоридаги қарор ёки қоида асосида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
-----------------------------------
Изоҳлар: 1. Юк тушириш ёки донли юкларни олиш вақти бир сўткада тузилган тижорат далолатномасининг тузилган вақтига мос келмаслиги даъвони тан олмасликка асос бўла олмайди.
2. Йўлда юз берган сифат ўзгаришлари оқибатида юкнинг оғирлигида камомад вужудга келган бўлса, юк олувчи даъво билан бир вақтнинг ўзида юк жўнатувчига камомад рекламация далолатномасини ҳам жўнатиши шарт.
14. Юк олувчилар томонидан қуйидаги ҳолларда даъво қилинмайди:
а) юк жўнатувчига: донли юкларни темир йўл ва сув транспортида ташишда табиий йўқотишлар меъёрдан ошмаган бўлса, ҳамда тарозилар кўрсатган фарқ меъёри рухсат этилган чегарадан ошмаган бўлса;
б) донли юкларнинг оғирлиги юк олувчи томонидан йўл-йўлакай бўлган станциядаги вагон тарозиларида, шунингдек, кичик ҳажмдаги юк торта оладиган тарозиларда икки бўлиб тортишга тўғри келиб қолганда;
в) хўжалик суди ташкилотлари ва транспорт ташкилотлари томонидан юк олувчининг айби билан даъво бериш муддати ўтказиб юборилган, даъво ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилган ва ҳ. к. лар бўлса.
-----------------------------------
Изоҳ. Белгиланган тартибда юк олувчи томонидан оғирликни текшириш ва жойларни аниқлаш натижалари тўғрисидаги ҳужжат расмийлаштирилмаса, етиб келган юк, олувчи томонидан, жўнатувчи юборган юк хатидаги миқдор ва жойлар бўйича қабул қилинади, Ортиқча маҳсулот (юк) етиб келган станция аниқланган миқдор бўйича олувчи ҳисобига ўтказилади.
15. Дон маҳсулотларининг камомади тўғрисидаги даъволар "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига олти ой муддатни кўтиб ўтирмасдан, қисқа муддат ичида зудлик билан етказилиши зарур.
Энг охирги муддат қуйидагича ҳисобланади:
а) юкдаги камомад ёки зарарланганлик, бўзилганлик учун товон тўлаш тўғрисидаги даъво бўйича юк берилган кундан бошлаб;
б) йўқотилган юк учун товон тўлаш бўйича даъво, етказиб келиш вақти тугагандан сўнг, 30 сутка ичида;
в) тўғридан-тўғри ва аралаш ҳолдаги юк ташишда йўқотилган юк учун бериладиган даъво - юк қабул қилинган кундан бошлаб 4 ой ичида.
Етишмайдиган дон маҳсулотларининг ҳажмини транспорт ташкилотларидан ундириб олиш қуйидаги йўл билан аниқланади:
етиб келинган станцияда камомад аниқланган бўлса, агар мазкур ҳолат "Ўздавстандарт" маркази томонидан ўрнатилган тарози кўрсаткичларидага фарқдан 0,1 фоиздан юқори бўлса, аниқланган камомаддан табиий йўқотиш меъёри чиқариб ташланади;
Агар табиий йўқотишлар чиқариб ташлангандан сўнг 0,1 фоиздан юқори бўлмаган камомад бўлса, у ҳолда ушбу камомад тарози кўрсаткичидаги фарқ ҳисобланади, ва шундай қилиб, бу камомад транспорт ташкилотлари ҳисобига кирмайди. Бундай вазиятда табиий йўқотишлар меъёридан юқори бўлса, юк олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилади;
Агар камомад табиий йўқотиш меъёридан 0,1 фоиздан юқори бўлса, унда тарозилар кўрсаткичидаги фарқ (0,1%) камомад ҳисобидан чиқарилмайди ва табиий йўқотиш меъёридан ортиқ бўлган камомад белгиланган тартибда далолатнома орқали расмийлаштирилиб, камомад нархи транспорт ташкилотларидан ундириб олинади.
Тарозилар кўрсаткичидаги 0,1% фарқ қуйидагича ҳисобланади:
а) юкнинг брутто оғирлигидан - юк ортиш ва тушириш пунктларида товар ва вагон тарозиларида тортиш пайтида;
б) нетто оғирлиқцан - юк ортиш ва тушириш пунктларидаги элеватор (ковшли ва автоматик) тарозиларда тортиш пайтида.
Темир йўл, сув, автомобил транспорти ташкилотларига дон қабул қилиш корхоналари ва истеъмолчиларига етказиб берувчи базаларга ортилган дон маҳсулотларининг сифат бўзилишлари ва камомадлари учун қилинадиган даъволар етказиб берувчининг ҳисоб-китоби нархлари бўйича тақдим этилади.
Ун-ёрма, омухта-ем, маккажўхорини қайта ишлаш ва дон қабул қилиш корхоналарига, шунингдек, мулкчилик шаклддан қатьи назар, мавжуд корхоналарга келиб тушган юк жўнатувчидан юборилган маҳсулотда камомад учун юк жўнатувчига тақдим этиладиган даъволар етказиб берувчининг ҳисоботидаги нархлар бўйича расмийлаштирилади.
Ортилган донни мўлжалланган жойга юборишга асос бўлиб, юклаш учун берилган наряд хизмат қилади.
Етишмайдиган ёки зарарланган дон маҳсулотларини нархи учун юк олувчилар томонидан даъвога мос равишдаги прейскурантлар (нарх-наво)дан олинган моддалар илова қилиниб, бу нарса бош бухгалтер имзоси ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланади.
16. Юк жўнатувчига етишмайдиган маҳсулот учун тақдим этилувчи даъво, юк келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида юборилиши керак.
Ўз вақтида даъво тақдим этмаган шахслар интизомий жавобгарликка тортиладилар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган муддат ичида берилмаган даъволар, даъвогар томонни белгиланган тартибда қайта даъво қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Юк жўнатувчига тақдим этиладиган даводаги дон миқдори жўнатувчи станциясидаги тарози кўрсаткичи билан, етиб келган станциядаги тарози кўрсаткичи орасидаги фарқ билан аниқланади, ва бунда ташишдаги табиий йўқотишлар меъёрига кирган камомад олиб ташланади.
Дон маҳсулотлари корхонаси агар жўнатувчи бўлса, уларга қилинадиган даъво келишилган нархда, ёки бошқа ҳисобга олинган нархлар бўйича тақдим этилади.
Юк жўнатувчига ташишда юзага келган камомад тижорат далолатномасида кўрсатилган бўлса, тақдим этиладиган даъвога юк қабул қилувчига ҳақиқий юк хатини илова қилиш керак, шунингдек, етишмайдиган юкнинг тўлиқ нархининг ҳисоб-китоби ҳам илова қилинади.
Агар ҳақиқий юк хати хўжалик судида бўлиб ва бошқача даъволар қилиниши учун зарур бўлса (муддат ўтганлик - юк келтиришда ва ҳ.к.), ушбу ҳужжатнинг белгиланган тартибда нусхаси даъво қилувчи корхонанинг бош ҳисобчиси томонидан тасдиқланган ҳолда берилади.
17. Дон маҳсулотлари билан транспорт ташкилотлари ўртасидаги табиий йўқотишлар меъёридан ортиқча бўлган камомадлар бўйича келишмовчиликлар хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Юк ташиш Қоидаларига асосан бир станциядан, бир жўнатувчи орқали ўша станциядаги битта олувчига жўнатилган бир турдаги юк гуруҳи учун эътирозлар билдирилишига рухсат этилиб, бунда юк миқдори бештадан ошмаслиги лозим, тўлиқ йўналиш ёки вагонлар гуруҳи бўйича ортилган юкларга бир дона далолатнома тузилган бўлса, тижорат далолатномасида кўрсатилган жўнатилган юк миқдорига қараб даъво қилинади.
Сифати ёмон маҳсулот олинишида юзага келган келишмовчиликлар билан боғлиқ бўлган даъволар бўйича жавобгар транспорт ташкилоти ҳисобланса, у ҳолда мазкур иш хўжалик судига тақдим этилади.
18. Юк олувчи томонидан юк ортувчи тарафга темир йўл ва сув транспортига тўлиқ юк ортилмаганлиги учун қилинадиган даъво бир ой ичида қуйидаги тартибда қилинади:
Юк жўнатувчи ушбу ҳужжатларни олган кунидан бошлаб, бир ой муддат ичида даъвони кўриб чиқиб, агар уни асосли деб топса, даъвогарга хабар қилган ҳолда даъвони қондиради.
Жўнатувчи томонидан ушбу даъвога асосланган норозилик бўлса, у шу заҳотиёқ юк олувчига бўтунлай ёки қисман даъвони қабул қилмаслигини асосли равишда тушунтириб, даъво ҳужжатларини қайтариб беради.
19. Дон келиб тушган станция ёки бандаргоҳда аниқланган камомадларни юк жўнатувчи келиб тушган даъво ҳужжатларини текшириб чиққандан сўнг, ўзининг моддий ҳисоботи бўйича тўлдиради, бунга стандарт оғирликда қопланган ун, ёрма, маккажўхори уруғи кирмайди, қайсики улар агар ортиш жараёнида йиртиқ ёки сифатсиз қопга (идишга) ортганда юзага келган бўлса.
Қопланган маҳсулот сонидаги камомад, шунингдек, қопларнинг носозлиги оқибатида юзага келган камомадлар шундай ҳолларда юк жўнатувчининг ҳисобига ёзиладики, агар транспорт ташкилотининг мулкий жавобгарлиги бундай камомадларга бўлмаса.
Бундай ҳолатларда юк жўнатувчилар моддий ҳисобот бўйича фақат қопланган маҳсулот сонидаги камомадни тўлиқ юкламаган қилиб эмас, балки қопларни носозлиги оқибатида маҳсулотнинг сифати бўзилганлиги ёки салмоғи камлиги натижасида келиб чиққан зарар сифатида тўлдирадилар, ҳамда носоз қопда юк ортишга йўл қўйган шахслардан товон ундирадилар.
Носоз қоплардага юкни ортишга йўл қўйган моддий-жавобгар шахслардан маҳсулот камомадини ундириш пайтида, ушбу камомадцан сақланишда бўладиган табиий йўқотиш ҳамда маҳсулотнинг намлиги камайишидан келиб чиққан камомадни чегириб ташлаш керак.
Қоплар носозлиги туфайли келиб чиққан камамодга сабабчи бўлган айбдорни аниқлаб бўлмаса, юк жўнатувчи корхонанинг раҳбари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига таяниб иш кўради.
Дон маҳсулотлари сифати бўйича юзага келган
келишмовчиликларга даъво қилиш тартиби
20. Дон маҳсулотлари корхоналарига темир йўл ва сув транспортида келтирилган маҳсулотни тушириш вақтида олувчи корхона лабораторияси томонидан намуна олинади, ҳамда давлат стандарти томонидан белгиланган тартибда таҳлил қилиш амалга оширилади.
Агар намунани таҳлил қилган ҳолатда жўнатувчи юборган сифат гувоҳномасидаги кўрсаткич билан таҳлил ўртасида тафовут бўлса, яъни меъёрий кўрсаткичдан четга чиқиш ҳоллари рўй берса ва корхонада "Ўздавдонинспекция"нинг инспектори йўқ бўлса, стандарт талаблари асосида олинган 2 кт дан кам бўлмаган, қадоқланган, сифат ўзгариши бўлмаслигини кафолатловчи дон ва мойли ўсимликлар уруғларининг ўртача намунаси олиниб тамғаланади ёки сурғуч муҳри билан муҳрланиб намуна олиш далолатномаси, жўнатувчи томонидан юборилган сифат гувоҳномаси нусхаси ва олувчининг таҳлил варақаси билан биргаликда бир сўтка ичида таҳлил ўтказиш учун "Ўздавдонинспекция" лабораториясига ёки ушбу мақсадлар учун айни шу муддатда "Ўздавдонинспекция" инспекторига топширилади.
"Ўздавдонинспекция" лабораторияси намунани жўнатган корхонага, келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида, дам олиш кунлари ҳисобга олинмаган ҳолда, ўзининг натижаларини бериш керак.
Натижаларни бериш муддати беш кунга ҳам чўзилиши мумкин, агар айни бир вақтнинг ўзида 5 ва ундан ортиқ намуна келиб ёки кимёвий таҳлиллар ўтказиш зарурияти туғилиб қолса.
Дон ва мойли ўсимликлар уруғликлари келиб туширилаётган айни бир пайтда "Ўздавдонинспекция" инспектори ўша жойда бўлса, лаборатория томонидан рухсат этишган меъёр орасида тафовут борлиги аниқланган бўлса, қайта текширув тахлилини унинг ўзи амалга оширади.
Кемаларда келтирилган дон тўркумларидаги сифат кўрсаткичларида рухсат этилган чегарадан четга чиқиш бўлса, иккиламчи намуна олиш ва доннинг сифатини аниқлаш "Ўздавдонинспекция" инспектори иштирокида амалга оширилади, у йўқлигида эса, қайта намуна олиш ишлаб чиқариш лабораторияси мудири иштирокида олиниб таҳлил учун "Ўздавдонинспекция" лабораториясига жўнатилади.
Уруғликларда сифат кўрсаткичлари ҳисобланган, намлик, бегона аралашмалар ва бошқа кўринишдаги сифат кўрсаткичлар ўртасида тафовут бор бўлса ва улар рухсат этилган меъёрдан ортиқчасини ташкил этса, "Ўздавдонинспекция" томонидан уруғлик учун берилган шаҳодатнома ва гўвоҳнома сертификатлари алмаштирилмайди, балки давлат инспектори томонидан "намуна таҳлили учун гувоҳнома" берилади.
Уруғликдаги сифат кўрсаткичлари, намлик, бегона аралашмалар ва бошқа кўринишдаги сифат кўрсаткичлари тафовути тўғрисидаги рекламация-далолатномаси тўзилиб оддий тартибда "Ўздавдонинспекция" "намуна таҳлили гувоҳномаси" илова қилиниб юборилади.
Келиб тушган ун ёки ёрма сифати, жўнатувчи гувоҳномасида кўрсатилган меъёрлардан фарқ қилса, таҳлил ва охирги натижани чиқариб бериш учун "Ўздавдонинспекция" инспектори уч суткадан кечиктирилмасдан таклиф қилинади.
Рекламация-далолатномалар тузилган туркум донлар намуналари "Ўздавдонинспекция" лабораториясида ёки юк олувчи корхоналар лабораториясида сифати ўзгармайдиган қилиниб қадоқланган ҳолда, даъвони ўзил-кесил кўриб чиқилгунгача сақланади. Лабораторияда сақланадиган намуналар, сифат ҳақида хулоса берган давлат дон инспектори томонидан муҳрланади.
Жўнатувчи ва қабул қилувчи учун ҳам мажбурий бўлган "Ўздавдонинспекция" хулосалари асосида, корхона рекламация-далолатномасини тўзади, ҳамда даъвога қўшиб рекламация-далолатномаси, сертификат ёки "Ўздавдонинспекция" гувоҳномаси билан биргаликда дон маҳсулотларини жўнатган корхонага таҳлил учун юборади. Дон маҳсулотларини қабул қилиб олган корхона айни пайтнинг ўзида рекламация-далолатномасининг иккинчи нусхасини "Ўздавдонинспекция"га жўнатади. Юк туширувчи корхона олинган рекламация-далолатномасини махсус журналга қайд қилиб, бир ойлик муддат ичида жўнатувчи корхона иштирокида даъвони кўриб чиқади.
Агар дон ва унинг маҳсулотларининг бўзилиши, сифатининг ёмонлашиши йўлда юзага келган бўлса, бу ҳақда тижорат далолатномаси тўзилади. Агар етказилган зарар транспорт ташкилотлари айби билан рўй берса (юкни ўз вақтида келмаслиги, ҳаракатдаги состав носозлиги ва ҳ.к.), етказилган зарар учун товон тўлаш даъволари темир йўл ёки кемачилик транспорти ташкилотларига тақдим этилади.
Агар сифат ёмонлашуви ёки бўзилиши йўл-йўлакай жўнатувчининг айби билан юзага келган бўлса, тузилган тижорат далолатномаси асосидаги даъво жўнатувчига тақдим этилади.
Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатидаги тафовутлар тўғрисидага олувчидан келиб тушган рекламациялар бухгалтериядага рекламация китобига қайд қилиб қўйилади. Корхона раҳбари текширишни амалга оширади ва бундан кейин сифатнинг тўғри аниқланиши учун чоралар қўллайди. "Ўздавдонинспекция" таҳлил билан тасдиқланиб тузилган рекламация далолатномаси асосида жўнатувчи корхона миқдор-сифатни ҳисобга олувчи китобга сифат кўрсаткичларидаги ўзгаришларни киритиб қўяди.
"Ўздавдонинспекция" бошлиғи олинган рекламация далолатномаларни жўнатувчи корхонага бириктирилган инспекторга миқдор-сифат китобига сифат кўрсаткичларидаги ўзгаришлар киритилганлигини текшириш учун юборади.
21. Дон маҳсулотлари келиб тушган лаборатория томонидан ўтказилган таҳлилларда "Давдонинспекция" томонидан юк ортишда берилган сертификат кўрсаткичлари ўртасида тафовут борлиги аниқланса, ушбу сертификат қуйидаги тартибда алмаштирилади:
а) олувчи корхонага келиб тушган доннинг сифати йўлда ўзгарган бўлиб, тижорат далолатномаси билан тасдиқланган бўлса (вагонлар, кемалар носозлиги, авария, юк келтириш муддатининг бўзилиши ва ҳ.к.) "Ўздавдонинспекция" инспектори томонидан;
б) сифат бўзилиши йўлда юзага келганлигига ҳеч қандай асос бўлмаса "Ўздавдонинспекция" бошлиғи ёки ўринбосари томонидан;
в) "Ўздавдонинспекция" маҳсулот сифат гувоҳномаси ёки сертификатига дон зараркунандалари етказган зарар бўйича норозилик билдирилганда янги сифат ҳужжати берилмайди, балки сифат гувоҳномаси ёки сертификатнинг орқасига давлат дон инспектори томонидан зарарланганлик тўғрисида белги қуйилиб, инспектор имзоси ва муҳри билан тасдиқланади ҳамда далолатнома тўзилади ва бу ҳужжат жўнатувчига даъво тақдим қилинишга асос бўлиб хизмат қилади.
Олувчи томонидан сертификатга норозилик билдирилса, ушбу туркумдан намуна "Ўздавдонинспекция" инспектори томонидан дон қабул қилувчи пунктда олиниб, қадоқланиб, сифат ўзгаришига йўл қуймаслиги кафолатланиб, муҳрланган ҳолда таҳлил учун "Ўздавдонинспекция" лабораториясига жўнатилади. Намуна "Ўздавдонинспекция"нинг норозилик билдирилган сертификати, дон олувчи корхона лабораторияси таҳлил варақаси ва намуна олиш далолатномаси билан бирга намуна олингандан сўнг 24 соат ичида "Ўздавдонинспекция" лабораториясига юборилади.
Агар "Ўздавдонинспекция" инспектори қопда келтирилган дон маҳсулотлари туширилаётган вақтда иштирок этмаган, ва унга "Ўздавдонинспекция" сертификати берилган бўлса, намуналар юк туширилган муддатдан бошлаб уч кун ичида олиниши шарт, ва бунда маҳсулот ҳақиқатда "Ўздавдонинспекция" сертификати бўлган вагон ва кемаларда, ҳамда сифат ўзгариши юк туширилгандан сўнг бўлмаганлиги ҳақида ишончли маълумот бўлиши зарур.
Белгиланган меъёрлардан четга чиққан сифат тафовутлари бўйича, "Ўздавдонинспекция" сертификатларини алмаштириш вақтида, рекламация-далолатномалари юқорида баён этилган тартибнинг 20-моддаси асосида амалга оширилади.
Дон маҳсулотларининг сифатига даъво қилиш чоғида олувчи корхона, юборувчи корхонага норозилик билдирилган "Ўздавдонинспекция" сертификати ўрнига берилган янги сертификат дубликатини (кўчирма нусхасини) жўнатади, биринчи нусхасини эса ўзида қолдиради.
22. Аралаш, темир йўл ва сув транспорти орқали юк ташишдага сифат тафовутига бўлган рекламациялар, шундай вақтда тақдим қилинипш мумкинки, агар дон вагонларда ягона жўнатувчи томонидан жўнатилиб, ягона кемага юкланган бўлса, қайта юклашда вагонлар битта манзилга юборилган бўлса ва агар олувчи томонидан олинган вагонлардаги юкнинг ўртача сифат кўрсаткичи жўнатувчи томонидан берилган кўрсаткичларга нисбатан белгиланган меъёрдан ортиқ тафовут бўлса.
III. ДОН ВА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ
ЖЎНАТИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
23. Дон ва дон маҳсулотларининг ҳар бир туркуми моддий-жавобгар шахс томонидан раҳбар ва бош бухгалтер ёки имзо қўйишга вакил қилинган шахс имзо қўйган 16-сон-ш-буйруқ асосида, тортиш йўли билан аниқланадиган (стандарт оғирликдаги қопларга қадоқланган маҳсулотдан ташқари) оғирлик бўйича ва "Ўздавдонинспекция" ёки корхона лабораторияси аниқлаган сифат кўрсатгичи бўйича жўнатилади. Юк жўнатувчида вагон ёки элеватор тарозилари йўқ бўлса, оғирликни аниқлаш жўнатиладиган станциянинг вагон тарозисида темир йўлнинг тарозибони ҳамда юк жўнатувчи вакили иштирокида аниқланиб, уларнинг юк хатдага имзоси билан тасдиқланиб жўнатилади. Келган юкни қабул қилиб олишда жойнинг ўзида оғирлик юк олувчининг иштирокида аниқланади.
Юкларни тортиш натижалари 28-сон ва 29-ш сонли тарози журналларига киритилади. Тиркамали автомобилларда туркум донни олиб чиқиб кетаётганда журналга автомобил ва тиркаманинг давлат рақами ёзиб қўйилади. Стандарт қопларга қадоқланган ун, ёрма ва маккажўхори уруғликларини жўнатиш тортилмасдан амалга оширилади, уларнинг оғирлиги эса қопланган маҳсулотнинг миқдор ва стандарт оғирлиги бўйича ёки ташқаридан етказиб берувчининг ҳар бир қопланган маҳсулот кўрсатган оғирлиги бўйича аниқланади. Моддий жавобгар шахс автомобилга маҳсулотни тўғри тахланишини таъминлаши зарур, бу эса чиқиб кетаётган юк соқчилар томонидан текширилишини енгиллаштиради.
Истеъмолчиларга стандарт оғирликка эга бўлган, бўзилган, йиртилмаган қопларда жўнатилаётган маҳсулот, дон маҳсулотлари корхонаси омборларида назорат оғирликдан ўтказилмайди, истеъмолчи ўзида тортиб кўрган натижани эса жўнатувчи устидан қилинадиган даъвога "Ўздавдонинспекция" хулосасисиз тақдим қилмайди.
Жўнатилаётган дон ва дон маҳсулотларининт сифати, лаборатория томонидан давлат стандартларида белгиланган қўлланма орқали аниқланади, таҳлил натижалари эса, таҳлил варақаси ва журналга ёзиб қўйилади.
Маҳсулот маҳаллий таъминот учун жўнатилаёттанда сифат кўрсаткичлари жўнатиш фактурасига ёзилади, бундай ҳолатда сифат ишлаб чиқариш лабораторияси бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан ҳам тасдиқланади.
Маҳаллий қишлоқ хўжалигига ва бошқа ташкилотларга омухта ем юборишда, унинг ҳар бир туркумига корхона 43-ш-сон сифат гувоҳномаси беради.
43-ш-сон гувоҳномасини ва 17, 18-ш-сон фактураларни расмийлаштириш вақтида корхона лабораторияси ушбу ҳужжатларда жўнатилаётган пайтдаги омухта емнинг бор бўлган ҳақиқий намлигини кўрсатади, сифатнинг бошқа кўрсаткичлари эса омухта ем ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу корхонага берилган гувоҳнома кўрсаткичларидан кўчириб олиниб ёзиб берилади.
Олувчи, лаборатория кўрсатиб берган дон сифатига норозилик билдирган ҳолатда, олувчи иштирокида қайта таҳлил ўтказилади ёки "Ўздавдонинспекция"га якуний хулоса бериш учун жўнатилади.
24. Тузилган шартномалар, чиқарилган буйруқлар ва нарядлар дон ва дон маҳсулотларини жўнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
25. Дон маҳсулотларини бериш тўғрисидаги буйруқ барча истеъмолчиларга берилади; бозор фонди бўйича, саноатда қайта ишлаш фонди бўйича, бошқа истеъмолчиларга, ссуда бўйича, уруғлик бўйича, вилоятлараро ва вилоят ичкарисидаги алмашув бўйича ва жўнатишнинг бошқа кўринишлари бўйича.
Дон маҳсулотларини юклаб жўнатиш учун нарядлар қуйидагича берилади:
а) вилоятлараро ва вилоят ичидаги ташиш учун, агар улар дон маҳсулотлари тизимида бўлса;
б) турли хил жойларда жойлашган бошқа вилоят туманларидаги истеъмолчилар учун, қачонки бундай истеъмолчиларни таъминлаш вилоятнинг дон маҳсулотлари билан таъминлаш режасида кўзда тутилган бўлса.
Дон маҳсулотларини вилоят ичида истеъмолчиларга тарқатиш нарядлар билан вилоят ичидаги ташиш тариқасида расмийлаштирилади.
Агар вилоят ичидаги дон маҳсулотларини тарқатиш, жўнатувчи билан ҳисоб-китоби бўлган истеъмолчига берилса, бундай жўнатиш бериб юбориш буйруғи билан расмийлаштирилади.
"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясида буйруқлар ва нарядлар раис ёки унинг ўринбосари ёхуд тегишли бошқарма бошлиғи ёки унинг йўқлигида ўринбосари томонидан имзоланади.
ДМИЧАУ томонидан бериладиган буйруқ ва нарядлар раҳбар ёки дон таъминоти билан шуғулланувчи ўринбосари ва дон таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Имзо чёкилмаган ёки муҳр босилмаган, шунингдек, кўзда тўтилмаган ўзгартиришлар киритилган буйруқ ва нарядлар ижро учун қабул қилинмайди. Буйруқ ва нарядлар қайси муддатга берилган бўлса шу муддатда амал қилади.
26. ДМИЧАУ буйруғи корхонага келиши билан 16-ш-сон буйруқ омборларга ёзиб берилади.
Дон маҳсулотларини жўнатишга буйруқ кўчирмаси истеъмолчининг талаби билан унга ажратилган салмоқ ва маҳсулот тури, шунингдек, тўланган тўловига қараб ёзиб берилади.
Омборга берилган буйруқ уч кун мобайнида амалда бўлади, бунда истеъмолчи омбордан маҳсулот олиб чиқиб кетишни кўрсатилган кунларнинг бирида амалга ошириши керак.
Бугун олиб чиқиб кетилаётган маҳсулотга ёзилган буйруқ эртаси куни ҳақиқий бўлмайди ва олиб чиқиб кетишга улгурилмаган маҳсулот қолдиғи учун янги буйруқ керак бўлади.
Турли хилдаги жўнатиш ва ортиш фақат наряд, буйруқ ва шартномалар асосида амалга оширилади. Муддати битган буйруқ (наряд) ёки буйруқ (наряд)да кўрсатилганидан ортиқча юк олиш ва қоидага риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилган буйруқ (наряд)ларга давлат дон заҳираларини талон-тарож қилиш деб қаралади.
Дон маҳсулотларини жўнатиш ва бериш ҳужжатларида: транспорт юк хатларида, фактураларида, шунингдек, корхоналар томонидан шаҳарлараро ортишга ёзиб бериладиган ҳисобларда наряд ёки буйруқнинг рақами кўрсатилиши шарт.
27. Корхонага келиб тушувчи барча буйруқлар бухгалтерия ходимига ёки сотиш бўлими ходимига топширилиб, у ўз навбатида, дон маҳсулотлари олиш учун берилган буйруқни журналга қайд қилиб боради.
Ҳар бир буйруқ учун дон маҳсулотларини бериш варақаси тутилади, қайсики унда омборга берилган буйруқнинг ижроси, ҳисобга қўйиш ва ушлаб қолишлар белгиланади.
Ортиш учун берилган нарядлар худди шунга ўхшаш журнал ва варақаларда қайд қилиниб, ҳисобга олиб борилади.
28. Корхона омборларидан дон ва дон маҳсулотларини маҳаллий истеъмолчиларга бериш, корхона раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланган 16-ш-сон буйруқ орқали моддий-жавобгар шахс томонидан амалга оширилади ҳамда ҳар бир жўнатилган туркумга ёзиладиган (автомобиль, автомобиль тиркамаси ва ҳ.к.) 17, 18-ш-сон фактураси билан расмийлаштирилади.
Маҳаллий жойга жўнатиш фактурасига, марказлаштирилган ташишдан ташқари, албатта истеъмолчиларнинг дон ва дон маҳсулотларини олиш учун бўлган ишончномаси илова қилинади.
Битта олувчи бир кун ичида бир нечта фактура билан маҳсулот оладиган бўлса, истеъмолчи ишончномаси охирги маҳсулот олган фактурага илова қилинади.
Фактураларга ҳар қандай тўзатишлар (маҳсулот номи, маҳсулот нави, сифати ва ҳ.к.) киритиш ман этилади.
Маҳаллий жўнатиш фактураларига ишончнома илова қилинмаган ёки олувчининг шахсий имзоси бўлмаса, шунингдек, фактурага тузатишлар киритилган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва бериб юборилган дон маҳсулотлари ҳисобдан чиқарилмайди.
29. Дон ва маҳсулотларни темир йўл ва сув транспортига ортиш корхона раҳбари ва бош бухгалтер имзолаган 16-ш-сон буйруқ асосида, моддий-жавобгар шахс томонидан амалга оширилади.
Буйруқ, агар ўзгаришлар рўй бермаса, ҳисобот ойи мобайнида амалда бўлади.
Юкни станция ёки бандаргоҳга топшириб бўлгандан сўнг, корхона экспедитори станция (бандаргоҳ)дан юк квитанцияси (темир йўл ва сув транспорти юк хати квитанциялари) олади ва дарҳол шу куннинг ўзидаёқ, маҳсулотни ортган моддий жавобгар шахсга топширади.
Моддий-жавобгар шахс юк квитанцияларининг тўлдирилишини текшириб чиқиб, уни юк тортиш журнали билан солиштириб кўради, шундан сўнггина юк ортишни, темир йўл ва сув транспортининг дон ортиш юк хатлари рўйхатини 20-ш-сон буйруқ бўйича тузиб чиқиб, расмийлаштиради.
Сифат гувоҳномаси нусхаси ёки сертификат нусхаси (дубликати) илова қилинган юк квитанцияларини кейинги кунга кечиктирмасдан, моддий жавобгар шахс корхона бухгалтериясига ҳисобот вақтида топширади.
Юк квитанциялари ва сифат тўғрисидаги гувоҳномалар (бир нусхадан) тўловчига юбориладиган тўлов қоғозига илова қилинади.
30. Автомобиль транспортида бошқа корхоналарга юк ортиш моддий жавобгар шахс томонидан корхона раҳбари ва бош бухгалтер тарафидан имзоланган 16-ш-сон буйруқ асосида амалга оширилади.
Дон ва дон маҳсулотларининг оғирлиги ҳайдовчи ёки вакил иштирокида моддий-жавобгар шахс ёки тарозибон орқали автотарози ёки хўжалик тарози ёрдамида аниқланади.
Юк уларга 21-ш-сон маҳсулот олиш фактураси орқали тилхат билан топширилади.
Стандарт оғирлиқца қопланган маҳсулот ташишга миқдори ва стандарт оғирлигига қараб берилади.
31. Дон ва дон маҳсулотларини темир йўл ва сув транспортига ортишда ҳар бир дон ва дон маҳсулотлари туркуми учун лаборатория белгиланган шаклдаги сифат гувоҳномаси ёзиб берилади, унда юк хат бўйича оғирлик ва лаборатория таҳлили бўйича сифат кўрсаткичлари, қопланган ун ва ёрма бўйича эса (агар стандарт қопларга солинган бўлса), булардан ташқари, қопга солинган вақти ва қопланган вақтдаги намлиги кўрсатилади.
Темир йўл орқали дон ортилганда, бир туркум учун, агар темир йўл шохобчаси битта, олувчи ҳам битта бўлса, нечта вагонга юк ортилганидан қатъи назар, ягона сифат гувоҳномаси беришга рухсат этилади. Ушбу ҳолларда сифат гувоҳномасида вагонлар рақами қўрсатилади. Бундай тартиб вагонларни турли йўлларга тарқатиш учун қўлланилмайди.
Дон маҳсулотлари тизимига ортиладиган сўтали маккажўхори сифат гувоҳномаларида маккажўхори донини ҳақиқий чиқиши кўрсатилади.
Сифат гувоҳномаси ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) ёки унинг ўрнини боса оладиган шахс томонидан имзоланади.
Дон маҳсулотларини автомобиль транспорти орқали бошқа корхоналарга ортишда, уларнинг сифати лаборатория томонидан 21-ш-сон маҳсулот транспорт юк хатида кўрсатилади.
Маҳсулот сифати тўғрисидаги гувоҳнома уч нусхада ёзилиб, биринчи нусхаси темир йўл (сув) транспорти юк хатига, иккинчиси тўловчига жўнатиладиган ҳисоботга илова қилинади, учинчи нусхаси эса корхонада қолади. Транспорт ҳужжатларида сифат гувоҳномасининг рақами ҳамда вақти кўрсатилади.
Бир жойдаги аҳоли пунктидаги корхоналар бир-бирлари юкини автомобиль транспорти ёки ўзларига тегишли (хусусий) вагонларда ташишларида сифат учун намуналар олиниши ва аниқланиши юборувчи ва олувчи корхоналар лабораторияларидан бирида амалга оширилади. Дон ва дон маҳсулотлари жўнатувчи томонидан чиқим қилиш ва олувчи томонидан кирим қилишда битга сифат кўрсаткичи бўлади.
32. Ҳар бир ортиладиган, етказиладиган туркум уруғлик дони қуйидаги ҳужжатлар асосида жўнатилади ёки етказилади:
а) барча ўсимликларнинг "Элита" ва "Суперэлита" уруғликлари, шунингдек, чанглантирилган маккажўхори уруғликлари "Уруғликлар учун шаҳодатнома" билан;
б) қолган репродукциялар уруғликлари "Уруғликлар учун гувоҳнома" билан;
в) маккажўхорининг гибрид уруғлари "Маккажўхорининг гибрид уруғликлари учун гувоҳнома" билан;
Ушбу ҳужжатлардаги сифат кўрсаткичлари етказиб берувчининг ҳужжатлари асосида, экилиш, униб чиқиш сифатлари эса "Ўздавуруғликмарказ" берган "Уруғликларнинг кондициялиги гувоҳномаси" асосида кўрсатилади".
Уруғликларнинг намлиги эса уларнинг ортиш ёки бериб юбориш пайтидаги корхона лабораторияси томидан аниқланган кўрсаткич асосида кўрсатилади.
"Уруғликлар учун шаҳодатнома" ва "Уруғликлар учун гувоҳнома" корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари, ИЧТЛ бошлиғи, моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади.
Навли уруғликлар жўнатиладиган темир йўл ва сув транспорти ҳужжатларида ушбу туркум уруғлигига берилган шаҳодатнома ёки гувоҳнома илова қилинганлиги ҳақида белги қуйилиб, уни берган корхона номи ҳамда рақами кўрсатилади ва бу шаҳодатнома ёки гувоҳнома темир йўл ёки сув транспорти юк хатига илова қилинади. Шаҳодатнома ёки гувоҳноманинг иккинчи нусхаси ортилган уруғаинг ҳисоб-китоб ишларига илова қилиниб, учинчи нусхаси лабораторияда қолдирилади.
Навли уруғликлар темир йўл ёки сув транспортига ортилиши вақтида доннинг сифати тўғрисидаги 42-ш-сон шакли ёзиб берилмайди, балки хисоб-китоб ва умумий сифат ҳисоботи учун талаб қилинадиган маҳсулот таҳлили кўрсаткичлари бўлган бегона аралашмалар ҳамда намлик даражалари алоҳида сатр билан кўрсатиб ўтилади.
Гувоҳномада клейковина, шаффофлик, ҳажмий оғирлик сифатлари ҳам кўрсатилади, бунинг учун "Экиш сифатлари тўғрисидаги қўшимча маълумотлар" қисмидан фойдаланиб "Экиш" сўзи чиқариб ташланади.
Уруғликлар почта орқали ёки багаж орқали жўнатилса, шаҳодатнома ёки гувоҳнома қоп ичига солиб жўнатилади.
Уруғликлар жойларга жўнатилса шаҳодатнома ёки гувоҳнома икки нусхада тўзилиб, улардан биринчиси уруғлик олувчига берилиб, иккинчи нусхаси эса лабораторияда қолдирилади.
33. Корхона ичидаги юк ташишлар корхона раҳбари, унинг ўринбосари ва моддий жавобгар томонидан имзоланган 19-ш-сон юк хати орқали амалга оширилиб расмийлаштирилади. Бир корхона ҳудудида жойлашган омбордан иккинчи омборга ташиш вақтида оғирлик икки омбор мудири иштирокида бир марта аниқланади.
Бир омбордан иккинчи омборга юк ўтказилишида, агар бу омборга битта моддий жавобгар шахс жавоб берса, лекин ҳар бир омбор алоҳида миқдор-сифат оғирлик ҳисоботини олиб борса, у ҳолда оғирлик омбор мудирини ўзи ҳамда корхона томонидан ажратилган ходим иштирокида аниқланади.
Корхона ичкарисида ҳаракатланаетган маҳсулотнинг сифати, стандарт огарлиқдаги қопдаги маҳсулотлардан ташқари, лаборатория томонидан аниқланиб, ушбу кўрсаткичлар 19-ш-сон юк хатида акс эттирилади.
Корхона ичкарисидаги 19-ш-сон фармойиш фақат бир сўтка давомида кучда бўлади.
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ КОРХОНАЛАРИ
ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА
БОШҚА КОРХОНАЛАРГА ҲАМДА ЖИС-
МОНИЙ ШАХСЛАРГА КЎРСАТИЛАДИГАН
ХИЗМАТЛАР УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАР
34. Чекланган кондициялар доирасида сифати бўйича қабул қилинадиган дон ва шоли (давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномалари бажарилгандан сўнг хўжаликлар ихтиёрида қолганлари) стандарт ун ва ёрма ишлаб чиқаришга яроқли бўлиши керак. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Шартнома донни қайта ишлаш учун тўзилиб, унда қайта ишлаш учун қабул қилинадиган дон миқдори, қайта ишлашга сарфланадиган харажатлардан ташқари 1 тонна тайёр маҳсулот учун тўланадиган ҳақ, фойдадан олинадиган қўшимча қиймат солиғи, топширувчи томонидан тайёр маҳсулотни олиш муддатлари кўрсатилади. Шунингдек, шартномада топширувчи томонидан олиниши мўлжалланган асосий ва оралиқ маҳсулотлар миқдори ва яроқсиз чиқиндилар кўрсатилади.
Бир тонна маҳсулот учун олинадиган ҳақ томонлар келишуви асосида мазкур донни қайта ишлаш учун сарфланадиган харажатлар калкуляцияси орқали амалга оширилиб, сарфланган харажат донни қайта ишлашдан ҳосил бўлган, лекин давлат буюртмаси учун тошпирилган дон нархи чегириб ташлангандан сўнг юзага келган ҳақиқий харажатдан кам бўлмаслиги керак.
Дон қабул қилинганда қабул қилиш квитанциясида алоҳида шахсий ҳисобда алоҳида графа олиб борилиб, унда "хусусий шахслардан қабул қилинган ва қайтариб беридадиган дон" кўрсатилади ва кирим ҳамда чиқим бўйича ҳисобот алоҳида махсус ҳисоб варақда олиб борилади.
Қайта ишлаш учун қабул қилинган бундай дон бухгалтерия ҳисобида қайд этиш учун қабул қилиш пайтидаги нархга асосан физик оғирлиги бўйича баҳоланади.
Лаборатория таҳлили хулосасига асосан ифлослик аралашмаси ва намлик учун қўшимча ёки чегирма белгиланади.
Ҳисобланган оғирликдан келиб чиққан ҳолда лаборатория таҳлили асосида тайёр маҳсулот чиқиши аниқланади.
Хусусий шахслардан қабул қилинган ва қайтариб бериладиган дон бўйича алоҳида сифат-миқдор журнали лабораторияда ҳамда бухгалтерияда юритилади ва у рақамланган, тикилган, корхона муҳри билан муҳрланган бўлиши шарт.
Топширилган дон учун 117-шаклдаги тозалов далолатномаси тўзилади.
Ун ва гуруч стандарт оғирлиқдаги қопларда берилади.
Буғдойни ун ва шолини гуруч ва ёрмага қайта ишлаш учун беришга тўзиладиган шартнома ҳамда ун ва тайёр маҳсулот чиқишини ҳисоблаш намунаси мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.
V. ҒАЛЛАНИ ИЧКИ ШОХОБЧАЛАРДАН ЙЎЛБЎЙИ
(СТАНЦИЯБЎЙИ, БАНДАРГОҲБУЙИ)ДА
ЖОЙЛАШГАН КОРХОНАЛАРГА ОЛИБ
ЧИҚИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
35. Ҳисобот берувчи ички шохобчалардан йўл бўйида жойлашган корхоналарга ғаллани олиб чиқиш, ушбу ички шохобчалар буйсунадиган асосий корхонанинг кўрсатмасига асосан амалга оширилади.
Шохобча мудири дон ортилипшга қадар автомобил ҳайдовчисининг йўл варақасини ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ини текшириб кўриши шарт.
Шохобчалардан ғаллани олиб чиқиш 21-ш-сон, уч нусхада ёзиладиган маҳсулот транспорт юк хати билан расмийлаштирилади.
Йиртиш талонига эга бўлган юк хатининг икки нусхаси ҳайдовчига берилади, учинчи нусхаси эса шохобчада қолади.
Йўл бўйида жойлашган корхона донни қабул қилгач юк хатининг биринчи нусхасини ўзида қолдиради, иккинчи нусхасига эса донни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиб шохобчага қайтаради, йиртилган талонлар эса ҳайдовчи орқали автотранспорт ташкилотига, дон етказиб берганлиги учун хисоб-китоб ва транспорт ишини ҳисобга олиш учун илова қилишга бериб юборилади.
Донни тортиш ҳайдовчи иштирокида шохобча мудири (тарозибон) орқали ички шохобчадаги автомобиль ёки хўжалик тарозисида амалга оширилади.
Ҳайдовчи ўз имзоси билан юкни ташиш "юк хатини" қабул қилиб олади ва юкни, олиб борган жойвда яна тортиб топширади. Автотранспорт ташкилоти юкни ташишдаги сақланипшга жавобгардир.
36. Ички шохобчалардан ортилган ғалланинг сифати, шохобчалар лабораториялари томонидан аниқланиб, 21-ш-сон юк хатида кўрсатилади.
Ички шохобчалардан ғаллани ялпи ташиш мавсумида бир хил сифатли, бир турдаги туркум ғаллани ҳар бир автомобиль бўйича аниқламасдан, 21-ш-сон юк хатида, бутун туркумни текшириш, бир кун мобайнида олиб чиқилиши мўлжалланган текшириш асосида унинг сифати кўрсатилишига рухсат этилади.
37. Ички шохобчалардан келтирилган галланинг сифати барча ҳолатларда, шохобча лабораториясида аниқланганми ёки йўқми, бундан қатьи назар, асосий корхона лабораториясида аниқланади ва бунда ички шохобчанинг 36-ш-сон миқдор сифат китобига сифатлар асосий корхона лабораториясининг кўрсаткичлари бўйича ёзилади.
Доннинг сифати янада аниқроқ бўлиши ҳамда асосий корхоналарда автотранспорт туриб қолиши ҳолларини камайтириш мақсадида, ушбу корхоналарга сифати бўйича бир турдаги туркум донни, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан дон қабул қилишдаги белгиланган тартиб асосида, ўртача сўткалик намуналар бўйича аниқлашга рухсат этилади.
Ўртача сўткалик намуналар лаборатория томонидан асосий корхонага дон ортувчи ҳар бир шохобча, шахс бўйича шакллантирилади.
Бир неча моддий жавобгар шахслари бўлган ички шохобчалардан юк ортилган 21-ш-сон юк хатларида омбор рақами ҳамда юк ортган моддий жавобгар шахснинг фамилияси кўрсатилади.
38. Асосий корхоналар томонидан бир хил сифатли, бир турдаги туркум дон қабул қилинганда, лаборатория тарафидан аниқланган ўртача сўткалик сифат кўрсаткичлари жўнатувчи юборган ҳужжатлардаги ўртача сифат белгилари билан солиштириб чиқилади.
Етказиб берилган дон сифат кўрсаткичлари, меъёрдан ошиб ёки камайиб кетганлиги тафовутлари аниқланган бўлса, асосий корхоналар қуйидагиларни амалга оширишлари зарур бўлади:
а) донни ички шохобчалардан қабул қилиб олишда- тафовутлар сабабларини ва сифатини аниқлаш чоғида йўл қўйилган хатоларни йўқотиш чора-тадбирларини кўриш. Асосий лаборатория билан шохобча лаборатория ўртасида келишмовчиликлар юзага келса, ушбу ҳолат асосий лабораториянинг бошлиғи томонидан ҳал этилади. Бу ҳолатларда дон жўнатувчи томонидан ҳисобдан чиқарилади, олувчи томонидан кирим қилинади;
б) асосий корхонага буйсунмайдиган шохобчалардан дон қабул қилинганда - ўша шохобча бўйсунувчи асосий корхонага ёки айнан ўша шохобчанинг ўзига сифатлар ўртасидага тафовут ифодаланган рекламация далолатномаси жўнатилади.
Рекламация далолатномалари дон маҳсулотлари темир йўл ёки сув транспортида келтирилганда қандай тузилган бўлса, худди ўша тартибда тўзилади. Асосий корхона томонидан ўртача сўткалик намуна асосида қабул қилинганда, рекламация далолатномасида жўнатувчи томонидан берилган ўртача сифат кўрсаткичлари ҳамда асосий корхона лабораторияси томонидан аниқланган ўртача намуна сифат кўрсаткичлари ифодаланади.
Асосий корхонада "Ўздавдонинспекция" инспектори бўлмаса, жўнатувчи шохобчадан вакил (катта лаборант, лаборант) чақирилади ва уларнинг иштирокида аниқланган сифат натижалари тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади ва улар етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи учун мажбурий ҳисобланади.
Жўнатувчи - ички шохобчалар ҳар бир рекламация далолатномасини олиши биланоқ, 36-ш-сон миқдор-сифатни ҳисобга олувчи китобга зарур ўзгартиришларни киритиб қўяди.
39. Автомобилда ташишда дон сифати ёмонлашганлиги, камомад бўлганлиги аниқланса, даъволар бир сўтка муддатда, донни сақлаш чораларини кўрмаган автохўжаликка тақдим қилиниб, зарур ҳолатларда жўнатувчи ҳам қўшимча жавобгар сифатида жалб этилади.
VI. ХОМ АШЁНИ УН, ЁРМА ВА ОМУХТА
ЕМ КОРХОНАЛАРИДА ҚАЙТА ИШЛАШ
ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Хом ашёни қайта ишлашга беришни расмийлаштириш
40. Ун, ёрма ва омухта ем корхоналарида қайта ишлаш учун омборлардан дон бериш раҳбар (бош муҳандис) ва ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) томонидан имзоланган 109-ш-сон фармойиш асосида амалга оширилади. Фармоийшда қайси омбор, силос ёки бошқа сақлаш жойларида қайта ишлашга бериладиган дон, унинг миқдори ва сифати кўрсатилади.
Фармойиш тўрт нўсхада ёзилиб, улардан биринчи нўсхаси лабораторияда қолади, иккинчиси дон берувчи моддий жавобгар шахсга, учинчиси ишлаб чиқариш цехи бошлиғига, туртинчиси бухгалтерияга берилади.
Омухта ем корхоналарида 119-ш-сон талабнома - юк хатида белгаланган рецептура бўйича омухта ем ишлаб чиқариш учун зарур бўлган рецептлар рақамлари ҳамда хом ашё миқдори кўрсатилади.
Донни (хом ашёни) қайта ишлашга бериш барча ҳолатларда фақат оғирлиги бўйича амалга оширилиб 110-ш-сон юк хати (талабнома юк хати, 119-ш-сон) бўйича расмийлаштирилади.
Ушбу ҳужжатлар асосида ишлаб чиқаришга берилган дон (хом ашё) омбор ҳисобидан чиқим қилиниб, ишлаб чиқариш цехи бошлиғи томонидан ишлаб чиқариш журналига кирим қилинади.
Ишлаб чиқаришга берилган дон (хом ашё) сифати лаборатория таҳлиллари асосида кўрсатилади ва смена лаборанти имзоси билан тасдиқланади.
Дон бераётган моддий жавобгар шахс, ишлаб чиқариш корпуси бошлиғи ва унинг ёрдамчилари барча тарози ускуналарининг тўғри ишлашини, ишлаб чиқаришга берилган хом ашёнинг тўғри тортилганлигини мунтазам текшириб туришлари ва натижаларни тарози журналига ёзиб боришлари шарт.
Маҳсулот ишлаб чиқаршпни ва маҳсулот ҳамда
чиқиндиларни омборларга беришни
расмийлаштириш
41. Ун ва ёрма корхоналарида барча ишлаб чиқарилган маҳсулот ва чиқиндилар смена устаси ёки бўлим мудирининг бевосита назорати остида тортилади ҳамда ҳисоблаб чиқилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисоби цех бошлиғининг 116-ш-сон журналида олиб борилади. Журнал бирламчи ҳужжат бўлиб, тўлиқ равишда сменада бўлган технологик жараёнларни акс эттиради. Журналдаги ёзувни смена устаси, тозалик ҳолати ёзувларини эса смена лаборанти олиб боради. Журналда идишсиз сақлаш омборига, қадоқлаш цехига берилган маҳсулот, қопланган маҳсулот сони ва тайёр маҳсулотлар омборига берилган маҳсулот ҳисоби олиб борилади.
Ишлаб чиқариш цехи бошлиғи ёки смена усталари, лаборатория ходимлари, шунингдек, омбор мудири ёки унинг ёрдамчилари тарозиларнинг ишлашини доимий равишда текшириб туришлари шарт. Тарозилар ишлашида носозликлар юзага келганлиги аниқланганда, смена устаси уларни тўзатиш чораларини кўриши зарур. Ҳисобчилар кўрсаткичи билан омборга берилган ҳақиқий маҳсулот сони ўртасида тафовутлар юзага келганда далолатнома тўзилади.
Маҳсулотни ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотлар омборига (идишсиз сақлаш омборига, қадоқлаш цехига) беришда, тегирмонда 112-ш-сон юк хати расмийлаштирилади.
Юк хатлар ҳар бир смена тугагандан сўнг тўлдирилади ва қоплаш бўлими мудири томонидан, агар бўлмаса цех бошлиғи томонидан ёки смена устаси ва омбор мудири ёки унинг ёрдамчиси томонидан имзоланади. Юк хатининг битта нусхаси маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисобидан чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилса, иккинчиси эса маҳсулотни омбор киримига киритишга хизмат қилади. Идишсиз маҳсулот сақлаш омборларида маҳсулот автоматик тарозларида аниқланган оғирлик орқали кирим қилинади.
Сутка тамом бўлиши билан тегирмонларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва омборга берилганлик ҳамда қоплаш бўлимида ишлатилган қоплар бўйича 113-сон билдиришнома тўзилади. Билдиришнома икки нусхада тўзилади.
Битта нусхаси ҳар куни бухгалтерияга топширилиб, иккинчи нусхаси цех бошлиғида қолади.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот билдиришномада нетто (соф) оғирликда кўрсатилади.
Қоплаш бўлимида бир смена маҳсулотни бошқа сменага қолдиришга йўл қўйилмайди. Ишлаб чиқарилган барча маҳсулот тўлиқ омборга берилиши керак. Қоплаш бўлимидан омборни четлаб ўтиб бериб юбориш тақиқланади.
Кепак, дон аралашмаси, озуқабоп чиқиндиларнинг оғирлиги деб, тегирмон корпусида ўрнатилган тарозиларда, бериб юборилган ҳамда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган оғирлик ҳисобланади (тарози журнали, 29, 28-ш-сон транспорт юк хатлари).
42. Ишлаб чиқариш жараёнида олинадиган озуқага яроқсиз чиқиндилар, тупланишига қараб тортиб кўрилади ҳамда корхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилади (йўқ қилинади), бу ҳолат корхона раҳбари тасдиқлаган комиссия: омбор мудири, ИЧТЛ бошлиғи ва соқчи бошлиғи иштирокида амалга оширилади.
Озуқага яроқсиз чиқиндининг сифати ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) томонидан текширилади.
Ушбу маҳсулотларни йўқ қилиш учун рухсатнома корхона раҳбари томонидан берилади. Йўқ қилиш корхона раҳбари томонидан тасдиқланган 23-сон далолатномалар билан расмийлаштирилади. Яроқсиз маҳсулотни йўқ қилиш учун ҳудуддан олиб чиқиб кетиш (196-ш-сон) рухсатаома билан амалга оширилади.
Агар яроқсиз чиқинди дон маҳсулотлари бошқармасининг рухсати билан йўқ қилиниши ўрнига, текинга ёқилғи ёки бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари учун берилса, уларни олиб чиқиб кетиш 17-ш-сон фактура билан амалга оширилади.
Яроқсиз чиқиндиларни тортиш натижалари 28-ш-сон тарози журналида қайд этилади. Агар олиб чиқиб кетиш тиркамали автомобилда амалга оширилган бўлса, унда журналда автомобиль ва тиркаманинг рақами кўрсатилади.
Агар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнида олинган шолининг қипиғи (лузга), ёқилғи сифатида механик йўллар орқали қозонхона бўлимига берилса, унинг оғирлиги қайта ишланган дон оғирлиги билан ва олинган яроқли чиқинди маҳсулотлари ва қуритиш оғирлиги орасидаги тафовут каби аниқланади.
"Давлатдонинспекция" инспекторлари корхоналарга келганларида яроқсиз чиқиндиларни йўқ қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини текширишлари шарт.
43. Маҳсулот солинган қопларнинг стандарт оғирлигини таъминлашга корхоналар раҳбарлари, бош муҳандислари ва ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари жавобгардирлар. Цех бошлиғи ва унинг смена усталари, лаборантлар, шунингдек, тайёр маҳсулотлар омбори мудири, (унинг ёрдамчилари) ҳар сменада (камида 2 марта) белгиланган меъёрлар (стандарт оғирлик)га мувофиқ маҳсулотнинг тўғри қопланишини текшириб боришлари шарт.
Фарқ қилишлар аниқланганда, зудлик билан маҳсулотни қопга солиш тарозиларини созлаш чоралари кўрилади. Ун ва ёрма солинган ва меъёрдан ошган қопларни стандарт оғирлик даражасига етказиш чораси кўрилади.
Қоплаш бўлимида маҳсулотларни назорат текширувида, агар қопдаги маҳсулотнинг оғирлиги ДВМ-75, ДВМ-100, ДВК-80, ДВМ-50, ДВК-50П ва ДВК-25 қоплаш аппаратларига рухсат этилган чекланган миқдори бўлса тўғри ҳисобланади, яъни алохида қоп учун ±0,25% қопдаги маҳсулотнинг ўртача оғирлиги ±0,10% унта қопдага маҳсулот миқдорида бўлса.
Жўнатувчи ёки қабул қилувчининг омборларида стандарт оғирлик текширилиши чоғида тарозилардаги фарқ қилиш меъёрлари ҳамда намликнинг пасайганлик кўрсатгичи инобатга олинади. Намлик пасайишидаги кўрилган камомад ҳажми, қопга солинаётган пайтдагиси билан етказиб берилаётган вақтдаги намлик орасидаги солиштирилган фарқдан ошмаслиги ва қуйидаги формула асосида ҳисобланиши лозим:
|
Х = |
100 (а б) |
|
|
100 - б |
|
Бунда: х - оғирлиқда йўқотилган фоиз;
а - қопга солишдаги намлик;
б - намлик кўрсаткичи
Текшириш камида 10 та қопни тортиб кўриш йўли билан амалга оширилади. Қоплаш бўлими ёки омборларда олинган натижалар, қоплардаги маҳсулот стандарт салмоғини назорат қилиш журналига "150-шакл" киритилади. Журналга стандарт оғирлиқдаги ҳар бир қоп (пакет)да аниқланган фарқ ёзиб қўйилади.
Корхоналарнинг раҳбар ходимлари қопланган уннинг стандарт оғирликларини, ҳар ойда тузиб чиқиладиган жадвал асосида назорат қилиб борадилар.
Маҳсулотни қоплашнинг белгиланган тартиби бўзилишлари аниқланган ҳолларда ушбу тартибни бўзган айбдорлар жавобгарликка тортиладилар.
"Ўздавинспекция" инспекторлари ун, ёрма корхоналарида бўлган вақтларида маҳсулотнинг стандарт оғирлигини текширишлари ва текшириш натижаларини журналлар ва далолатномаларда акс эттиришлари шарт.
44. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати корхона лабораторияси томонидан аниқланади ва топшириладиган юк хатларида кўрсатилади.
Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот сифати текширилаётган вақтда ностандартлиги аниқланса, унда ИЧТЛ бу ҳақда белгиланган шаклда далолатнома тўзади, ностандарт маҳсулотнинг миқдори ва ностандарт маҳсулот ишлаб чиқарилишига сабаб бўлган аломатлар кўрсатиб ўтилади.
Ностандарт маҳсулот алоҳида қуйилиб, у белгиланган сифат кўрсаткичларига етказшп учун мажбурий равишда қайта ишлашга берилади.
Агар яроқсиз деб топилган маҳсулот омборга ўзатилмай қоплаш бўлимида қолдирилган бўлса, у алоҳида қўйидиши лозим.
Ностандарт маҳсулотни омбор ёки қоплаш бўлимидан қайта ишлаш учун цехга берилиши ИЧТЛ бошлиғи фармойиши билан амалга оширилиб, 115-шаклдаги юк хати билан расмийлаштирилади. Ностандарт маҳсулотни қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотлар донни янчиш цехи бошлиғининг 116-шаклдаги журналида кўрсатилади.
Бухгалтерия ҳисобида турган ностандарт маҳсулот, қаерда турганлигидан қатъи назар, (омбор, ишлаб чиқариш цехи), ишлаб чиқариш тугалланмаган ҳисобида бўлиб, фақат маҳсулотдаги носозлик тўғрилангандан сўнггина, тайёр маҳсулот ҳисобига қўшилади.
Ишлаб чиқариш цехи бошлиғи ностандарт маҳсулотлар ҳисобини 116-шаклдага журналда олиб боради ва қайта ишлашга берилган ушбу маҳсулот иккинчи марта, корхона ишлаб чиққан маҳсулот ҳажмига қўшилиб кетмаслигини назорат қилиб боради.
Ностандарт маҳсулот смена охиридаги маълумот бўйича олиб борилади. Агар смена охирига келиб ностандарт маҳсулот юзага келган бўлса, унинг сони ким томонидан, қачон қайта ишланишидан қатьи назар, ҳисобга олинади. Стандарт талабига ёки вақтинчалик меъёрга жавоб бермайдиган маҳсулот ностандарт маҳсулот даражасига киритилади. Агар илгари ностандарт ҳисобланиб, кейин алоҳида-алоҳида қайта текширилгандан сўнг стандарт маҳсулот деб топилса, у ҳолда яроқсиз қилинмаганлик ҳақидаги далолатнома билан тасдиқланган ун ва ёрма сони ностандарт маҳсулотлар сонидан чиқарилади.
Агар маҳсулот "Ўздавдонинспекция" томонидан яроқсиз деб топишган бўлса, уни яна яроқли деб ҳисоблаш фақат "Ўздавдонинспекция" инспектори томонидан амалга оширилади.
Амалдаги сифат меъёрларига мос келмайдиган маҳсулот ностандарт деб ҳисобга олинмайди, қачонки:
а) тегирмон ишга туширилган (янгидан ишга тушириш) вақтдаги уч суткадан ошмаган муддатда;
б) ун кунлик оралиқдаги тўхташдан сўнг ишга туширилган дастлабки тўрт соат ичида ишланган маҳсулот.
"А" ва "б" бандларида кўрсатилган маҳсулотлар олинганда, улар яқин кунлар ичида, шундай мўлжал билан қайта ишланиши керакки, бир ойлик тозалаш вақти келганда, ишлаб чиқаришда қолмаслиги шарт.
Ностандарт маҳсулот қайта ишлашга берилгандан сўнг бўшаган қоплар, смена усталари томонидан алоҳида юк хати билан қоп сақлаш омборига берилади.
45. Омухта ем корхоналарида сменада ишлаб чиқарилган барча маҳсулот тўлиқ омборга берилиб, ҳар бир алоҳида рецепт учун ажратилган омборларга (силосларга) жойлаштирилиши лозим.
Маҳсулот ўтказиш оғирлик бўйича, ҳар бир оғирликни тарози журналига қайд қилиш билан олиб борилади. Смена охирида журналдаги тортилиб ўтказилган маҳсулот жами ҳисоблаб чиқилади ва ҳар бир рецепт бўйича омборга ўзатилган маҳсулотнинг сони кўрсатилган юк хати бўйича расмийлаштирилади. Омухта ем ишлаб чиқариш цехи устаси, смена охирида, рецептлар бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ва турлар бўйича ишлатилган хом ашё сони кўрсатилган 114-шаклдаги омухта ем ишлаб чиқариш ҳамда ишлатилган хом ашё сони ҳақида билдиришнома тўзади. Билдиришномада кўрсатилган маҳсулот ҳажми тарози журналларида кўрсатилган миқдорга мос келиши шарт.
Ҳар смена охирида ўлчаш йўли билан (шартли равишда, ой охирида бўладиган тозалашгача) цехдаги ярим тайёр маҳсулот ва хом ашё (янчиш машиналари юқорисидаги силосларда, дозаторларда) кейинги сменага топширилади.
Сменадаги хом ашё сарфи, смена бошидаги хом ашё қолдиғи ва смена давомида олинган хом ашё ишлаб чиқариш цехида олдинги сменадан қолган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар камайганлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Хом ашё сарфи бир сменада ишлаб чиқарилган маҳсулотга мос келиши керак (ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда). Тафовутлар юзага келган ҳолатда смена устаси ва бош муҳандис йўл қўйилган тафовутни аниқлаб, зудлик билан уни тўғрилаш чораларини кўришлари зарур.
46. Ун ва ёрма, омухта- ем корхоналарининг тайёр маҳсулотлар омбор мудирлари ҳар куни ўзларининг омбор ҳисобларига келиб тўшадиган ҳақиқий маҳсулот ва чиқиндиларни ҳам сменада расмийлаштирилган юк хати асосида кирим қилиб қўядилар.
Корхона бухгалтерияси, ўз навбатида ҳар куни омбор мудирлари ҳисобидаги миқдорни ишлаб чиқариш цехи бошлиғи билдиришномасидаги маълумот билан солиштириб, тафовутлар юзага келган тақдирда, уларнинг сабабларини аниқлайди ва тўғрилаш чораларини кўради.
Омухта ем ишлаб чяқариш корхоналарида кўп
компонентли тарозиларда омухта ем компонентларини
дозировка қилишда хом ашёни ва тайёр маҳсулотни
расмийлаштириш операцияларининг хусусиятлари
47. Хом ашё омборлари, ишлаб чиқариш корпуси ва тайёр маҳсулотлар омборлари омухта ем корхонаси (цехи) ишлаб чиқариш бошлиғи (моддий жавобгар шахс) томонидан бошқариладиган омухта ем ишлаб чиқарувчи ягона комплекс ҳисобланади.
Бошлиқ ўринбосарлари (сменалар бошлиқлари, ёрдамчилар, катта усталар, смена усталари) хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг миқдори ва сифатли сақланиши учун белгиланган тартибда моддий жавобгардирлар.
Моддий жавобгар шахсни бошқа шахс билай алмаштиришнинг барча ҳолатларида хом ашё, маҳсулот ва бошқа моддий бойликларни топшириш, қабул қилиш одатда, хом ашё тайёр маҳсулот миқдорини қайта тортиш ёхуд идиш, қопдаги трафаретда кўрсатилган оғирлик бўйича ёки уларни сифати аниқланган ҳолда стандарт оғирлик бўйича моддий жавобгар шахслар ва корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия иштирокида амалга оширилади.
Мажмуага келтирилган хом ашё миқдори автомобил ва вагон тарозиларининг кўрсаткичлари, стандарт оғирлиқда қопланган маҳсулот сони бўйича ҳамда Давлат стандартлари ёки алоҳида шартларда кўрсатилган қабул қилиш қоидаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Қабул қилинган хом ашё 14-шаклдаги қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилиб, омухта ем ишлаб чиқариш цехи бошлиғининг ҳисобида бўлади.
Омборлардан ишлаб чиқариш цехларига берилаётган хом ашё миқдори кўп компонентли тарозиларнинг кўрсаткичлари бўйича, суюқ компонентларнинг миқдори - идиш (тара) ёзувида кўрсатилган нетто оғирлик йиғиндиси бўйича ёхуд аниқланган ҳажмли солиштирма оғирликда ҳисобланган кўрсаткичлар бўйича ҳисобланади.
Кўрсатилган миқдор бошлиқ ҳисобидан чиқариб ташланади. Бундан ташқари йиллик рўйхатдан ўтказилгунга қадар қўшимча-шартли равишда ишлаб чиқаришда йил давомида юзага келган хом ашё ва маҳсулотдаги йўқотишлар 1 фоиздан ошмаган ҳолда таннарх ҳисобига ҳисобдан чиқариб борилади.
Кўп компонентли тарозилар кўрсаткичи, ҳажмли ҳисоблагичлар кўрсатган суюқ ингредиентлар оғирликлари, стандарт оғирлик ёки идишда кўрсатилган ҳамда ишлаб чиқаришга берилган кўрсаткичлар ёзма равишда махсус журналга киритиб қўйилади. Ушбу маълумотлар омухта ем ишлаб чиқариш ва хом ашёдан фойдаланганлик тўғрисида смена билдиришномалари тузиш учун хизмат қилади (114-шакл).
Смена билдиришномасида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори (омухта ем, ОВҚ (БВД) премикслар) кўп компонентли тарозилар тортган миқдори билан суюк компонентлар қўшимчаси миқдори йиғиндиларига кўра маҳсулот намлиги қўйиб чиқилади.
Агар тизимдаги қувват, барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни донадорлаштиришга етмаса, ишлаб чиқарилган донадорлаштирилган маҳсулотлар миқдорини автоматик тарозда аниқлаш зарур.
Бу ҳолда омборга берилган сочма маҳсулотнинг вазни қуйидаги формула орқали аниқланади:
Q2=Q1-(Q3-Q4) кг;
бунда Q1 - кўп компонентли тарозида аниқланган сочма маҳсулот йиғиндиси (тортишлар йиғиндиси), кг
Q2 - омборга жўнатилган сочма маҳсулот вазни, кг
Q3 - автоматик тарозида кўрсатилган донадорлаштирилган омухтаси вазни, кг
Q4 - суюқ компонентлар вазни, кг
Сочма омухта емни тайёр маҳсулотлар омборидан донадорлаштиришга бериш ҳолатида, сочма маҳсулот вазни ҳисоб-китоб бўйича, яъни донадорлаштирилган оғирликдан (автоматик тарозилар кўрсаткичи) донадорлаштириш жараёнида киритилган суюқ ингредиентлар вазнини айириб ташлаш билан ҳисобланади.
Бунда сочма маҳсулот оғирлиги омбордаги бор маҳсулотни зуддик билан ҳисоблашга хизмат қилади. Смена билдиришномасида алоҳида сатр билан "Омбордаги сочма рецепт омухта еми - донадорлаштириш учун" ёзилади ва унинг вазни қўйилади.
Агар омухта ем корхоналарида донадорлаштиришга берилаётган сочма маҳсулотни тортиш тарозилари мавжуд бўлса, у ҳолда донадорлаштириш вазни сочма маҳсулотни автоматик тарозида кўрсатган оғирлиги суюқ компонентлар вазни йиғиндиси билан ҳисобланади. Омборга берилаётган сочма маҳсулотнинг вазни кўп компонентли тарози билан автоматик тарози кўрсаткичлари орасидаги фарқ орқали ҳисобланади.
Сочма маҳсулотнинг омборга берилгандаги вазни ҳамда донадорлаштирилган маҳсулот маълумотлари смена билдиришномасида алоҳида намликлари кўрсатилган ҳолда ёзиб қўйилади.
48. Смена билдиришномасининг "Сменада ишлатилган хом ашё" бўлимидаги "Сарфланган, кг" жадвалига хом ашёнинг ҳар бир кўринишидаги сарфи ёзиб қўйилади, сарф эса кўп компонентли тарозилардаги тортишлар йиғиндисини, ушбу хом ашёнинг рецепт бўйича фоиз таркиби айлантириб ҳисоблаш бўйича аниқланади. Суюқ компонентлар вазни ҳажмини ҳисоблагичлар кўрсатмаси бўйича, стандарт вазни ёки идишда кўрсатилган вазни ёзуви бўйича ёзиб қуйилади.
"Йўқотишлар, кг" жадвалида эса шартли равишда қабул қилинган йўқотишлар 66-моддада кўрсатилган.
"Хом ашёнинг умумий сарфи, кт" жадвалида олдинги икки жадвалдаги вазинлар йиғиндиси ёзиб қўйилади.
Хом ашёни омбордан ишлаб чиқаришга бериш вақтидага намлиги аниқланмайди ва смена билдиришномасида акс эттирилмайди. Хом ашё нархи ва уларнинг йиғиндиси бухгалтерия томонидан ҳисобланади ва тўлдирилади.
49. Премикс ишлатишга сарф қилинган, олдиндан қуритилган кепакни ҳар сменадаги йўқотишларини тезлик билан ҳисоблашда ўртача смена намуналари орқали уларнинг ҳақиқий кўришини аниқлайдилар.
Кепакни (тўлдирувчини) ҳар сменада чиқим қилишдаги шартли равишдаги 1%, олинган қуритиш натижалари катталигига оширилади.
Кепакнинг оғирлиги премикс цехига ўрнатилган кўп компонетли тарозиларда аниқланади. Ушбу кўрсаткичлар смена билдиришномасига киритилади.
Арпани қуритиш (қовуриш)даги ҳар сменада бўладиган йўқотишларни тезлик билан аниқлаш учун ўртача смена намуналари бўйича уларни ҳақиқий қуришини аниқлаш зарур.
Шартли равишда қабул қилинган ҳар сменадаги арпа йўқотишларининг 1 фоизгача бўлган ҳажми олинган қуриганлик катталигига оширилади ва шу усулда аниқланган йўқотишлар фоизи омухта ем ишлаб чиқаришга сарфланган арпани қўшимча, шартли равишда ҳисобдан чиқаришга ишлатилади. Қуритилган арпанинг оғирлиги рецептга қўшилган фоиз ҳисоб-китоби бўйича аниқланади.
Ушбу маълумотлар смена билдиришномасига киритилади.
50. Бир суткада бир марта, смена билидиришномалари асосида хом ашё, омухта ем ва қоп (идиш) (37-шакл асосида) ҳаракатлари тўғрисида иккита йиғма ҳисобот тўзилиб, бухгалтерияга топширилади.
Хом ашё ҳаракати тўғрисидаги 37-шаклли ҳисобот тўзилаётганда "Кун бошидаги қолдиқ" жадвалида омбордаги қолдиқ хом ашё кўрсатилади. "Кирим" жадвалида омухта ем ишлаб чиқариш мажмуасига келган хом ашё миқдори бирламчи ҳужжатлар асосида кўрсатилади.
"Чиқим" жадвалида ҳар сменада билдиришноманинг (114-шакл) "Умумий сарфи" жадвалида акс эттирилган чиқим кўрсатилади.
Хом ашёни четга бериш эса бирламчи ҳужжатлар асосида 37-шаклда акс эттирилади.
"Қолдиқ" жадвалида бир сутка мобайнида омбордаги хом ашёнинг ҳаракатлари (кирим-чиқим) ҳисобига олингандаги қолган миқдори кўрсатилади.
Омухта емнинг ҳаракати тўғрисидаги 37-шаклдаги ҳисобот тўзилишида "кун бошидаги қолдиқ" жадвалида омборлардаги қолган маҳсулот кўрсатилади.
"Кирим" жадвалида смена билдиришномаларида кўрсатилган ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ёзилади.
"Чиқим" жадвалида авто ва вагон тарозиларида жўнатилган тайёр маҳсулотнинг миқдори кўрсатилади.
"Қолдиқ" жадвалида бир суткада ҳаракатланган (кирим-чиқим) маҳсулотнинг омборда қолган қисми кўрсатилади.
Омухта ем ишлаб чиқаришга сарфланган премикслар "чиқим" жадвалида кўрсатилмайди, балки ички заруриятларда акс эттирилади.
51. Ой бошида омборларда қоида бўйича тайёр маҳсулот қолдиғи қолиши мумкин эмас.
Маҳсулотни тўлиқ ортиш даражасига қараб, ишлаб чиқариш ҳужжатларига вазни бўйича аниқлик ва тўзатиш киритилади. Бунинг учун ҳар бир рецепт бўйича жўнатилган маҳсулот миқдорини смена билдиришномаларида кўрсатилган миқдори билан солиштириб кўрилади.
Жорий ойда маҳсулотни тўлиқ жўнатмаслик ҳолатлари юзага келса ҳамда кейинги ойга ўтувчи қолдиқ мавжуд бўлса, у ҳолда раҳбар фармойиши билан комиссия тўзилиб, унинг иштирокида мавжуд қолдиқ маҳсулотга янги ишлаб чиқарилган маҳсулот қўшилиб кетмаслиги олдини олиш мақсадида силос муҳрланади.
Қолдиқ маҳсулот энг биринчи навбатда комиссия иштирокида жўнатишга тайёрлаб қўйилади, унинг вазни одатдагидек ўлчанади, яъни автомобиль ва вагон тарозиларида тортилиб, ишлаб чиқариш ҳисоботларида ушбу маҳсулот ишлаб чиқарилган ой акс эттирилади.
52. Сифат-миқдор ҳисоби қуйидагича олиб борилади: хом ашёни кирим қилиш билан - олдинги рўйхатдан ўтказишда ҳисобга киритилган хом ашё кўрсаткичлари киритилган (миқдори ва намлик), ҳар бир турдаги хом ашёга алоҳида очилган шахсий ҳисоб бўйича, сўнгра шахсий ҳисобга бирламчи ҳужжатлар бўйича ва 37-шаклда акс эттирилган ҳамда омборга келиб тушган барча хом ашё бўйича (намлик, оғирлик) маълумотлар киритилади;
хом ашёни чиқим қилиш билан - ҳар бир хом ашёнинг, алоҳида шахсий ҳисобига, агар четга чиқарилган бўлса (намлик, оғирлик) чиқим тўғрисида ёзув ёзиб қўйилади.
Омухта ем мажмуасини саноқдан ўтказиш тухтатилмагунча, шахсий ҳисобда (36-шакл) хом ашёнинг ишлаб чиқаришга сарфи тўғрисида ҳеч қандай ёзув акс эттирилмайди.
Саноқдан ўтказилгандан сўнг шахсий ҳисобларга ҳар бир хом ашёнинг сарфи ёзилади, бу сарф барча келтирилган хом ашё ва четга бериб юборилган хом ашё саноқдан ўтказилгандан кейин қолган қолдиғи ҳамда айни пайтдаги саноқ натижасига кўра қолган қолдиқ суммасини айриб ташлаш йўли билан аниқланади. Шу йўл орқали олинган натижалардан 121-шакл бўйича ишлаб чиқариш ҳисобот-далолатномаси тузишда фойдаланилади ва ушбу ҳужжатда ишлаб чиқаришга сарф қилинган хом ашёнинг миқдори ва намлиги акс эттирилади. 36, 37-шаклларда акс эттирилган аниқланган тафовутлар саноқ ўтказиш тугаш вақтига тузилган 37-шаклда тўзатиш киритилади.
Омухта ем ишлаб чиқариш мажмуасини рўйхатдан ўтказиш даврида аниқланган намлик бўйича йўқотишларни ҳисоблаш ва 121-шаклдаги ишлаб чиқариш ҳисобот-далолатномасини тузиш 51-моддада назарда тўтилган тўзатишларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган омухта емнинг турлари бўйича берилган билдиришномага асосан сифат-миқдор ҳисоби олиб борилади.
Маҳсулотни жўнатиш сифат-миқдор ҳисоби олиб борилмайди.
53. Ҳар йили омухта ем корхоналари капитал таъмирлашга тухтаган даврда барча кўринишдаги маҳсулот ва хом ашёни хатлаш амалга оширилади. Ундан сўнг 121-шаклдаги ишлаб чиқариш ҳисобот-далолатномаси тўзилиб, унда барча йўқотишлар акс эттирилади.
54. 121-шаклдаги ишлаб чиқариш ҳисобот-далолатномасини тузишда, 1-бўлимдаги "Ҳақиқатда ишлатилган хом ашё, кг" деган жойига кўрсатилган жадваллар бўйича маълумот киритилади, "Ишлаб чиқаришда сарф қилинган" жадвалга эса барча келтирилган хом ашё ва четга бериб юборилган хом ашёни рўйхатдан ўтказгандан кейин қолган қоддиғи ҳамда айни пайтдаги саноқдан ўтказиш натижасига кўра қолган қолдиқ суммасини айриб ташлаш йўли билан аниқланган маълумотлар киритилади. Мана шунинг ўзи ишлаб чиқаришга сарф қилинган хом ашё миқдори бўлади.
Худди шу йўл билан сарф қилинган хом ашёнинг ўртача намлиги аниқланади.
II бўлимдаги "Қайта ишлашдан қабул қилинган" қисмига авто ва вагон тарозиларида тортиб бериб юборилган умумий маҳсулотнинг алоҳида турлари бўйича маълумотлар киритилади.
121-шаклда маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар асосида аниқланган ўртача намлик кўрсатилади.
Омухта ем ишлаб чиқариш билан боғлиқ премикслар цехи (технологик линиялар) бор бўлган корхоналарда, "Қайта ишлашдан олинган" II бўлимга фақатгина сотилган премикслар ҳақидага маълумотлар киритилади.
Ушбу мажмуада омухта ем ишлаб чиқаришга ишлатилган премикслар ишлаб чиқариш ҳисобот-далолатномасида акс этгарилмайди, чунки улар сотиб юборилган омухта ем таркибида ҳисобга олинган бўлади.
III бўлим "Ишлаб чиқаришдаги хом ашё баланси шаклида кўрсатилгандек тўлдирилади ҳамда ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёнида сақланаётган маҳсулот ва хом ашёдаги намлик ўзгаришига боғлиқ бўлган йўқотишлар, шунингдек, белгиланган меъёрлар чегарасида бўлган табиий йўқотишлар қўшимча ҳисобдан чиқарилмайди, чунки улар 121-шаклдаги ишлаб чиқариш ҳисобот-далолатномасида акс эттирилган бўлади.
Ишлаб чиқариш ҳисобот-далолатномаси (121-шакл) саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Шундан сўнг кўриб чиқиш учун юқори турувчи ташкилотга тақдим қилинади.
55. Омухта ем корхоналари раҳбарлари, бош муҳандислари ва бош (катта) бухгалтерлари, шунингдек, ишлаб чиқариш бошлиқлари (моддий жавобгар шахслар) доимий равишда жўнатилаёттан, сотиб юборилаётган тайёр маҳсулот, келтирилаётган хом ашёнинг авто ёки вагон тарозиларида тарозибонлар томонидан тўғри тортилишини назорат қилиб боришлари шарт.
56. Омухта ем корхоналарида кўп компонентли тарозилар иши устидан алоҳида, кучайтирилган назорат ўрнатилиши ва уларни мунтазам равишда бунинг учун махсус ажратилган мутахассис томонидан текшириб борилиши шарт.
Омухта ем корхоналари бўйича тозалаш далолатномаларида ҳисобот даврининг охири ва бошидаги қолдиқлари ҳисобга олинган хом ашёнинг сифати ва миқдори ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати ва миқдори ҳамда маҳсулот чиқиши меъёрлари бажарилиши кўрсаткичлари (ишлаб чиқаришда хом ашёдан фойдаланиш баланси) кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш корпусларини тозалаш ва ишлаб
чиқаришда фойдаланилган хом ашёнинг
натижаларини аниқлаш
57. Ишлаб чиқариш цехлари ишини текшириш ва ҳар бир ун, ёрма корхоналарида хом ашёдан фойдаланишни текшириш мақсадида ойнинг охирида таркибида завод бош муҳандиси, ишлаб чиқариш цехи бошлиғи, ИЧТЛ бошлиғи ва бош бухгалтер бўлган комиссия томонидан ишлаб чиқариш корпусини тўлиқ тозалаш амалга оширилиши зарур.
Тозалаш ўтказишдан олдин охирги иш сменасида ишлаб чиқариш цехига берилган дон (хом ашё) тўлиқ ишлатилиши устидан назорат таъминланиши керак.
Агар тозалаш тамом бўлгунга қадар, кейинги тозалаш тугагандан кейин ишлайдиган смена учун дон (хом ашё) берила бошлаган бўлса, у ҳолда ушбу смена учун берилаётган дон (хом ашё) тарози журналларида алоҳида қилиб кўрсатилган, алоҳида қайд қилинган, ажратилган ҳажмларга берилиши зарур, бу ҳолда тозалашгача бўлган сменада ишлатилган дон (хом ашё) билан аралашиб кетилишига йўл қўйилмайди.
Тозалашдан олдинги сменада ишлаб чиқарилган барча маҳсулот тўлиқ ҳолда омборга берилади. Ишлаб чиқариш корпусида маҳсулотнинг қандайдир қисми, чиқиндилар ва ҳ.к.лар қолдирилишига рухсат этилмайди.
Алоҳида ҳолатларда, технологик жараёнларни олиб бориш шароитида ишлаб чиқариш корпусидаги хом ашёни қабул қилиш (силос, ҳажмлар, бункерлар) жойларини тўлиқ бўшатиш имконияти бўлмаса (омухта ем корхоналарида), бундай қолдиқлар микдори тортиб кўриш йўли билан комиссия томонидан белгиланади.
Тозалаш натижалари бўйича 117-шаклда ишлаб чиқариш цехини тозалаш тўғрисида далолатнома тўзилади. Унда қайта ишлашга қабул қилинган дон микдори, олинган асосий маҳсулот миқдори, турли чиқиндилар, шу жумладан, озуқабоп чиқиндилар, ҳақиқий қуриганлик (намланиш) акс эттирилади.
Маҳсулотнинг ҳисоб бўйича чиқишини ишлаб чиқариш технология лабораторияси аниқлайди.
Маҳсулотнинг ҳисоб бўйича чиқишини аниқлаш учун корхона лабораториясида ҳисобот даври учун таҳлил қилинган ва қайта ишлаш учун берилаётган доннинг ўртача сифати (тегирмоннинг дастлабки қабул омборига келиб тушган) кўрсаткичлари асос қилиб олинади. Маҳсулотнинг ҳисоб бўйича чиқиши учун қабул қилинган, дон сифати (намлик, бегона аралашмалар бўйича) тўғрисидаги маълумотлар ушбу даврда сифат-миқдор китобида 36-шаклда кўрсатилиб, ишлаб чиқаришга чиқим қилинган дон сифатларига мос келиши керак. (Баъзи ёрма ўсимликларидаги бегона аралашмалар бундан мустасно).
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг намлик бўйича сифат кўрсаткичи (оралиқ маҳсулот), ўша ҳисобот даврида сифат-миқдор журналида кирим қилинган маҳсулот намлигига ҳам мос келиши керак.
Бундан ташқари, тозалаш далолатномасида тозалашгача ва тозалашдан кейинги хом ашё сифати, маҳсулот сифати, ҳамда ностандарт (стандарт талабига жавоб бермайдиган) маҳсулот ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Ностандарт маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотлар бирламчи ҳужжатлар асосида кўрсатилади. Қайта ишланган ностандарт маҳсулот ишлаб чиқаришдан чиқарилиб, унинг миқдори тозалаш далолатномасида хисобга олинмайди.
Ҳар бир тур, кўринишда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори деб, автомат тарозиларда аниқланган ёки ортилган (жўнатилган) ва тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган унинг оғирлиги турли ишлаб чиқарилган маҳсулотлар оғирлиги ҳисобланади.
Қопсиз (идишсиз) сақлаш бўлими (цехи), ишлаб чиқариш цехи бошлиғи қўл остида бўлган ун ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотни унинг жўнатилиши вақтидаги миқдори бўйича хисоблайдилар, йўқотишлар бўйича ҳисобдан чиқаришга рухсат этилмайди. Бундай ҳолларда идишсиз сақлаш бўлимини бир пайтнинг ўзида тегирмон билан биргаликда тозалайдилар.
Ун ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилган унни идишсиз сақлаш бўлимига ва миқдор-сифат бўйича жўнатиш ўчун моддий жавобгар шахсларга берилади, улар идишсиз сақлаш бўлими бўйича сифат-миқдор ҳисобини олиб борадилар ва белгиланган тартиб асосида йўқотишларни ҳисобдан чиқарадилар.
Тозалаш далолатномалари комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади, бундан ташқари қўшимча равишда хом ашё ва тайёр маҳсулотлар омбор мудирларининг ҳам имзолари бўлган ҳолда корхона раҳбари тарафидан тасдиқланади.
Далолатноманинг бир нусхаси юқори ташкилотга жўнатилади.
"Ўздавдонинспекция" ходимлари томонидан ун ва ёрма корхоналарини текшириш чоғида, "Давдонинспекцияси"нинг Низомида кўзда тўтилган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати амалдаги стандарт ва техник шартларга мос келишини, маҳсулот чиқиши меъёрларига амал қилинишини, дон маҳсулотларининг сифат-миқдор бўйича олиб борилаётган ҳисоби, шунингдек, ишлаб чиқариш лабораторияси ишини текшириш ўчун корхоналар инспекторларга барча зарур ҳисобларни, бирламчи ҳужжатларни, журналларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилишлари шарт.
Корхоналардаги синаб кўришларни
расмийлаштириш
58. Янги корхоналарни ишга туширишда ва корхоналарни капитал таъмирлашда (механик тозалаш ва газлаш) ҳамда бир кўринишдаги дон майдалашдан бошқа майдалашга ўтилганда, бунинг оқибатида технологик схема ўзгарган ҳолда, синов майдалаши амалга оширилади.
Ушбу мақсадлар учун қайта ишлашга доннинг алоҳида туркуми берилиб, мазкур дон туркумини қайта ишлаш уч суткадан ошмаслиги зарур.
Барча дон янчилиб бўлингандан сўнг корхонани тозалаш амалга оширилади. Буйда барча донни, шунингдек, қоплаш бўлимидаги маҳсулот ва чиқиндилар турадиган жойлар бўшатилиши зарур, барча олинган маҳсулот ва чиқиндилар тортилиб, қатьий ҳисобга олиниши даркор. Бундан ташқари, лаборатория таҳлиллари маълумотларига кўра қуритилган ва намлик ҳисоблаб чиқилган бўлиши керак.
Ўтказилган майдалаш натижалари ҳар ойда тозалаш ўтказадиган корхона комиссияси томонидан алоҳида тозалаш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Олинган ун ва ёрма, кепак ва чиқиндилар, худди шунингдек, қуриганлик ёки намлик ҳамда меъёр бўйича механик йўқотишлар (миқдор кўринишида) ва ишлатилган буғдой миқдори орасидаги тафовутлар қайта ишланган дон маҳсулотларининг майдалаш учун кетган миқдори бўлиб ҳисобланади.
Корхона капитал таъмирлашга (газлаш, бошқа кўринишдаги майдалашга ўтиш) тўхтатилганда барча ускуналарда қолиб кетган маҳсулотлар олиниши ҳамда комиссия томонидан далолатнома орқали расмийлаштирилиши зарур. Далолатномада ушбу маҳсулотлар миқдори алоҳида; "Бундан ташқари, тўхтатиш чоғида (капитал таъмирлаш учун, газлаштириш учун, бошқа майдалашга ўтиш учун) олинди" деган қатор билан кўрсатилади.
Синаш давридаги маҳсулотлар чиқиши ҳисоб-китоби корхонанинг олдинги даврда ҳисобланган маҳсулот чиқиш ҳисоб-китобидан алоҳида тузилиб, юқори ташкилот ДМИЧАУга алоҳида кўринишда тақдим этилади.
Синов майдалашида фойдаланилган дон йиллик дон баланси тўзилишида ҳисобга олинади.
Унни идишсиз (қопсиз) сақлаш ва уни жўнатиш
операцияларини расмийлаштириш
59. Унни идишсиз сақлаш ва ташишни жорий қилиш ун билан бўладиган ташиш, ортиш-тушириш операцияларини тўлиқ механизациялаштириш ҳамда салмоқли даражада иқтисодий самара олиш имкониятини яратади.
Унни идишсиз сақлаш бўлими ҳажмлар, унни тегирмондан силосга ўзатиш ускуналари, шунингдек, унни силосдан авто ун ташувчиларга ортиш ускуналарини ўз ичига олади.
Уннинг сифати ва миқдорини аниқлаш учун намуналар мазкур тегирмонни назорат қилишнинг технология схемасида назарда тўтилган ерларда олинади.
Унни идишсиз сақлаш омбори ишлаб чиқариш цехи бошлиғи ихтиёрида бўлган тортиш фақат сотилаётганда амалга ошириладиган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори жўнатишдаги миқдор асосида ҳисобланади, ҳеч қандай йўқотишлари ҳисобдан чиқарилишига йўл қуйилмайди. Бу ҳолатларда ушбу омбор, тегирмон билан бир вақтда тозаланиши зарур.
Ишлаб чиқарилган ун миқдори ва сифати бўйича унни идишсиз сақлаш омборхоналарига бериладиган ва моддий жавобгар шахс томонидан қабул қилинадиган корхоналарда идишсиз сақловчи омборхоналар бўйича миқдор-сифат ҳисоб юритилади ҳамда белгиланган тартибда намлик пасайиши ҳисобига йўқотишлар ҳисоботдан чиқарилади.
Идишсиз сақлаш омборларида белгаланган шакл бўйича силосларни тўлдириш ва унни ҳисобга олиш журнали юритилади.
Идишсиз сақлаш омборларининг 36-шаклидаги китобнинг кирим қисми силосларни тўлдириш журнали маълумотлари бўйича, ун намлиги эса ўртача смена намуналари асосида тўлдирилади.
У ерда сақланадиган маҳсулот, кўп туриб қолмаслигини кўзда тўтиб, табиий йўқотишлар меъёри назарга олинмаган ҳамда шу муносабат билан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилмайди.
Силосларни тўлдириш вақтида фактура учун керак бўлган сифат кўрсаткичлари (намликдан ташқари) кўрсатилади, ўртача намлик кўрсаткичи эса унни жўнатиш вақтидага намуна бўйича аниқланади.
Унни сақлашга қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш чоғида, уннинг тўкилиб ётиши, йўқотилишига йўл қўймаслик тадбирларини амалга ошириш лозим.
Баъзи ҳолларда, истисно тариқасида, тўкилган ун супуриндилари, қайта ишланади, бу ҳақда далолатнома тўзилиб, сақлаш жойига кирим қилинади. Уннинг супуриндиларини асосий ун ҳисобидан чиқариш фақатгина идишсиз сақлаш омборини тўлиқ тозалашдан сўнг "Ўздавдонинспекция" бошлиғи томонидан тасдиқланган тозалов далолатномаси асосида амалга оширилади.
Ун билан ун супуриндилари орасидаги нархлар фарқи айбдор шахслардан ундириб. олинади, айбдор шахслар аниқланмаган тақдирда, амалдаги қоидаларга асосан ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига ўтказилади.
Қадоқлаш фабрикалари (цехлари), жўнатиш базалари
ва дон қабул қилиш корхоналаридаги ун, ёрма
операцияларини расмийлаштириш
60. Корхоналарда ун ва ёрмани кичик идишларга қадоқлаш автоматик тизимлар, автомат ва ярим автомат тарозилар орқали амалга оширилади.
Унни қадоқлаш вақтида оғирлиги бўйича миқдор ўзгаришлари қуйидаги рухсат этилган фоизлардан ошмаслиги керак:
тортиб солишда ± 1%;
ҳажмий солишда ± 2%;
0,5 кг ва 1,0 кг ли ёрмани қадоқлашда ҳар бир ҳолатдаги оғишлар ± 1% дан;
0,3 кг толокнони қадоқлашда ± 2% дан ошмаслиги шарт.
Қадоқлаш корхонасига (цехига) келтирилаёттан маҳсулот (ун ва ёрма) моддий жавобгар шахс томонидан қоплар сони ва стандарт оғирлигига қараб қабул қилинади. Корхоналарда (цехларда) ҳар бир ун ва ёрма тури, нави бўйича 36-шакл миқдор-сифат ҳисоби олиб борилади ва унда уннинг (ёрманинг) кирим қилингандаги қоплар сони, стандарт оғирлиги, намлиги ҳамда қадоқлаш вақтидаги ҳақиқий оғирлиги, намлиги чиқим бўйича акс эттирилмоғи лозим.
Ишлаб чиқаришда ун (ёрма)нинг намлиги, ун (ёрма) ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш технология лабораторияси томонидан берилган сифат гувоҳномаси бўйича инобатга олинади, қадоқлаш вақтидаги ун (ёрма)нинг намлиги, қадоқланаётган корхона лабораторияси томонидан аниқланади.
Унни (ёрмани) қадоқлаш пайтида, тўкилиш ва йўқотишларнинг олдини олиш чораларини кўриш зарур.
Оз миқдордаги ун ва ёрма супуриндиси юзага келиб қолган чоғда, ушбу нарса ишлашга берилиб акт орқали расмийлаштирилади ҳамда ҳақиқий оғирлик бўйича 36-шакл китобида алоҳида хисобга олинади.
Қадоқлаш корхоналари (цех)га келган туркум (ёрма) тугашига қараб тозалаш ҳар ойда амалга оширилиб, белгиланган тартибда 30-шаклдаги тозалов далолатномаси тўзилади.
Агар ун ва ёрма камомади: кирим қилинган ун (ёрма) супуриндиларидаги йўқотишлар ҳисобидан чиқарилганлиги тасдиқланган, унни (ёрмани) сақлаш, ташишдаги намлик пасайиши ва табиий йўқотишлар тафовути барча стандарт оғирлик билан чиқарилган ҳақиқий маҳсулот орасидаги фарқларни қоплай олмаса, юзага келган камомад Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тўтилган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Корхона раҳбарлари, бош муҳандислари, бош бухгалтерлари ва моддий жавобгар шахс ўтказилаётган қадоқлашни доимий равишда назорат қилиб боради ва ун (ёрма) солинган қоғоз халтачаларнинг стандарт оғирлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотнинг тўкилишига йўл қўймаслик, сифат ва миқдор жиҳатдан ҳисобни аниқ олиб борилишига шароит яратишлари лозим.
VII. ДОН ВА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТОЗАЛАШ,
ҚУРИТИШ ҲАМДА УЛАРГА БОШҚА КЎРИНИШДАГИ
ИШЛОВ БЕРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
61. Дон, ун ва ёрмага қайта ишлов бериш, уларни тозалаш фақат корхона раҳбари ёки ўринбосари ва ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория бошлиғи) томонидан имзоланган фармойиш асосида амалга оширилади.
Фармойишда қайта ишлов бериладиган, тозланадиган дон, ун ва ёрма миқдори, сифати, тозалашни ўтказишдан мақсади ва усули, ҳар бир сифат кўрсаткичи бўйича маҳсулотни қандай кондицияга етказиш ва мазкур ишларни тугаллаш муддати кўрсатилади.
Ушбу тадбир юкланган моддий жавобгар шахс топширилган ишни тамомлаши ҳамда натижани, ишни тамомлагандан сўнг бир кун муддатдан кечиктирмасдан, 34-шаклли далолатнома билан расмийлаштиради.
Доннинг жуда катта туркумига ишлов бериш чоғида 34-шаклли далолатнома, 6-л-шаклдаги "донни тозалаш ва қуритиш" ҳақидаги ҳисоботда қилинган ишни ўз вақтида акс эттириш учун ойига камида 2 марта тузилиши шарт.
Далолатномада дон ва дон маҳсулотининг қайта ишлашгача ва ундан сўнгги сифат ва миқдори, чиқинди ҳамда оралиқ маҳсулотларнинг сифат миқдори кўрсатилади.
Далолатнома моддий жавобгар шахс, ИЧТЛ бошлиғи томонидан имзоланиб, бухгалтер тарафидан текширилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт.
Омборда сақланаётган, ҳисобга олинган ҳар бир туркум донни, тозалаш машиналарида тозалашда, мазкур тадбирга ишлатилган дон миқдори бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича аниқланади.
Агар тозалашда, сақланаётган доннинг қандайдир қисми ишлатилган бўлса, у ҳолда қайта ишлов беришдан олдинги миқдори тортиб кўриш ёки бутун туркум ишлови тамом бўлгунга қадар ўлчаш йўли билан аниқланади. Қайта ишловгача бўлган дон миқдорини аниқлаш усули 34-шаклдаги фармойиш-далолатномада кўрсатилади.
Турғун (стационар) тарозиларига эга бўлган элеватор, қуритиш-тозалаш миноралари ва механизациялаштирилган омборларда қайта ишлов учун берилаётган дон миқдори тортиш йўли билан аниқланади.
Ун ва ёрмани қайта ишлаш, донни механик усулда бир жойдан бошқа жойга кўчириш ва тозалашда чиққан чиқинди ҳамда оралиқ маҳсулотлар ҳар бир қайта ишлов берилган дон ёки маҳсулот учун аниқланган сифат ва салмоқ бўйича чиқиндилар цехига берилади. Чиқинди ва оралиқ маҳсулотларни тортиш натижалари қайта ишлов бериш далолатномаларига илова қилинади.
62. Тозалаш ва қуритиш учун линияга берилаётган донни расмийлаштиришда унинг тозалаш ва қуритишдан олдинги миқдорини 34-шаклда кўрсатиш учун ушбу донни қабул қилган вақтдаги маълумотлар ва ҳисобдаги миқдор-сифат ҳисобига асос бўлади.
Тозалаш жараёнида донни тозалаш ва қуритиш далолатномаси бўлмиш 34-шакл, ушбу корхона ишчиларига маош бериш даврига мос равишда, бир ойда икки марта тўзилиш шарт.
34-шаклдаги далолатномада:
- тозалангунга қадар бўлган дон миқдори-сифати қабул қилинган дон учун тузилган рўйхат (реестр) асосида;
- тозалангандан кейинги дон миқдори-сифати оралиқ маҳсулот ва чиқиндилар;
- қуритиш учун юборилган дон миқдори (истисно тариқасида тозалаш чоғида олинган дон чиқиндиларининг оғирлигани ҳисобламаганда, агар улар қуритиш жараёнига қадар ажратиб олинган бўлса), шунингдек, қуритилгунча ва ундан кейинги дон намлиги;
- лаборатория таҳлиллари натижасида формула бўйича аниқланган, қуритиш жараёнида йўқотилган оғирлик кўрсаткичлар кўрсатилади.
Донни тозалаш чоғида олинган дон чиқиндилари ва оралиқ маҳсулотлар миқдори бўйича чиқиндилар цехига (омборга) берилади ва асосий маҳсулот таркибидан чиқим қилишниб сақлаш жойига кирим қилинади, чиқинди ва оралиқ маҳсулотларни тортилиш рўйхати 34-шаклдаги донни тозалаш далолатаомасига илова қилинади.
Тозалангандан, қуритилгандан кейинги дон сифати, чиқинди ва оралиқ маҳсулотлар сифати корхона лабораторияси томонидан аниқланади.
Донни қуритишдаги йўқотишлар ушбу йўриқноманинг 97-моддасида акс эттирилган.
63. Дон сақлаш омборларида, дон уюмларини жойлаштириш чоғида ўз-ўзидан сараланиш, шунингдек, шамоллатишда юзага келган енгил органик аралашмаларни уюм устидан олиб ташлаш лозим бўлади. Олиб ташланган ушбу нарса ораларида бўлган нормал донни ажратаб олиш учун қайта ишловдан ўтказилади. Ушбу супуриндини қайта ишлаш 34-шаклдаги далолатнома орқали расмийлаштирилади.
I ва II даражадаги чиқиндилар ва оралиқ маҳсулотлар нормал донлар ажратиб олингач тортилади, сифати аниқланади, шундан сўнг, чиқиндилар цехига (омборга) берилади, III даражадаги чиқиндилар эса (ноозуқабоп, яроқсиз) тортиб кўрилади ҳамда белгиланган тартиб асосида йўқотилади. Ушбу барча даражадаги дон чиқиндилари ва оралиқ маҳсулотлар, асосий маҳсулот таркибидан чиқим қилиниб, ҳисобдан чиқарилади.
Донни транспортер орқали ўзатишда чиқиндилар юзага келган бўлса, мазкур ҳолат 34-шаклдаги далолатнома орқали расмийлаштирилади ва унинг асосида чиқиндилар асосий маҳсулот таркибидан чиқим қилиниб, мос равишда сақлаш жойига кирим қилинди.
Юклаш-тушириш ишлари ва донни транспортер орқали ўзатишда дон супуриндилари 22-шаклдаги далолатнома тузиш билан расмийлаштирилади ҳамда мос равишда сақланадиган жойга кирим қилинади.
Мазкур кўринишдаги супуриндиларни асосий дон таркибидан чиқим қилиш, уларни тўпланиб қолиш ҳажмига қараб тозалаш далолатномасини тузишни кутиб турмай, ушбу Йўриқноманинг 103-моддаси асосида амалга оширилади.
64. Фойдаланиш учун умуман яроқсиз бўлган чиқинди ҳамда супуриндилар корхона ҳудудидан ушбу Йўриқномага асосан олиб чиқилиб, йўқ қилинади.
65. Қуёш ёрдамида қуритиш 34-шаклдаги далолатнома асосида расмийлаштирилади. Ушбу жараён вақтида ҳеч қандай чиқинди ёки оралиқ маҳсулотлар юзага келмайди, шунинг учун мазкур кўрсаткичлар устига 34-шаклда чизиқ тортиб қўйилади.
Стандарт оғирликдаги қопларга солинган ун ва ёрма
маҳсулотларини қайта ишлашни расмийлаштириш
66. Ташиш ва сақлашда зарарланган қопдаги ун ва ёрма (сув тегиб қотиб қолган, йиртилган, кемирувчилар томонидан зарарланган) қайта қопланади.
Ун ва манни ёрмасини элаклаш, корхона омборларидаги барча турдаги ёрмани тозалаш ишлари, фақат юқоридаги ДМИЧАУнинг махсус ёзма кўрсатмаси асосида амалга оширилади.
ДМИЧАУ томонидан маҳсулотларни қайта ишлаш учун барча рухсат берилган ҳолатларда, ун ва ёрма сифатининг ёмонлашув сабабларини текшириб чиқиш ҳамда аниқлаш, бунда айбдор деб топилган корхона ходимларини жавобгарликка тортиш лозим бўлади.
Қайта ишлашдан ва қайта ишлангандан сўнг маҳсулотнинг оғирлигини ўлчаб кўриш корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия ҳамда, албатта, моддий жавобгар шахс иштирокида амалга оширилади.
Ун ва ёрмани қайта ишлаш ва қопга солиш 32-шаклдаги далолатнома орқали расмийлаштирилиб, мазкур ҳужжат комиссия ҳамда моддий жавобгар шахслар тарафидан имзоланиб, корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан текшириб чиқилади, сўнг имзоланди.
Шундан сўнг қайта қопланган ун ёки ёрма 36-шакл миқдор-сифатни ҳисобга олиш китобида жойлар миқдори, ҳақиқий оғирлик ва намлик бўйича ёзиб қўйилади.
Қайта ишланган маҳсулотнинг аввалги оғирлиги билан, қайта ишлангандан кейинги оғирлиги орасида юзага келган фарқ "кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган далолатномалар бўйича юзага келган тайёр маҳсулотлардаги камомадлар" ҳисобига чиқим қилинади.
Қайта ишлаш далолатномалари "Ўздавдонинспекция" инспектори томонидан текширилади ва "Ўздавинспекция"га ун ва ёрмани қайта ишлангандан сўнг бўлган йўқотишлар ҳамда намликдаги, сақлашдаги, ташишдаги ўзгаришлар сифатни ҳақиқатан ҳам рухсат этилган чегараларда яхшиланишига олиб келган бўлса, ушбу йўқотишларни ҳисобдан чиққанлигини тасдиқлаш учун жўнатилади.
Сифат яхшиланиши ҳисобига бўлган йўқотишлар ҳажмини аниқлашда, қайта ишлангандан сўнг лаборатория томонидан аниқланган намлик, ушбу маҳсулот учун дастлабки қоплаш чоғида берилган сифат гувоҳномасидаги намлик билан солиштирилади.
Ҳақиқий намлик билан дастлабки қопга солингандаги намлик орасидаги фарқ, ушбу Йуриқномада келтирилган 43-моддадаги формула орқали аниқланади.
Сақлашдаги табиий йўқотишлар меъёрини аниқлаш муддатига, маҳсулот қопланган кун асос бўлади.
Темир йўл, сув, автоулов орқали ташишлардаги табиий йўқотишлар, ушбу туркум ун ёки ёрмани ҳақиқий ташиш масофасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ун, ёрмани қайта ишлашда келиб чиққан чиқиндилар тортилади ва ун, ёрма таркибидан чиқарилиб, сақлаш жойига кирим қилинади.
Агар сақлаш ва ташишда намлик пасайиши ҳамда табиий йўқотишлар меъёри ҳисобидан пайдо бўлиб, чиқим қилиниши учун тасдиқланган камомад, стандарт оғирлик билан қайта ишлашга бергунча бўлган ҳақиқий оғирлик орасидаги фарқни қоплай олмаса, бундай ҳолатларда ушбу камомад Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тўтилган тартиб асосида ҳисобдан чиқарилади.
Стандарт оғирликдаги қопларга солинган импорт ун ёки ёрмани қайта ишлашда, сақлаш муддатини ҳисоблаш улар ортилган кундан ҳисобланади, намлик пасайиши ҳажми эса ҳақиқий аниқланган намлик билан ушбу маҳсулотга берилган сертификатда кўрсатилган намликни солиштириш йўли билан аниқланади.
ДМИЧАУ ва "Ўздавдонинспеция" сақлаш ва ташишдаги табиий йўқотишлар меъёри ҳамда намлик пасайишига боғлиқ бўлмаган ун, ёрма маҳсулотларидаги камомадни хисобдан чиқарганлиги нақадар асослилигини жиддий назорат қилишлари зарур.
Агар қайта ишлангунга қадар ва қайта ишлангандан кейинги маҳсулот оғирликлари солиштириб кўрилганда, ишлаш жараёнида намлик пасайишига боғлиқ бўлмаган камомадлар юзага келган бўлса, бу сифатнинг ёмонлашувига йўл қўйиб, қайта ишлаш заруриятини келтириб чиқарган шахслар ҳисобига ёзилади.
Айбдор шахслар ҳисобига шунингдек, чиқиндилар нархидаги фарқ мос равишда ун, ёрма нархидан ёзиб қўйилади.
Дон қуритиш ускуналарида донни қуритишни
расмийлаштириш
67. Дон қуритиш катта устага бўйсунувчи, қуритиш учун дон қабул қилиш ва қуриган донни олиш омборлари бўлган дон қуритиш ускуналари бўйича умумий бўлган ягона миқдор-сифатни ҳисобга олиш журнали юритилади.
Қуритилган доннинг миқдори бўйича ҳисоби вазни орқали амалга оширилади, бунинг учун дон қуритишдан олдин ва кейин тортиб олиниши шарт.
Бундай ҳолатда ушбу Йўриқноманинг 97-моддасида келтирилган формула бўйича ҳисобланган донни қуритишда намлик пасайиши натижасида келиб чиққан оғирлик, йўқотишлар 34-шаклдаги донни тозалаш ва қуритиш бўйича омбор ва оператив ҳисоботдаги дон миқдоридан шартли равишда чиқим қилинади. Бухгалтерия ҳисоботи бўйича қуритишдаги йўқотишлар "Кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган далолатномалар бўйича юзага келган тайёрлаш маҳсулотларидаги камомадлар" ҳисобига чиқим қилинади.
Дон қуритиш ускуналарида қуритиш натижасида юзага келган йўқотишни миқдор-сифатни ҳисобга олиш китоби ва бухгалтерия ҳисоботидаги "Кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган далолатномалар бўйича юзага келган тайёрлаш маҳсулотларидаги камомадлар" бўйича ҳисобдан чиқариш, фақат ушбу Йуриқнома асосида белгиланган ва кўриб чиқилган, тасдиқланган дон қолдиқларини сарф қилиш ёки уларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) бўйича тузилган тозалаш-далолатномаси асосида амалга оширилади.
Худди шундай тартибда реактив двигателлар ҳамда иссиқлик вентиляцияси агрегати қурилмаси ёрдамида дон қуритилганда намлик пасайиши ҳисобига чиқим қилинадиган йўқотишлар ҳисобдан чиқарилади.
Дон қуритиш ускунаси иши устидан ўзлуксиз назорат олиб бориш учун катта уста ёки унинг топшириғи бўйича сменадаги дон қуритувчи 122-шаклдаги ҳисобот журналини олиб боради, бундан ташқари, агар тарози бор бўлса қуритилмаган ва қуритилган донни тортиш журнали ҳам олиб борилади.
Маккажўхори сўтасини қайта ишлаш ва ундан
дон ажратиб олишни расмийлаштириш
68. Корхоналарда маккажўхори сўтасини қайта ишлаш ва ундан дон ажратиб олиш раҳбар (унинг ўринбосари) ва ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) томонидан имзоланган фармойиш бўйича амалга оширилади.
Ажратиб олинган дон, оралиқ маҳсулот ва I, II даражали (ўзакдан ташқари) чиқиндилар омборларга сақлаш учун жўнатилади ҳамда моддий жавобгар шахс томонидан албатта тортиб олиниб, лаборатория тарафидан сифати аниқланган ҳолда қабул қилинади.
Дон ажратиб олингандан сўнг чиққан ўзак оғирлиги авто ёки бошқа тарозиларда аниқланади. Таркибида 1,2 фоиздан кўпроқ дон қолган ўзаклар қайта ишлаш учун юборилади.
Сўтадаги маккажўхоридан дон ажратиб олиш 33-шаклдаги далолатнома бўйича расмийлаштирилади. Далолатаома ҳар бири ҳисобга олинган, алоҳида сўтадаги маккажўхори туркуми учун, ҳар икки ҳафтадан кам бўлмаган ҳолатда тўзилади.
Дон ажратиш учун берилган сўтадаги маккажўхори оғирлиги ажратиб олингач, оралиқ маҳсулотлар, чиқиндилар ва ўзак оғирликларининг йиғиндиси орқали аниқланади. Сўтадаги маккажўхори сифати (ўртача намлик ва сўтадан дон чиқиш даражаси), шунингдек, ажратиб олинган дон, оралиқ маҳсулот чиқиндилари, ўзак сифати ҳамда ўзакда қолиб кетган дон таркиби корхона лабораторияси томонидан аниқланади.
33-шаклдаги далолатномага тортиш ва таҳлил варақалари илова қилинади.
Агар сўтадаги маккажўхорини ажратиш чоғида чиқаётган маҳсулотни тортиш имконияти бўлмаса (дон чиқиндилари, ўзак), уларнинг оғирлиги ҳужжатлар бўйича жўнатиш вақтида аниқланади.
69. Сўтали маккажўхорини тўплашда, сақлаш жойларини тозалаганда, баъзи сўталардан ўзи-ўзидан тўкилиши натижасида йиғиб олинган маккажўхори дони, далолатнома бўйича кирим қилиниб, унда тортиш йўли билан аниқланган дон оғирлиги ва лаборатория томонидан аниқланган намлик ҳамда бегона аралашмалар кўрсатилади. Далолатномага таҳлиллар варақаси илова қилинади. Сўтадаги маккажўхори ҳисобидан ажратиб олинган тоза дон (бегона аралашмаларсиз) чиқим қилиниб, ажратиб олинган дон ҳисобига эса, барча аралашмаларни ўз ичига олган ҳақиқий оғирлик кирим қилинади.
Маккажўхори сўтасини саралашда олинган сўта чиқиндилар (касалланган сўталар, ўзаклар, пўстлоқ ва ҳ.к.) сўтали маккажўхорини саралаш далолатномаси асосида, асосий дон таркибидан чиқим қилинади ва ушбу ҳужжатда чиқиндиларни ҳақиқий оғирлиги, лаборатория томонидан аниқланган сифат ва ҳақиқий доннинг чиқшп даражаси кўрсатилади. Ҳисобдан чиқариш ўртача аниқланган намлик, ўзак ва чиқиндилар бўйича амалга оширилади.
Маккажўхори сўтасини маккажўхорини қайта ишлаш
корхоналарида (цехларда) қайта ишлашни
расмийлаштириш
70. Маккажўхорининг навли ва гибрид уруғликларини қайта ишловчи корхона (цех)ларда барча сўта ҳамда дон куринишида келаётган маккажўхори корхона (цех) ишлаб чиқариш бошлиғи томонидан, соз ҳолатда бўлган (тамғаси бор бўлган) тарозида тортилган оғирлик ҳамда лаборатория тарафидан аниқланган сифат бўйича қабул қилинади ва у қабул қилинган хом ашё, ишлаб чиқарилган маҳсулот, чиқиндилар учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
Корхона (цех) ишлаб чиқариш бошлиғи маккажўхорининг тарозибонлар томонидан тўғри тортилаётганлигини текшириши шарт.
Корхонага келиб тушган маккажўхори, бошлиқ томонидан 37-шаклдаги ҳисоботда алоҳида гибридлар ва навлар ҳамда дон кўрининш, сўта кўриниши бўйича кирим қилинади.
Маккажўхори ишлаб чиқаришга оғирлик бўйича берилиб, 37-шаклдаги ҳисобот бўйича, маккажўхори қуритиш камераларига жўнатиш далолатномаси асосида чиқим қилинади. Сўтадаги маккажўхорини ишлаб чиқариш учун берилганлиги тўғрисидаги далолатнома, корхонанинг қуритиш камераларига берилган маккажўхори сонига тўзилса, дон кўринишидаги маккажўхорига аса - дон ажратиш цехининг силосларига келиб тушган маккажўхори миқдори учун тўзилади.
Тарози ускуналари ўрнатилмаган корхоналарда, истисно тариқасида, қуритиш камераларига солинган сўтадаги макка миқдорини, ўша қуритиш камерасидаги маҳсулотни ҳажм бўйича улчашга рухсат этилади. Оғирликни ўлчаш ва аниқлаш, таркибида ишлаб чиқариш бошлиғи, ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) ва қайта қуритиш устаси бўлган комиссия иштирокида амалга оширилади.
Дон ажратиш цехининг ишини ва хали тугалланмаган ишлаб чиқаришни назорат қилиш учун ажратиб олинган макка донининг оғирлиги автоматик тарозида аниқланади, тарозилар бўлмаган тақдирида дон ажратиб олиш цехидаги силосларнинг дон билан тўлиш ҳажмини ҳисоблаш усулида аниқланади.
Хом ашё учун мўлжалланган омбор ва унга алоҳида мустақил жавобгар бўлган омбор мудири бўлган, маккани қайта ишловчи ҳолларда, мазкур омборларга макка қабул қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга бериш билан боғлиқ бўлган барча операциялар омбор мудири томонидан амалга оширилади. Ушбу омборлардан макка дони, ишлаб чиқаришга албатта тортилган ҳолатда ўзатилиши лозим. Омбор мудирлари ўзлари қабул қилган доннинг сақланишига тўлиқ жавобгардирлар.
Ишлаб чиқариш бошлиғи ва омбор мудири, ҳар куни бухгалтерияга 37-шаклдаги ҳисоботни, барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда, топширади.
71. Корхона бухгалтериясида қуйидагилар алоҳида олиб борилади:
- омборга ҳамда бевосита корхона бункерига келиб тушган макка гибрид ва навлар учун тўтилган 36-шакл миқдор-сифат китоби, ҳар бир моддий жавобгар шахс масъулиятидаги сўта ва ажартилган дон;
- ишлаб чиқаришга берилган макка бўйича, ишлаб чиқаришга берилган маккани миқдор-сифатини ҳисоб-китоби, сўта ва алоҳида дон куринишида бўлган гибрид ва навлар учун ой натижаларига кўра ўртача намлик ва бегона аралашмалар аниқланади. Дон чиқиши ҳамда ўзаклар кўрсатгичлари, лабораториянинг дон чиқиши ва ўзаклар фоизлари тўғрисидаги маълумотлари асосида китобга ёзилади. Ишлаб чиқаришга берилган макканинг миқдори тўғри ёки нотўғри ёзилганлигини бошлиқ китоб орқали текшириб, имзоси билан тасдиқлайди, ушбу тасдиқлаш ҳисобот ойидан кейин келадиган ойнинг 3-кунига қадар топширилиши шарт. Китоблардаги кўрсатгичлардан ишлаб чиқаришда тозалаш далолатномалари тузишда фойдаланилади.
72. Ишлаб чиқариш цехларининг фаолиятини текшириш ва хом ашёдан фойдаланиш натижаларини аниқлаш мақсадида, ҳар бир маккани қайта ишлаш корхонасида ой тамом бўлиши билан ишлаб чиқариш корпусини тозалаш амалга оширилиши шарт.
Тозалашни бопшашдан аввал, охирги иш сменасига берилган хом ашёни қайта ишлаш тўлиқ тамом бўлганлигини назорат қилиш шарт.
Айрим ҳолатларда, қачонки ишлаб чиқариш шароити бўйича қуритиш камералари ёки дон ажратиш цехи силосларини тўлиқ маҳсулотдан бўшатиш имконияти бўлмаса, тозалаш бўйича комиссия тозалаш чоғида, цехда мавжуд бўлган сўтадаги ва дон кўринишидаги макка миқдори ва сифатини аниқлаши ва мазкур ҳолатни тозалаш далолатномасида кўрсатиши шарт.
Тозалашни бошлашдан аввал сўнгги сменада барча қайта ишлов берилган уруғликлар, чиқиндилар, оралиқ маҳсулот тўлиқ ҳолича омборга берилиши зарур бўлади.
Ишлаб чиқариш корпусида қайта ишлов берилган уруғликлар, чиқиндилар ҳамда оралиқ маҳсулотлар қолдиғи бўлишига рухсат берилмайди.
Агар тозалаш тамом булгунга қадар, хом ашё берилиши зарур бўлиб қолса, ишлаётган смена ушбу маҳсулотни бўш бўлган қуритиш камераси ва силосларга қабул қилади.
Шу билан бир қаторда, янги берилаётган хом ашё олдинги сменада тозалашгача олинган хом ашё билан аралашиб кетишига йўл қўймайди.
Тозалаш натижалари тўғрисида ишлаб чиқариш корпусини тозаланганлиги ҳақида тозалаш далолатномаси тўзилиб, у барча комиссия аъзолари ҳамда моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланиши шарт. Тозалаш далолатномасида кўрсатилган барча қайта ишланган хом ашё, олинган уруғлик, майда дон, оралиқ маҳсулот ва чиқиндиларининг миқдор-сифати қатъий равишда миқдор-сифат ҳисоботи маълумотларига мос тушиши шарт. Тозалаш далолатномаси корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Унинг бир нусхаси келаётган ойнинг 3-кунидан кечиктирмасдан ДМИЧАУга юборилади.
ДМИЧАУ далолатномани кўриб чиқади, зарур ҳолатларда керакли кўрсатмаларни беради. Етишмовчиликлар юзага келганлиги аниқланса ДМИЧАУ зудлик билан корхона ишини жойида текширади ҳамда аниқланган камчиликларни йўқотиш чораларини кўради.
Корхона технологик тизими ўта мураккаблигидан ҳар ойда тозалаш ўтказишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда иш мавсумининг охирида битта қилиб умумий тозалаш ўтказилишга рухсат этилади.
73. Мавсум тамом бўлиши билан корхонада умумий (тўлиқ) тозалаш ўтказилади. Умумий тозалаш далолатномаси хом ашё ва тайёр маҳсулот гибрид ҳамда навлар (алоҳида сўта ва дон учун) бўлимларга бўлинган ҳолда тўзилади.
Майда донли макка, оралиқ маҳсулотлар, чиқинди ва ўзаклар умумий тозалаш далолатномасида кўрсатилади ва у корхона раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда ДМИЧАУга тақдим этилади.
74. Мустақил бўлган омбор мудири қўл остида бўлган хом ашё омборини тозалаш ва шу тузилган далолатномани кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш ушбу Йуриқномада кўзда тўтилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
75. Қайта ишлов берилган макка уруғликларини ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотлар омборига ўзатиш стандарт оғирлик ва жойлар сонига қараб берилади ҳамда 112-шаклдаги юк хати билан расмийлаштирилади. Юк хатининг бир нусхаси маҳсулотни ишлаб чиқаришдан чиқим қилиш учун асос бўлиб хизмат қилса, иккинчиси - омбор ҳисобига кирим қилинишига хизмат қилади.
Лаборатория ҳар бир ишлаб чиқарилган туркум маҳсулоти ўртача намуна бўйича таҳлил қилади ва бухгалтерияга уруғликлар ҳамда чиқиндилар таҳлил варақасини топширади.
Ишлаб чиқаришдан чиққан, сочилган ҳолдаги макка дони учун 36-шакл миқдор-сифат китоби юритилади.
Маккани қайта ишлашда олинган майда дон, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар оғирлиги ҳамда сифати аниқланиб кирим қилинади. Уларни омборга бериш 112-шаклдаги юк хати билан расмийлаштирилади.
76. Ишлаб чиқариш жараёни давомида уруғликнинг яроқсиз туркуми аниқланган тақдирда, уларни қайта ишловга бериш ҳамда ушбу ҳолатни йўқотиш чораларини кўриш зарур. Агар уруғлик унувчанлиги бўйича ёки ушбу туркум уруғликлар захирасидан чиқарилса, улар бошқа заруратлар учун бериб юборилади, яроқсиз (брак) деб топилган маҳсулот ишлаб чиқариш чиқиндиси ҳисобланиб, унинг нархи умумий ва маҳсулот нархига қўшилмайди.
VIII. ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ МИҚДОР-
СИФАТ БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ
77. Донни сақлаш ва унинг маҳсулотларидаги вазн йўқотишлари қонун доирасида эканлигини назорат қилиш учун корхоналар дон, унинг қайта ишланган маҳсулотларини ва ўт-ўлан уруғликларини сақлаш жойларида миқдор-сифат ҳисобини олиб борадилар.
Ғалла, мойли усимликлар, ўт-ўланлар уруғликлари, оралиқ маҳсулотлар ҳамда стандарт қопларга солинган маҳсулотлардан ташқари бошқа маҳсулотлар миқдор-сифат китобларида дон, мойли ва ўт-ўлан ўсимликлари, оралиқ маҳсулотлар учун оғирлик, намлик ва бегона аралашмалар бўйича, макка учун сўтаси билан биргаликдаги оғирлик, сўталарнинг ўртача намлиги бўйича, ностандарт идишларга қадоқланган маҳсулот учун эса - жойлар сони, намлик ва оғирлик кўрсаткичлари бўйича ҳисобга олиб борилади.
I, II ва III даражали дон чиқиндиларининг ҳисоби фақат оғирлиги бўйича 36-шакл китобида қайд этилади.
78. Миқдор-сифат китоби ҳар бир маҳсулот сақланадиган жой учун тутилади, зарур бўлиб қолган ҳолларда эса, (стационар-кўчма механизациялаштирилган омбор билан боғлиқ темир йўл бўйи ва темир йўл бўйида бўлмаган омборлар бўйича қачонки дон релс бўйида бўлмаган омбордан релс бўйида бўлган омборларга ортиш учун механизмлар орқали ташилса ва ҳ.к.) - битта моддий жавобгар шахс остида бўлган омборлар мажмуаси учун юритилади, бунда ҳар бир ўсимликнинг ҳисоби, ҳар бир туркумдан нав уруғликлари, пиво пишириш арпаси, доннинг табиий аралашмалари ажратиб кўрсатилади, ун, ёрма бўйича эса - ҳар бир нав бўйича кўрсатилади.
Кучли ва қаттиқ буғдой 36-шакл микдор-сифат китобида "Кучли буғдой" ва "Қатгиқ буғдой" номи бўйича гуруҳ ва синфларга ажратилган ҳолда ҳисобга олинади.
37-шаклдаги омбор ҳисоби, ҳар бири алоҳида туркумда сақланаётган қаттиқ ва кучли буғдой учун алоҳида-алоҳида олиб борилади.
Элеватор силосларида сақланаётган дон учун, ҳар бир маҳсулотнинг алоҳида ҳисоби бўлган ягона миқдор-сифат ҳисоб-китоби юритилади, элеватор бўйича омбор ҳисоботи ҳам шунингдек қўшма ҳолда олиб борилади.
Моддий жавобгар шахс бир неча майда омборларга хизмат кўрсатадиган ички корхона шохобчаларида, ҳар бир маҳсулотнинг шахсий ҳисоби бўлган барча омборлар бўйича ягона қўшма миқдор-сифат ҳисоби олиб борилади.
Сариқ, яшил ва кул ранг нўхат, шунингдек, турлар (турлар бўлинмаси) аралашмасини омбор, миқдор-сифати бўйича ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги турларга бўлиниши билан ҳисобга олинади:
- озуқабоп сариқ, яшил, кул ранг нухат;
- турлар аралашмаси (турлар бўлинмаси).
Омухта емни миқдор-сифат ҳисоби қуйидаги турлар бўйича олиб борилади:
а) жўжалар, курка жужалари, ўрдак жўжалари, ғоз жўжалари учун;
б) бройлерлар ўстириш учун;
в) бошқа паррандалар учун;
г) ёш чўчқа болалари учун;
д) чўчқалар учун;
е) бўзоқчалар учун;
з) бошқа йирик шохли қорамоллар учун;
и) қўйлар учун;
к) отлар учун;
л) ҳовузда боқиладиган карп балиқлари учун;
м) нутра ва қуёнлар учун;
н) мўйнали ҳайвонлар учун;
о) оқсил-витаминли ва минерал концентратлар;
п) озуқабоп аралашмалар.
Омухта емнинг омбор бўйича ҳисоби ҳар бир рецепт учун алоҳида олиб борилади.
Оралиқ маҳсулотлари 36-шаклда қуйидаги кўринишда ҳисобга олинади:
а) биринчи ишлов берилгандан сўнг олинган, 50 фоиздан 70 фоизгача дон бўлган аралашма;
б) биринчи ишлов берилгандан сўнг олинган 70 фоиздан 85 фоизгача дон бўлган, дон аралашмаси;
в) ун ва ёрмани қайта ишлашда олинган озуқабоп кукун (мучка);
г) кепак;
д) озуқабоп тариқ оқшоғи, нўхат оқшоғи, маржумак (гречка) оқшоғи, диаметри 2,5 мм бўлган элақдан ўтадиган макканинг майдаланган дони;
е) доннинг ун ва ёрма олиш учун ишлатишда олинган ўзаги (ўсимтаси).
Биринчи ишловдан сўнг олинган аралашма омборларга жойлаштирилиб қайси дондан олинганлигига қараб алоҳида ҳисоб қилиниб борилади;
I даражали чиқиндилар қуйидаги кўринишлар бўйича ҳисобга олинади;
а) таркибида 30 фоиздан 50 фоизгача бўлган дон аралашмалари, алоҳида, дон ва мойли ўсимликларсиз;
б) таркибида 10 фоиздан 30 фоизгача бўлган дон аралашмалари, алоҳида, дон ва мойли ўсимликларсиз.
в) унни қоқишда (қопларни) юзага келган ўн чанги ва супуриндиси;
г) элакдаги оқ чанг.
Сўтадаги маккани миқдор-сифат ҳисобини ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича алоҳида олиб борилишига рўхсат этилади; маҳсулот кўринишидаги макка бўйича - сақлаш жойларни ажратмасдан гибрид ва навли макка бўйича - алоҳида шакллантирилган туркум навлар ҳамда габридлар учун.
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан махсус рухсат бўйича, шунингдек, ички тизим ташишлари тартибида қабул қилинган турли даражадаги камчиликларга эга бўлган дон нормал дондан алоҳида ҳолда ҳисобга олинади.
Стандарт қопларга солинган маҳсулотни, ҳақиқий, оғирлиги бўйича, қопдан чиқарилиб, идишсиз сақлаш омбори орқали жўнатилиши ҳолатлари юзага келса ушбу маҳсулот миқдор-сифат ҳисоб-китобларида жойлар миқдори, оғирлиги ва намлиги бўйича ҳисобга олинади. Шундай маҳсулотларга 30-шаклдаги тозалаш далолатномалари тузилиб, улар "Ўздавдонинспекция" томонидан кўриб чиқилади.
79. Бухгалтерия томонидан ҳисоб қуйидаги 36-шакл микдор-сифат ҳисоби мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ олиб борилади.
Барча миқдор-сифат ҳисоб-китоблари рақамланади, ипдан ўтказилади ва тикилади, сурғуч муҳр билан муҳрланади. Китобнинг сўнгги варағида "Ушбу дафтарда... та варақ ипдан ўтказилиб муҳрланади" деган ёзув ёзиб қўйилади.
М. Ў. Бош бухгалтер (ИМЗО).
Ушбу миқдор-сифат бўйича ҳисобни олиб бориш корхона раҳбари томонидан буйруқ асосида тайинланган малакали ҳисобчи ходим зиммасига юклатилади.
Мазкур ходим бевосита бош ҳисобчи ёки унинг ўринбосарига бўйсуниб, улардан топшириқ ва йўлланмалар олади. Китобни тўғри ва саришта олиб боришидан ташқари, унга қуйидаги масъулиятлар юкланади:
а) китоблар бўйича маълумотларни омбор бўйича моддий жавобгар шахслар маълумоти билан ҳар куни солиштириб бориш;
б) тозалаш далолатномалари тузиш учун зарур бўладиган барча маълумотларни тайёрлаш ва бош бухгалтерни, омборда кичик қолдиқ қолганлиги, шу муносабат билан тозалаш ўтказиш зарурияти келиб чиққанлигини олдиндан хабардор қилиш. Китобга ҳеч қандай ўзгартириш ёки тўғрилаш киритишга рухсат этилмайди. Нотўғри ёзувларни тўғрилаш фақат сиёҳ билан амалга оширилиб, бу ҳақда ушбуни амалга оширган шахс томонидан имзо орқали тасдиқланиб, белги қўйиб қўйилади.
Тайинланган китоб юритувчи шахсга берилган барча китоблар тартиб рақамлари билан рақамланади. Китоб муқовасида корхона номи, китобнинг инвентар рақами, омбор тури ва рақами, моддий жавобгар шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган бўлиши шарт.
Шахсий ҳисобдаги барча ёзувлар, кирим-чиқим операцияларини расмийлаштирувчи тўғри тузилган ва имзоланган ҳужжатлар асосида, шунингдек, сифат тўғрисидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Бир кунлик маълумотлар бўйича кирим-чиқим ёзувларни 36-шаклга киритиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади: 5-шаклдаги юк хатлари қайдномаси рўйхати бўйича, 14-шаклдаги кўп вагонлар (баржалар)да келган дон маҳсулотларини қабул қилиш далолатномаси бўйича, 20-шаклдаги дон маҳсулотларини юклашдага темир йўл ёки сув транспортининг юк хати рўйхатлари бўйича.
Бундай ҳолатларда юқорида кўрсатилган ҳужжатларда ҳисобланган намлик бўйича центнер-фоизлар ва бегона аралашмалар натижаси 9, 10, 13, 14-жадвалларда кўрсатилади, 5, 6-жадваллар эса тўлдирилмайди.
Моддий ҳисоб бўйича, юк олувчиларнинг даъволари асосида, кам ёки кўп юкланганликни қайта тиклаш ёзуви 36-шаклнинг чиқим қисмида: кўп ортилганлик сарфни кўпайганлигини қора ёзув билан, кам ортилганлик-сарфини камайганлигани қизил ёзув билан ёзиб қўйилади.
Китобларга ёзувлар ҳар куни, кейинги иш куни бошлангунга қадар ёзиб қўйилиши керак.
9 ва 13-жадвалларда намлик бўйича центнер-фоизлар, 10-14-жадвалларда эса бегона аралашмалар центнер-фоиз, яъни оғирликнинг намлик ёки бегона аралашма фоизига кўпайтирилгани. Центнер-фоизлар тўлиқ сонларда кўрсатилади. 0,5 дан кам бўлган қисми ташлаб юборилади, 0,5 дан юқориси эса 1,0 қабул қилинади.
Центнер-фоизлар маълум вақт ичидаги ўртача намлик сифатини ва бегона аралашмани ўша вақт ичида 8 ёки 12-жадвалда кўрсатилган маҳсулотнинг центнер-фоиз йиғиндисига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ўртача сифат 0,01% гача бўлган аниқликда аниқланади.
7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14-жадваллар бўйича натижалар ҳар куни ва ҳар ой учун чиқарилиши шарт.
15-16-жадваллардаги қолдиқ, олдинги кирим қилинган қолдиқ ва худди шунинг ўзидан чиқим қилинганларни йиғиндисини кўрсатиш йўли билан чиқарилади. Қолдиқ, агар кун давомида кирим-чиқим операциялари бўлган бўлса, ҳар куни чиқарилади.
Қуритиш ёки намлик пасайиши натижасида оддиндан ҳисобдан чиқарилган йўқотишлар маълумот тариқасида кўрсатилади (қолдиқдан сўнг); "Шу жумладан, қуритишда олдиндан ҳисобдан чиқарилган йўқотиш .... кг". 17-жадвалда моддий жавобгар шахс ҳар ун кунликда (ички шохобчаларда - ҳар ойда) чиқарилган қолдиқларнинг тўғрилиги шахсий имзо билан тасдиқлайди.
Бош бухгалтер, раҳбар ўринбосари, ИЧТЛ (лаборатория бошлиғи) ҳар ойда 36-шаклдаги китобдаги ёзувлар тўғрилигини текшириб боради:
Биринчиси - центнер-фоиз ва қолдиқларни, иккинчи ва учинчилари эса - сифат кўрсаткичлар қисмини. Ўтказилган текширишлар ҳақида китобнинг шахсий ҳисобига белги қўйилади.
36-шакл китобдаги барча ёзувлар сиёҳ орқали амалга оширилади.
Маккани габрид ва навли уруғликлари ишлов бериш корхоналарида миқдор-сифат ҳисоби 36-а-шаклдаги китобда олиб борилади.
80. Моддий жавобгар шахслар корхона бухгалтериясига ҳар куни 37-шакл бўйича, барча кирим-чиқим ҳужжатларини илова қилган ҳолда дон маҳсулотлари харакати тўғрисида ҳисобот топширадилар. Ҳисоботда ҳеч қандай тўғрилаш, ўзгартиришлар киритишга рухсат этилмайди. Ҳисоботларда нотўғри ёзувлар борлиги аниқланганда, улар корхона раҳбари рухсати билан қайта тузиб чиқилади.
81. Бошқа корхоналардан дон ва дон маҳсулотлари қабул қилинганда, моддий жавобгар шахс ўз ҳисоботида: киримда - жўнатувчи ҳужжатлари бўйича маҳсулот сони ва аксинча ҳужжатга нисбатан кўпроқ чиққан маҳсулот миқдорини; чиқимда жўнатувчи ҳужжатларига нисбатан кам жўнатилган маҳсулот миқдорини кўрсатади. Шундай қилиб, мазкур шахс қабул қилиб олаётгандаги ҳақиқий аниқланган миқдорни кирим қилиб олади.
Жўнатувчи ҳужжатларида кўрсатилганига нисбатан кам келган маҳсулот қабул қилувчи корхона моддий жавобгар шахси томонидан 14-15-шаклдаги қабул далолатномалари ҳамда уларга тижорат далолатномаларининг ёхуд темир йўл ва сув транспортининг камомад ҳақидаги белгилари қўйилган юк хатларининг иловалари асосида ёзилган 37-шаклдаги ҳисоб бўйича чиқим қилинади.
Миқдор-сифат ҳисоби китобида тортиб олингандан сўнг аниқланган маҳсулотнинг ҳақиқий оғирлиги кирим қилинади.
82. Бошқа корхоналардан келган дон ва дон маҳсулотларининг сони миқдор-сифат ҳисоби китобида қуйидаги маълумотлар асосида ёзиб қўйилади:
- олувчининг лабораторияси маълумотлари буйича, агар юборувчининг ҳужжатларидаги сифат кўрсаткичлари солиштириб кўрилганда, рухсат этилган чегарадан четга оғиш бўлмаган бўлса;
- "Ўздавдонинспекция"нинг текшириш таҳлиллари бўйича-жўнатувчи маълумотлари билан солиштириб кўрилганда сифатдаги меъёр тафовути, рухсат этилган кўрсаткичлардан ошиб кетган бўлиб ва жўнатувчига ушбу ҳолат ҳақида рекламация далолатномаси юборилган бўлса;
- "Ўздавдонинспекция" берган сифат ҳақидаги гувоҳнома (сертификат) бўйича - қачонки жўнатиш жойида берилган ушбу ҳужжат сифат кўрсаткичларига, олувчи томонидан ҳеч қандай норозилик бўлмаса;
- "Ўздавдонинспекция" берган сифат ҳақидаги гувоҳнома (сертификат) бўйича - қачонки жўнатиш жойида берилган ушбу ҳужжат сифат кўрсаткичлари билан олувчи корхона лабораторияси томонидан аниқланган сифат кўрсаткичлари орасида тафовут бўлса;
- жўнатувчининг сифат гувоҳномаси бўйича, қачонки сифат кўрсаткичлари орасидаги тафовутларга рекламация-далолатномалари расмийлаштирилмаган бўлса;
- намлик ва бегона аралашмалар кўрсаткичлари микдор-сифат ҳисоби дафтарида 0,1% гача аниқликда ёзилади,
Ички шохобча корхоналаридан олиб чиқилган доннинг сифати миқдор-сифат ҳисоб-китобига қуйидаги тартибда ёзиб қўйилади:
а) асосий корхонага бусунувчи ички шохобчалардан дон олиб чиқаётган вақтда донни олувчи асосий корхонага сифат бўйича кирим қилиниши, ички шохобчадан сифат бўйича чиқим қилиниши, асосий корхонанинг лабораториясида аниқланган сифат кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади;
б) ички шохобчалардан ўзи буйсунмайдиган бошқа корхонага дон беришда; қабул қилувчи корхона донни ўзининг лабораторияси аниқлаган сифат кўрсаткичлари бўйича қабул қилади, агар жўнатувчи кўрсаткичларига мос келмаса, тафовут рухсат этилган меъёрдан кўп бўлса, у ҳолда "Ўздавдонинспекция" таҳлиллари асосида белгиланган сифат кўрсаткичи асосида қабул қилиб олади.
83. Ҳар бир ортилган (бериб юборилган) дон ва унинг маҳсулотлари туркуми миқдор-сифат ҳисоб-китобида, чиқим ҳужжатлари, (17-18 фактуралар, ташиш бўйича 19-юк хати, 20-темир йўл, сув транспорти рўйхатлари юк хати, 21-шакл товар-транспорт юк хати ва ҳ.к.) ва ортилган ёки бериб юборилган маҳсулотнинг сифат ҳужжатлари асосида (сифат тўғрисидаги гувоҳнома, таҳлил варақалари ва ҳ.к.) ҳисобдан чиқарилади.
84. Ягона ёки бир неча ҳудудда жойлашган, фақат битта корхонага буйсунувчи бир омбордан иккинчисига дон ташилса, миқдор-сифат ҳисоб-китобида кирим-чиқим мазкур корхона лабораторияси томонидан аниқланган, ягона сифат ва ғалла сони асосида амалга оширилади. Моддий жавобгар шахсни алмаштиришда хом ашёни тортмасдан китобдаги қолдиқ бўйича бошқа моддий жавобгар шахсга ўтказиш қатъиян маън этилади.
Ун, ёрма ишлаб чиқариш корхоналарига жўнатилган ёрмали донлар таркибидаги бегона аралашмани, жўнатувчи миқдор-сифат ҳисоб-китобига, тайёрлаш стандартлари бўйича, ун, ёрма ишлаб чиқариш корхоналари эса мақсадли стандартлар бўйича ёзиб қўядилар.
Жўнатувчи корхона сифат гувоҳномасида сули, тариқ ва ҳ.к. бегона аралашмаларни тайёрлаш ҳам мақсадли стандартлар бўйича кўрсатади.
Қўшма хўжаликларда сули, тариқ ва ҳ.к.ларнинг миқдор сифат ҳисоби бегона аралашмани тайёрлаш стандартларида кўрсатилган ҳолда олиб борилса, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга топшириш чоғида, бегона аралашмалар, корхона лабораторияси томонидан, шунингдек, мақсадли стандартлар учун ҳам аниқланади.
85. Қабул қилувчи корхонада, бошқа корхона юборган қоплардаги йиртилиш ва ҳ.к. ёки четдан келган қоплардаги маҳсулот истеъмолчиларга ҳақиқий (бор бўлган) оғирлиги бўйича бериб юборилади, шу муносабат билан микдор-сифат ҳисоб-китобида жой сони, оғирлиги ва намлиги ҳисобга олиниши даркор бўлади.
Миқдор-сифат ҳисоб-китобида, қайта ишлов бериш далолатномаси асосида, қайта ишлов берилгандан кейинги ун, ёрма ёки маккажўхори уруғликларининг, лаборатория томонидан аниқланган намлигини кўрсатган ҳолда, оғирликлари кирим қилиб қўйилади.
Қайта ишланган ун, ёрма ёки маккажўхори дони бутунлай сарф қилиниб бўлгач, тозалаш далолатномаси тўзилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
86. Чиқиндилар 32- ва 34-шакллардаги тозалаш ва қайта ишлаш далолатномалари асосида миқдор-сифат ҳисоб-китобида ҳақиқий миқдори ва сифати бўйича дон, ун ва ёрма ҳисобидан чиқим қилиниб, сақланиш жойи бўйича кирим қилинади.
Агар I, II, III даражали дон чиқиндилари ва оралиқ маҳсулотлар намлиги лаборатория томонидан аниқланмаган бўлса, миқдор-сифат китобида чиқиндилар 34-шаклли ҳужжатларда кўрсатилган қайта ишлангунгача бўлган намлига аниқланган дон таркиби ҳисобидан чиқим қилинади.
Элеваторларда, шунингдек, қуригиш-тозалаш миноралари (ҚТМ), ишлаб чиқариш-тозалаш миноралари бўлган (ИТМ) корхоналарда ҳам, механизациялаштирилган тазимларда, қайсики технологик тўзилмаларида дон билан бўлган операцияларда олинган чиқиндилар маҳсулот тури бўйича бўлинмаганда, ушбу чиқиндиларни асосий маҳсулот туридан чиқим қилиш, ҳар бир қайта ишлов берилган дон турининг дон аралашмаси ва бегона аралашмасининг камайган сонига пропорционал равишда амалга оширилади.
Чиқиндининг умумий сони тортиб кўриш йўли билан аниқланади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига қаралсин.
Аспирация чанги ҳаракатда бўлган (қабул, жўна-тиш, ички ташиш) дон тўрлари сонига пропорционал равишда чиқим қилинади.
Миқдор-сифат ҳисоб-китобида аспирация чангини чиқим қилиб, ҳисобдан чиқариш чоғида, элеваторга маълўм бир давр ичида кирим қилинган доннинг ўрта-ча намлик даражаси кўрсатилади.
Элеватор чанг камералари камида бир ойда бир марта тозаланиши керак.
87. Алоҳида ҳисобга олинган туркум донлар, мойли ўсимликлар уруғликлар, ўт-ўлан уруғликлари, оралиқ маҳсулотлар, чиқиндилар ва маҳсулотлар (стандарт оғирликда қопланган маҳсулотлардан ташқари) бутунлай сарф қилинган қун ҳақида, ёки оз миқдорда дон қолдиғи ва уруғликлар қолдиқлари бўлса (механизациялашган омборларда - 200 тн. дан кам бўлган, стапионар тарозиси бор бўлса, 70 тн. дан кам бўлган тарози механизациялаштирилмаган омборларда ҳамда 15 тн. дан кам бўлган тарози ички шохобчаларда), моддий жавобгар шахс ва бош бўхгалтер корхона раҳбарига ёзма ахборот беради, раҳбар эса зудлик билан тозалаш комиссиясига тозалашнинг тўлиқ бўлганлигини текшириб, туркумни тозалашни расмийлаштиришни ташкил қилишни ёки қолдиқларни қайта тортиб кўриб, белгиланган тартибда тозалаш далолатномаси тузишни топширади.
Донларнинг, дўккакли, мойли ўсимликларнинг навли уруғликларини қайта тортиб кўриш, уларнинг қолдиқлари 10 тоннадан кам бўлгандагина амалга оширилади.
Оз миқдордаги қолдиқларни қайта текшириб қўриш, олдинги текширув муддатидан 6 ой ичида кечиктирмасдан амалга оширилади.
Дон қолдиқлари моддий жавобгар шахс ва корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия иштирокида тортиб кўрилади.
Бундан ташқари, янги ҳосил қабул қилингунга қадар, барча 200 тоннадан кам бўлган дон ва мойли ўсимликлар туркумлари, агар улар охирги олти ой ичида тортилмаган бўлса зудлик билан тортилишлари ҳамда натижалари тозалов далолатномалари билан расмийлаштирилиши керак.
Янги ва эски дон ҳосили шахсий ҳисобларини аралаштириб юбориш тақиқланади.
Бир моддий жавобгар шахс томонидан иккинчисига омборларни топшириш чоғида, донни, маҳсулотни тортишда иккови иштирок этиши шарт.
88. Миқдор-сифат ҳисоб-китобидаги текширилган ва тозалаб бўлинган туркумларнинг шахсий ҳисоби корхона бўхгалтерияси томонидан, "Ўздавдонинспекция" бошлиғи тарафидан тозалаш далолатномалари тасдиқлангандан сўнггина, ёпилиши мумкин.
Текширилган туркум маҳсулотларга янги шахсий ҳисобни очиш зудлик билан лаборатория томонидан аниқланган сифат, қайта тортишда аниқланган ҳақиқий қолдиқдан келиб чиққан ҳолда тузилган тозалаш далолатномаси бўйича амалга оширилади.
Тозалашгача ёки инвентарлашгача бўлган вақтда ортилган дон маҳсулотларига кам ортилганлик ёки кўп ортилганлик учун олувчи томонидан даъво бўлса, ушбу даъво миқдор-сифат ҳисоб-китобида мазкур маҳсулотнинг эски шахсий ҳисоби бўйича акс эттирилади ва шу муносабат билан тозалаш далолатномаси инвентаризация комиссия иштирокида қайта тузиб чиқилади. Қайта тузилган далолатномада сон тўғрисидаги матн: "Қайта тортиш бўйича қолдиқ ... 200_ й." ўзгармайди; сон тўғрисидаги матн: "200_ йилдан 200_ йилгача бўлган сарф кам ортилганлик ёки кўп ортилганликка қараб, камайтирилади ёки кўпроқ, камайтирилади ёки кўпроқ ёзилади.
Қайта тузилган далолатнома "Ўздавдонинспекция"га кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун оддий тартибда тақдим этилади.
89. Омухта-ем корхоналари ва цехларида қайта ишлаш учун келтирилган оралиқ маҳсулотлар, хом ашё омборларига жойлаштирилади ва миқдор-сифат ҳисоб-китобига ёзиб қўйилади. Маҳсулотлар бўйича чиққан оралиқ маҳсулотларнинг ҳисоби, ҳар бир корхонанинг ўз шароитига қараб, уларни хом ашё омборларига жойлаштирилгандаги мос равишдаги ҳақиқий оғирлигига қараб амалга оширилади. Бошоқли ва дуккакли усимликлар аралашмаси, хом ашё омборига жойлаштирилади ва алоҳида ҳисобга олинади.
90. Миқдор-сифат ҳисоботи ҳисоблаш машиналарида олиб борилишда, белгиланган шаклдаги босмахона усулда терилган китоблар (алоҳида варақ)лардан фойдаланилади ва улар тартиб рақамига эга бўлиб, ушбу ҳисобни олиб борувчи шахсга имзо остида топширилади.
Китобни тўлғизиш ҳар куни дон, ун ва ёрманинг ҳаракатига қараб олиб борилади.
Операциялар куни тамом бўлгач, китоблар тегишли бўлган омборлар жилдига солинади ва қатъий ҳисобот бланкалари учун белгиланган тартиб асосида сақланади.
Туркум маҳсулотлар учун олиб борилган операциялар умуман тамом бўлгач ҳамда тозалаш далолатномалари тузилгач журналлар муқоваланади ҳамда умумий таркиб-қоида асосида сақланади.
Дон маҳсулотларини штабелда ҳисобга олиш
91. Ҳар бир турдаги туркум дон, уруғлик ва маҳсулот учун лаборатория томонидан 77-, 78- ва 91-шакллардаги штабел ёрлиғи ёзилиб, омбордаги маҳсулотлар ёнига осиб қўйилади.
Дон маҳсулотлари келтирилгандаги сифат кўрсаткичлари, худди шунингдек, сақлаш жараёнидаги кейинги текширувлардаги сифат кўрсаткичлари лаборатория ходимлари томонидан ҳар ойнинг биринчи кунига штабел ёрлиғига ёзиб қўйилади.
Визировка қилиш чоғида моддий жавобгар шахс штабел ёрлиғига янги миқдорни ёзиб қўяди ва ушбу оғирлик мазкур туркум ёки бир неча туркумнинг биргаликдаги омбор ҳисобидаги қолдиғига мос келиши зарур.
Штабелларга тартиб рақами ҳар йилнинг 1 январидан бошлаб, туркумларнинг келишига қараб қўйиб чиқилади. Йил давомида штабелларга бир хилда рақам бериш тақиқланади.
Тайёр маҳсулотлар омбори бир неча бўлимларга (секция) ажратилиб, ҳар бир бўлимга, доимий рақам белгиланади, қайсики штабел ёрлиғи рақамида каср кўринишида; махраж кўринишида эса штабелнинг тартиб рақами ёзилади.
Бир неча омборлар мавжуд бўлса, маҳсулот учун тартиб билан рақамлаш қўлланилади, яъни биринчи омбордан бир рақами билан бошланиб, охирги омборда охирги рақам билан тугатилади.
Стандарт оғирликдаги қопга солинган ун, ёрма учун вагонли штабел ҳисоби юритилади. Шу мақсад учун темир йўл орқали олинган маҳсулот вагон бўйича тахланади. Турли штабелларни қўшиб қўйиш, бир пггабелдан бошқа штабелга қўшиб қўйиш, бир штабелдан бошқа штабелга маҳсулотни олиб қўйиш тақиқланади.
Ҳар бир вагондан туширилган маҳсулот учун штабел рақами берилади, бу рақам штабел ёрлиғида, қабул қилиш далолатномасида кўрсатилади ва кейинги штабел ҳисоботида ҳақиқий оғирликдаги маҳсулотни, вагон бўйича ҳисоб қолдиғи кўрсаткичлари билан мос келиши текширилади.
Қоплаш бўлимидан бевосита ун, ёрма омборларига келиб тўшадиган маҳсулотни, қопланган вақти ва сменасига қараб штабел қилиб жойлаштирилади. Бир сменада 63 тоннадан кам бўлган маҳсулот ишлаб чиқариладиган ун, ёрма корхоналарида битта штабелга, бир-бирини алмапггирган сменалар маҳсулотини жойлаштиришга рухсат этилади.
Ҳамма маҳсулот туркуми сарф қилиб бўлингач, штабел ёрлиғи моддий-жавобгар шахс томонидан имзо ланиб, лабораторияга берилади ва у бир йил мобайнида сақланади.
Давлат захирасидаги маҳсулот ва хом ашёлар ҳисоби, "Давлат захирасидаги дон ва унинг маҳсулотларини сақлаш, жойлаштириш, тайёрлаш ва жўнатиш тартиби" Йуриқномасига асосан, бухгалтер ва моддий жавобгар шахс томонидан олиб борилиб, 6-К ва 6 КП ойлик ҳисоботида алоҳида кўрсатилади.
IX. ОМБОРЛАР, ЭЛЕВАТОРЛАР ВА ДОН
ҚУРИТИШ УСКУНАЛАРИНИ ТОЗАЛАШНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ
92. Корхоналарда омборлар ва бошқа сақлаш жойларини тозалашни, таркибида раҳбар, раҳбар ўринбосари, ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири), бош бухгалтер ва моддий жавобгар шахс бўлган комиссия иштирокида амалга оширилади. Сақлаш жойларини тозалашни расмийлаштириш 30 - ёки 30-а-шаклдаги тозалаш далолатномалари орқали олиб борилади.
Дон маҳсулотлари туркуми тўлиқ сарфланиб ёки уларни текшириб кўрилганда ҳеч қандай камомад ёки ортиқча маҳсулот борлиги аниқланмаса ҳамда намлик ошиши, ёхуд бегона аралашмалар кўпайиши, комиссия таъкидлаши бўйича ва давлат дон инспектори хулосаси бўйича, ушбу ҳолатлар дон маҳсулотларининг салмоғи ошишига олиб келмаса, бундай ҳолатларда 30-шаклдаги тозалаш далолатномаси тузилмайди.
Тозалаш бўйича комиссия дастлабки ҳужжатлар асосида ва 36-шаклдаги миқдор-сифат ҳисоб-китоби бўйича миқдор ва сифат кўрсаткичларининг тўғрилигини текшириб кўради ҳамда ушбу текшириш натижасини мазкур туркум шахсий ҳисобига ёзиб қўяди. Дон маҳсулотларини бир моддий шахс томонидан, иккинчи моддий шахсга 37-СХ ҳисоботидаги қолдиқ бўйича тортмасдан бериш тақиқланади.
Операциялари тамом бўлган, лекин тозалаш далолатномалари тўзилмаган туркум донлар ҳақида бош бухгалтери, Давлат дон инспекцияси инспекторини, корхонага кейинги келишида огоҳлантаради.
Инспектор тозалаш якуни бўйича комиссия келтирган маълумотларни текшириб чиқади ва хулосасини миқдор-сифат ҳисоб-китобидаги шахсий ҳисобга ёзиб қўяди.
Агар текшириш чоғида кирим ва чиқим бўйича бир хил бўлган кўрсаткичлар нотўғри бўлиб чиқса, ушбу нотўғри кўрсаткичлар аниқлангандан сўнг тозалаш далолатномаси тўзилади ва оддий тартибда кўриб чиқилади.
Камомад ва ошиқча чиқим ҳолларисиз тозаланган дон маҳсулотлари туркуми ҳақидаги маълумотлар (натижасиз тозалашлар) хисобга қўшиб қўйилади худди тозалаш далолатномаси каби тартибда.
93. Бир йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолатда (1 июль ва 1 ноябрь) тозалаш комиссияси, раҳбар буйруғи асосида, стандарт қопларга қопланган барча ун, ёрмани бор сонини ҳисоблаш йўли билан тўлиқ текшириш ўтказади.
Стандарт оғирликдаги қопларга солинган ун ва ёрманинг жорий тозаланиши ва саноқдан ўтказиш натижалари 172-шаклдаги саноқдан ўтказиш далолатномаси билан, тозалаш далолатномасини тузмай, расмийлаштирилади. Ун ва ёрма қолдиғининг миқдорини аниқлаш стандарт оғирликдаги қопларнинг жой сонини, оғирлигини ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади ва саноқдан ўтказиш далолатномасида кўрсатилади.
Бундай ун ва ёрма туркумлари бўйича намлик пасайиши ва табиий йўқотишлар ҳисобига йўқотиш ҳисобдан чиқариш, сақлаш ва ташишда амалга оширилмайди.
Корхона раҳбари бир ойда камида бир марта сон жиҳатдан, (оғирлик) тахланиш тўғрилигини ва сақланиш шароитини аниқлаш мақсадида, омборлардаги тайёр маҳсулотлар алоҳида штабелларини ҳамда баъзи бир омборларда фавқулодда текшириш ўтказиши шарт.
94. Моддий жавобгар шахсни бошқа жойга ўтказиш ёки алмаштиришда, унинг жавобгарлиги остида бўлган стандарт қопларга солинган маҳсулотни қайта ҳисоблаш ва дон, ҳамда маҳсулотни (стандарт қопдаги маҳсулотдан ташқари) албатга қайта тортиш амалга оширилади ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси тўзилади.
Қайта тортиш ва қайта ҳисоблаш, корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия тарафидан, топшираётган ва қабул қилаётган ходимлар иштирокида, амалга оширилади.
Моддий жавобгар шахс узоқ вақт касал бўлиб ётса, ёки вафот этса, дон ва маҳсулотни янги тайинланган ходимга топшириш, корхона раҳбари тайинланган комиссия иштирокида амалга оширилади.
Қайта тортишлар натижаси, тортишда иштирок этган ва тарозининг тўғри тортишига жавоб берадиган шахслар иштирок этган, имзо қўйган тортишлар рўйхатига киритиб қўйилади.
Дон маҳсулотларини бир моддий жавобгар шахсдан, иккинчисига топширишда, тозалаш далолатномалари, худди омборларни жорий тозалаш тартибида тузилади.
95. Омборларни тозалаш комиссияси моддий жавобгар шахс иштирокида тозаланган туркум дон, ёки маҳсулот ҳақиқатдан ҳам тўлиқ равишда сарф қилинганлигига ишонч ҳосил қилиш учун текшириб чиқади.
Дон, ёки маҳсулотни тўлиқ сарфи, ёки қайта тортиш тамом бўлгандан сўнг, беш кун муддат ичида, омборларда тозалаш ўтказиш комиссияси қуйидаги китоб ва бирламчи ҳужжатлар асосида, операциялар натижасини аниқлайди:
а) сифатга нисбатан текширилган миқдор-сифат ҳисоб-китоби ва дастлабки ҳужжатлар сифат кўрсаткичлари ҳамда бегона аралашмалар ва намликнинг ўртача кўрсаткичларининг тўғри ҳисобланганлиги бўйича;
б) омбор ҳисоботлари ва дастлабки кирим-чиқим ҳужжатлари: юк хати қайдномаси, юк хатлар қайдномаси рўйхати, таҳлил-ордерлари, кирим квитанциялари, юк хатлари, маҳаллий жойларга жўнатиш фактуралари, темир йўл ва сув транспортининг ташиш юк хатлари, дон ва унинг маҳсулотларини қайта ишлаш далолатномалари, яроқсиз чиқиндиларни йўқотиш далолатномалари ва ҳ.к;
в) тижорат далолатномалари ва миқдор ҳамда сифат бўйича тафовутлар далолатномаси;
г) гувоҳномалардаги, таҳлил-варақаларидаги, лаборатория таҳлилларини рўйхатга олиш журналларидаги сифат тўғрисидаги ёзувлар.
Тозалаш далолатаомаларини тузиш имкони борича, лекин энг камида бир ойда бир марта корхона раҳбари бу ҳақда Давлат дон инспекцияси инспекторига хабар бериши шарт ва ҳамда инспектор тозалаш далолатномасини жойида кўриб чиқади.
96. Дон ва маҳсулот камомадининг ҳажми бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқлар ва қайта тортиб текшириш натижасида аниқланган ҳақиқий қолдиқ орасидага фарк; билан аниқланади.
Йўқотишларнинг асосланганлиги сақлаш ва қайта ишлашдаги қоидаларга қатьий амал қилишда эришилган сифатнинг яхшиланганлиги, яъни намлик ва бегона аралашмаларнинг пасайиши ҳамда табиий йўқотишлар, дон сақлаш чоғидага меъёрда бўлиши билан аниқланади.
Донни тозалаш ва маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича ўтказилган операциялар белгиланган шаклдаги далолатномалар билан тасдиқланиши шарт.
97. Дон ва маҳсулот оғирлигининг ўзгаришини, уларни сифати ўзгаришига боғлиқлигини асосли эканлигани аниқлаш учун омборларни тозалаш комиссияси қуйидагиларга амал қилади:
а) дон ва маҳсулот оғирлигидаги намлик пасайишидан келиб чиққан йўқотиш ҳажми кирим ва чиқим қилинган дон ёки маҳсулотаинг намлик кўрсаткичларини солиштириб кўрганда келиб чиқадиган тафовутдан ошиб кетмаслиги керак, ушбу тафовут қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Х = |
100 (а б) |
|
|
|
100 - б |
|
Бунда х - оғирлиқдаги йўқотишларнинг қидирилаётган фоизи
а - кирим бўйича намлик кўрсаткичи, %
б - чиқим бўйича намлик кўрсаткичи, %
б) қайта ишлаш далолатаомаси бўйича ҳисобдан ортиқча (кўпроқ) чиқарилган яроқли ва яроқсиз чиқиндилар бўйича дон вазнининг бегона аралашмалар пасайиши натижасида йўқотилиши кирим ва чиқим қилинган доннинг бегона аралашмалар кўрсаткичларини солиштиришда юзага келган тафовутдан ошмаслиги керак ва у қуйидага формула орқали ҳисобланади:
|
Х = |
(в г) 100 б) |
|
|
10 - г |
|
Бунда х - оғирликдаги йўқотишларнинг қидирилаётган фоизи
в - кирим бўйича намлик кўрсаткичи, %
г - чиқим бўйича намлик кўрсаткичи, %
д - намлик пасайишидан келиб чиққан йўқотишлар ҳажми, фоиз ҳисобида а) моддасидаги формула орқали ҳисоблаб топилган.
Лекин ушбу формуладаги йўқотишларни ҳисобдан чиқариш, фақат 0,2% дан юқори бўлмаган ҳажмда амалга оширилаци. Йўқотишларни 0,2 фоиздан кўпроқ қилиш рухсати фақат, корхона "Ўздавдонинспекция" инспектори томонидан жойида олдиндан ушбу тақдимномани асослилиги текшириб чиқилгандан сўнг, алоҳида ҳолатлар учун "Ўздавдонинспекция" бошлиғи тарафидан берилади. Сақлаш жараёнида қайта ишлов берилмаган ёки механизмлар томонидан бошқа жойга ўзатилмаган дон туркумларини бегона аралашмалар камайиши ҳисобига ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.
в) сақлашдаги дон ва унинг маҳсулотларининг табиий йўқотилиши қуйидаги меъёрлардан ошмаслиги керак (%): мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига қаралсин.
Омухта емлардаги табиий йўқотишлар қуйидагилардан ошмаслиги шарт: бир ойгача сақлашда - 0,04%, ундан кейинги ҳар бир ой учун - 0,01%.
Туркум донни, маҳсулотни ва омухта емнинг ўртача кунларда сақланиш муддати, кундалик қолдиқни, мазкур туркумнинг кирим қилинган сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Ўртача ойлик сақланишини аниқлаш учун кунларнинг ўртача сони 30 га бўлинади (мисол келтирилган). Мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига қаралсин.
Донни, маҳсулотни ва омухта емни сақлашдаги табиий йўқотишларнинг меъёри, тозалаш далолатномаси бўйича қолдиқ ва сарфда бўлган умумий сони учун қўлланилади.
98. Баъзи бир ҳолларда, қачонки дон маҳсулотлари туркумида намлик кўтарилган даражасини кўпайганлиги аниқланса, комиссия сифат ўзгаришларини синчиклаб ўрганиб чиқади, сифат ёмонлашувига сабабчи бўлган моддий жавобгар шахс жавобгарлиги тўғрисида ҳамда ортиқча тегишли маҳсулот йўқлигига хулоса беради.
Ортиқча оғирлик бўлмаса, ёки у маҳсулот сифати ёмонлашганидан сўнг жўда кўп бўлиши ўрнига кўтилгандан камроқ бўлса, оғирликдаги тафовутни ҳисоблаш, сифат ёмонлашуви, намлик ортиб кетиши, ёки донга бегона аралашмалар аралашиши ёхуд ГОСТ бўйича бегона аралашмалар деб ҳисобланган бошқа донларнинг донлари аралашиб кетиши натижаси ҳисобига оғирлик ошиб кетиши мумкин бўлган тақдирда амалга оширилади. Оғирлиқдаги тафовутни ҳисоблаш қуйидаги формулада амалга оширилади:
|
Х = |
100 (б а) |
|
|
10 - б |
|
Бунда, х - оғирлик ошиб кетишидаги қидирилаётган фоиз
а - кирим - қолдиқ бўйича намлик ёки бегона аралашма кўрсаткичи
б - чиқим - қолдиқ бўйича намлик ёки бегона аралашма кўрсаткичи
Масалан: кирим 157183 кг, намлик 14,34%,
чиқим 157183, намлик 15,20%.
Х = |
100 х (15,20 14,34) |
= |
866 |
= |
1,01% |
100 15,20 |
84,80 |
Яъни, ҳисоблаш
157183 х 1,01 |
= |
1588 кг ни ташкил этади. |
|
100 |
Тозаланган, саноқдан ўтказилган барча маҳсулотларнинг намлиги, ёки бегона аралашмасининг ортиб кетиши, уларни қабул қилиш ёки жўнатишдаги сифатини нотўғри аниқланганлиги ёхуд бошқа сабаблар аниқланган тақдирда ва улар маҳсулотлар ҳажмини кўпайтирмаган бўлса, давлат дон инспектори ўзининг 30-шаклдаги тозалов далолатномасига хулосасини ёзиб беради ва бу ҳақда туркум маҳсулотларни тозалаш натижалари ҳақида қарор қабул қилиш учун "Ўздавдонинспекция" бошлиғига хабар беради.
99. Дастлабки ҳужжатлар ва миқдор-сифат ҳисоб журналидаги миқдор ва сифат кўрсаткичларининг тўғрилиги текшириб чиқилгач, комиссия 30-шаклдаги тозалаш далолатномасини уч нусхада тўзади ва уни "Давдонинспекция" инспекторига текшириб, кўриб чиқиш учун тақдим қилади.
Тозалаш далолатномаларини ўз вақтида тўзмаслик давлат интизомини бўзиш ҳисобланади ва бунда айбдор бўлган мансабдор шахслар жавобгарликка тортиладилар.
100. 30-шаклдаги тозалаш далолатномалари сиёҳда ёки ёзув машинкасида ҳеч қандай тўзатишларсиз ва ўчиришларсиз тўлдирилади. Агар тўзатишлар киритиш зарур бўлиб қолса, у қайтадан тўзилади.
Дон ва унинг маҳсулотлари, омухта ем миқдори далолатномада килограмларда, намлик ва бегона аралашмалар кўрсаткичлари эса 0,01% аниқликда кўрсатилади.
0,004 фоизгача бўлган қисми ташлаб юборилади, 0,005 % ва ундан юқориси 0,010% қилиб қабул қилинади.
Тозалаш далолатномаларига уларни йиллик рўйхатларига мос равишда 1 январдан 31 декабргача тартиб рақамлари берилади. Тозалаш далолатномасининг вақти уни комиссия имзолаган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тозалаш моддий жавобгар шахс иштирокисиз ўтказилган бўлса, комиссия ушбу ҳолат ҳақида, сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатномада кўрсатади.
Далолатномаларда доннинг ёки маҳсулотнинг тури ва навининг тўлиқ номи сифат-миқдор ҳисоб-китобида ёзилганига биноан кўрсатилади, шунингдек, омборнинг номи, рақами, моддий жавобгар шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилади.
1- ва 7-моддаларда:
а) далолатномалар ва тортишлар рўйхати билан расмийлаштирилган, саноқдан ўтказиш ёки кичик қолдиқларни қайта тортиш чоғида бор бўлган маҳсулотлар сони;
б) қайта тортиш чоғида олинган ўртача намуналарнинг сифатини лаборатория таҳлили бўйича намлик ва бегона аралашмалар кўрсатилади.
1- ва 7-моддаларда қайта тортишдан сўнг, оборотларни ҳисобга олиб, ҳисоблаш усули билан чиқарилган қолдиқларни кўрсатишга рухсат этилмайди.
2- ва 4-моддаларда миқдор-сифат ҳисоб-китоблари асосида қабул қилинган ва жўнатилган дон маҳсулотлари, қабул қилиш ва жўнатиш вақтлари, шунингдек, сифат, намлик ва бегона аралашмаларнинг ўртача кўрсаткичлари кўрсатилади.
5- ва 6-моддаларда машиналарда тозалаш ва доннинг механизмлар орқали ўзатилишида ҳосил бўлган далолатнома бўйича чиқим қилиниб, ҳисобдан чиқарилган оралиқ маҳсулот ҳамда I, II, III даражали дон чиқиндисини умумий миқдори ва ўртача намлиги, ифлослиги кўрсатилади.
10-моддада, намлик ва бегона аралашманинг кўпайиши муносабати билан оғирлиқда юзага келган тафовутга ҳисобланган қўшимча миқдори кўрсатилади. Тафовутни тўлдириш асосли ёки асоссизлигини (сифат ёмонлашганлиги муносабати билан), хулосасини, комиссия 17-моддада ёки тозалаш далолатномасига махсус иловада кўрсатиши шарт.
12-моддада донни тозалаш далолатномасига текширилган дон туркуми бўйича барча тузилган далолатномаларнинг рақамлари, вақти, донни тозалашнинг кўриниши, тозалашга берилган дон оғирлиги, тозалаш натижасида ҳосил бўлган оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар миқдори кўрсатилади. Шу ернинг ўзида механизмлар томонидан қабул жараёнида, жўнатишда, ортишда, сақлашда ўзатилган дон миқдори маълумот асосида кўрсатилади.
Агар барча далолатномаларни кўрсатиш учун донни тозалаш далолатномасида сатрлар қатори етишмаса, унда тозалов далолатномаларига донни тозалаш далолатномалари илова қилинади. 12-моддада эса: "Донни тозалаш далолатномалари рўйхати илова қилинмоқда" деб кўрсатилади. Тозалов далолатномаси бўйича барча комиссия аъзолари ва моддий жавобгар шахс томонидан илова қилинган рўйхат имзоланиши керак.
13-моддада мазкур Йўриқноманинг 97-моддасида кўрсатилган қоидага биноан кунлик ва ойлик ўртача сақлаш муддати кўрсатилади.
14-модданинг "а", "б" ва "в" бандларида дон ва дон маҳсулотларидаги сифат кўрсаткичлари, яъни намлик, ифлослик кўрсаткичи пасайишидан ҳосил бўлган миқдордаги йўқотиш ҳамда тасдиқланган меъёр бўйича ҳисобланган сақлашдаги табиий йўқотишлар кўрсатилади.
14-модданинг "г" бандида супуриндилар ҳисобига бўлган йўқотиш ёзилади.
Ҳисобдан чиқариладиган камомад миқдори мазқур Йўриқноманинг 103-моддасида баён қилинган қоидалар асосида аниқланади.
Агар 14-моддада ҳисобланган йўқотишлар 11-моддада кўрсатилган камомаддан юқори бўлса 14-моддада ҳақиқий йўқотишлар (фоиз ва килограммларда) кўрсатилади. Бунда камомадлар биринчи бўлиб, намлик ва ифлослик бўйича сифат яхшиланганлиги хисобига ҳисобдан чиқарилса, кейин эса, сақлашдаги табиий камайиш ҳисобдан чиқарилади.
15-моддада сифат кўрсаткичлари бўйича сифат яхшиланиши билан боғлиқ бўлмаган камомаддарни, сақлашдаги табиий йўқотишлар меъёри ёки 11-моддада кўрсатилган ҳақиқий ортиқча маҳсулот кўрсатилади.
17-моддада, комиссия синчиклаб текшириб чиққандан сунгги, сифат яхшиланганлиги билан, сақлашдаги табиий йўқотишлар меъёри билан ўзини оқламайдиган камомад ёки ортиқчалик сабабларини баён қилади.
Тозалов далолатномалари комиссия таркибига кирувчи барча мансабдор шахслар ва моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади.
I, II ва III даражали дон чиқиндилари бўйича фақат миқдор ҳисоботи олиб борилади. Уларни сақлаш натижалари қайта рўйхатдан ўтказиш далолатномалари билан расмийлаштирилиб, моддий бойликлар учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Агар тозаловда ортиқча дон ёки маҳсулотнинг борлиги аниқланса, бу нарса зудлик билан, "Ўздавдонинспекция" инспектори томонидан далолатнома кўриб чиқилишини кутиб турмасдан, корхона бухгалтерияси тарафидан дон ёки маҳсулот кирим қилиниши даркор. "Ўздавдонинспекция" кўриб чиқиб, хулоса бериш учун 30-шакддаги далолатнома, мазкур туркумнинг айланма рўйхати, донни қайта ишлаш солиштирма далолатномаси тақдим этилади.
101. Маккажўхорини қайта ишлаш корхоналарида, ишлаб чиқариш бошлиғи томонидан ҳар бир туркум жўхорини алоҳида ҳисобга қабул қилиб қайта ишлаб бўлингандан сўнг, мажбурий равишда, ушбу маҳсулот сақланилган жой ва ишлаб чиқариш корпуси тўлиқ тозаланиши шарт.
Тозалов таркибида корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари, бош муҳандис, ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) ва бош бухгалтер бўлган, ишлаб чиқариш бошлиғи иштирокида амалга оширилади.
Тозалов комиссияси операциялар натижасини, 36а-шаклдаги миқдор-сифат ҳисоб-китоби, 37-шаклдаги омбор ҳисоби ва дастлабки ҳужжатлар бўйича сифат ва миқдорга нисбатан текширилган маълумотлар ҳамда намлик бўйича ўртача кўрсаткичларни ва ҳисоб-китобнинг тўғрилиги асосида белгилайди.
Ишлаб чиқаришга ўзатилган сўтадаги маккажўхорининг оғирлиги, қуритиш камерасига тўлдирилган маккажўхорининг ҳажми ўлчаш орқали ҳисобланади, ишлаб чиқариш бошлиғига бўйсунадиган сақлаш жойларини тозалаш ва натижаларни аниқлаш сўтадаги маккажўхори ва дон кўринишидаги маккажўхори миқдорини ҳамда уларнинг ўртача намлигини солиштириб кўриб - қайта ишлангандан сўнг олинган маккажўхори дони (майда донларни ҳам қўшиб ҳисобланганда) миқдорини кирим қилиш бўйича, чиқинди ва ўзакларнинг ва уларнинг ўртача намлигини - кирим бўйича амалга оширилади.
Бундай ҳолатларда 30а-шаклдаги тозалов далолатномаси ҳар бир алоҳида ҳисобга олинган туркум маккажўхори учун тўзилади.
Технологик тизим бўйича ҳар бир нав ва гибридни қайта ишлаш чоғида, олинган чиқиндиларни ажратиш имконияти бўлмаган маккажўхорини қайта ишлаш корхоналар ёки цехларда, уларни гибрид ва навлар бўйича ажратиш, дон ажратиш учун у ёки бу гибридли ёки навли ўзатилган сўтали маккажўхори миқдорига пропорционал равишда амалга оширилади.
Тозалов далолатномаларини тузиш пайтида қуйидагилардан фойдаланилади:
- кирим бўйича - 36а-шаклдаги сўтали маккажўхорини ҳисобга олиш бўйича миқдор-сифат китоби маълумотлари;
- чиқим бўйича - 36а-шаклдаги маккажўхори уруғликларини ҳисобга олиш бўйича миқдор-сифат китоби маълумотларидан ва ишлаб чиқаришдан чиққан уруғликка яроқсиз маккажўхори дони, майда донли маккажўхори, ўзак ва чиқиндиларнинг йиғма рўйхатларидан. Бунда корхонага қайтарилган уруғликка яроқсиз маккажўхори дони тозалов далолатномасининг 5а қаторида кўрсатилиши эътиборга олиниши керак.
Маккажўхорини қайта ишлаш жараёнида механик йўқотишлар, тозалаш далолатномасида ишлаб чиқаришга берилган маккажўхорининг умумий оғирлигидан 0,2% гача қўлланиши мумкин.
Сифатнинг яхшиланганлиги ҳисобига кўрсатилган меъёрдан ошиқча камомад ва ортиқча маҳсулот бўлса, ишлаб чиқариш бошлиғи ўз тушунтиришини беради, тозалаш комиссияси эса, уларни пайдо бўлиш сабабларини синчиклаб текшириб далолатномада тегишли тушунтиришни баён қилиши шарт.
30а-шаклдаги тозалов далолатномалари "Ўздавдонинспекция" инспектори томонидан кўриб чиқилиб хулоса берилади, ва "Ўздавдонинспекция" бошлиғи томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Маккажўхори оғирлиги дон намлиги пасайшпи ва сақлашдаги табиий йўқотишлар меъёри ҳисобига камайишини ҳисобдан чиқариш, шунингдек, моддий-жавобгар шахс ҳисобига оқланмайдиган камомадларни ўтказиш, "Ўздавдонинспекция" бошлиғи томонидан тасдиқланган тозалов далолатномаси олингандан сўнг корхона бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
102. Корхонада доннинг бўзилиши аниқланган ҳолатда, бўзилишнинг ҳар бир факти синчиклаб текширилади ва айбдорлар жавобгарликка тортилади.
Давлат дон инспекциясининг хулосаси бўйича, тўртинчи даражали камчиликка (деффектга) эга ва техник мақсадларга ишлаташ учун яроқсиз деб топилган бўзилган маҳсулотнинг миқдори ҳисобга олиниб у ҳисоботда оқланмаган камомад деб акс эттирилади, бузилган дон учун айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Бўзилган донни йўқ қилиш, фақат юқори ташкилотнинг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
103. Тўкилган дон ва маҳсулотлар зудлик билан йиғиб олиниб, қайта тозаланиши керак.
Ҳосил бўлган супуриндилар қуйида кўрсатилган далолатнома билан расмийлаштирилади:
а) тортиш йўли билан аниқланган супуриндиларнинг ҳақиқий оғирлиги;
б) супуриндилар сифати (нормал дон бирлиги, дон ва бегона аралашмалар, намлик) лаборатория таҳлили бўйича;
в) супуриндидан пайдо бўлган дон сифати;
г) тўкилиш сабаблари ва унга йўл қўйган шахслар.
Далолатнома моддий-жавобгар шахс, ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) томонидан имзоланиб, корхона раҳбари тарафидан тасдиқланади.
Супуриндилар ўз сақлаш жойларига зудлик билан кирим қилинадилар.
Супуриндиларни ностандарт қопларга солинган дон, ун ва ёрма ҳисобидан чиқим қилиш, ушбу маҳсулотлар туркуми тўлиқ сарфланишини кутиб турмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатномалар бўйича амалга оширилади.
Супуриндини дон ҳисобидан ўчириш, ушбу доннинг сифатини (бегона аралашма бўйича) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳисобдан чиқариш қуйидаги формулада амалга оширилади:
|
Х = |
а х б |
|
|
100 - в |
|
х - супуринди ҳисобига чиқим қилинадиган дон миқдори, кг
а - супуринди миқдори, кг
б - нормал дон ва супуриндилардаги дон аралашмаси, %
в - супуринди ҳосил бўлган дондаги бегона аралашма, %
Корхона раҳбарлари, дон ва маҳсулотларининг тўкилипшга йўл қўйган моддий-жавобгар шахсларни жавобгарликка тортишлари лозим.
104. Янги ишга туширилаётган элеваторларни синаб кўришда ушбу корхонада ёки яқинда жойлашган корхонада мавжуд бўлган паст сифатли дондан фойдаланилади.
Элеваторга, механизмларни синаш учун ўзатилаётган доннинг сифати ва миқдори, элеваторни синаб кўраётган комиссия томонидан аниқланади.
Машиналар, механизмлар синаб бўлингандан сўнг дон алоҳида силосга ёки олинган омборга қайтарилади, бунда комиссия доннинг, шунингдек, олинган чиқиндиларнинг миқдори ва сифатини аниқлайди.
Элеваторни синаш натижалари комиссия томонидан далолатнома тузиш билан расмийлаштирилади ва у "Ўздавдонинспекция" хулосасига асосан корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Агар далолатномада, элеваторни синаш вақтидаги дон йўқотишлари кўрсатилган бўлса, у ҳолда бундай йўқотишлар, ҳосил бўлган оралиқ маҳсулот ва чиқиндилар нархини чиқариб ташлаган ҳолда, зарар ҳисобига чиқим қилинади.
ДМИЧАУ раҳбари рўйхатдан ўтказиш (инвентарлаш)ни, корхонада сақланаётган барча дон ва маҳсулотни тўлиқ қайта ҳисоблаб, қайта тортиш йўли билан ўтказишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.
X. МИҚДОР-СИФАТ ҲИСОБИНИ ТЕКШИРИШ,
ТОЗАЛАШ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ КЎРИБ
ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ
105. Корхоналарни текшириш чоғида, Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги Низомда назарда тўтилган тартабда дон, маҳсулот ва чиқиндилар сифатини тўғри аниқлаш, уларни ҳужжатларда акс эттириш, миқдор-сифат ҳисобини олиб бориш, давлат захиралари ҳисобидан сотиб олинган туркум дон маҳсулотлари тозалаш далолатномаларини ўз вақтида тузиш қисмига биноан корхоналар инспекторларга барча зарур бўладиган ҳисобот маълумотларини, дастлабки ҳужжатларни, журналларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Қайта ишлаб бериладиган туркум дон маҳсулотларини тозалаш ва айирбошлаш далолатномалари етказиб берувчининг хоҳишига кўра "Ўздавдонинспекция" билан келишилган ҳолда кўриб чиқилади.
Дон сақланиш тартибининг бўзилиши, сифатни аниқлашдаги хатолар, миқдор-сифат ҳисобини олиб боришдаги қопдаги бўзилишлар ва ҳ.к.лар аниқланса, Давлат дон инспектори аниқланган камчиликлар ва уларни йўқотиш тўғрисида ёзма огоҳлантириш беради, раҳбар, бош муҳандис, ИЧТЛ бошлиғи ва корхона бош бухгалтери, инспектор белгиланган муддат ичида, ушбу камчиликларни йўқотишлари зарур бўлади.
Инспектор томонидан ёзма кўрсатмадаги камчиликлар ўз вақтида тугатилмаганлиги аниқланса, у ушбу ҳолат ҳақида "Ўздавдонинспекция" раҳбарига ва ДМИЧАУ раҳбарига улар томонидан чоралар куриш учун ахборот беради.
106. "Ўздавдонинспекция" инспектори тозалаш далолатномаларини бевосита корхонанинг ўзида кўриб чиқиши керак. Корхона томонидан чақирилганда, инспектор чақирилган кунидан бошлаб, беш кун ичида келиши шарт.
Тозалаш далолатномаларини тузиш кечиктирилаётган бўлса, инспектор, корхона раҳбарига уни ўз вақтида тўзилишини таъминлаш учун мажбурий кўрсатмасини беради. Тозалов далолатномасини "Ўздавдонинспекция" томонидан кўриб чиқилиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим. "Ўздавдонинспекция" тозалов далолатномаларини расмийлаштириш, тўлдириш пайтида йўл қўйилган хатоларни аниқлаб, корхонага қайтарилган ҳолатда корхона ушбу далолатномани беш кун муддат ичида қайта кўриб, тақдим этади.
107. Тозалаш далолатномаларини кўриб чиқиш ва текшириш далолатномалари хулосасини тузишда "Ўздавдонинспекция" инспектори:
а) тозалаш далолатномасидаги барча кўрсатилган кўрсаткичлар ва тегишли имзолар борлигини текшириб кўриши;
б) танлаб олган ҳолда, тозалаш далолатномасидаги миқдор-сифат кўрсаткичларини ҳисобот ва бирламчи ҳужжатлар бўйича текшириб чиқиши шарт.
Ҳисобдаги хатолар аниқланганда, текшириш, ҳисобловчи ходимлар томонидан "Ўздавдонинспекция" инспектори иштирокида амалга оширилади;
в) қайта ишлаш ва яроқсиз чиқиндиларни йўқотиш далолатномаларини текшириш, дон ҳисобидан чиқиндиларни чиқим қилиниши тўғрилигини текшириш, миқдор-сифат ҳисоботи китобида танлаб олган ҳолда, варақлардаги охирги натижани текширишни амалга оширади;
г) комиссиянинг сифатнинг яхшиланиши ва сақлашдаги табиий йўқотишларни ҳисобига оғирликлардаги йўқотишларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи тўғрилигини текшириш;
д) моддий жавобгар шахснинг тушунтириши ва омборни тозалашдаги комиссиянинг хулосасини кўриб чиқиши шарт бўлади.
Нотўғри тузилган, нотўғри расмийлаштирилган тозалов далолатномалари ва тўзатишлар киритилган, ўчирилган далолатномалар қайта тузилади.
Тозалов далолатномаси "Ўздонинспекция" инспектори белгиланган муддат ва кўрсатмалар асосида комиссия томонидан қайта тузиб чиқилади.
108. Тозалаш далолатномалари хулосасини ва текшириш натижаларини инспектор ўзининг текширув-далолатномаси хулосасида баён қилиб, унда қуйидагиларни кўрсатади:
а) тозалов далолатномасининг миқдор-сифат кўрсаткичлари, микдор-сифат ҳисобот китобидаги кирим-чиқим ҳужжатларининг ёзувларига мос келишини;
б) намлик, ифлосликнинг пасайиши ва сақлашдаги табиий йўқотишлар меъёри ҳисобига ҳисобдан чиқарилган дон ва маҳсулотнинг оғирлик йўқотишини.
Сақланиш чоғида ўғриланганлиги ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланган бўлса, ҳужжатлар тергов ташкилотларига берилади ва мазкур тозалов далолатномаси суднинг қарори асосида кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланади;
в) белгиланган меъёрлардан ортиқча йўқотишлар натижасидаги камомад ёки ортиқча маҳсулотнинг ҳажми ва сифатнинг яхшиланиши ҳамда камомадни ҳисобдан чиқариш норизолик сабаблари.
Тозалов далолатномалари бўйича якуний хулоса чиқарилаётганда "Ўздавдонинспекция" инспектори мазкур Йўриқномага амал қилади.
Тозалов далолатномасининг битта нусхаси корхонада сақланади, қолган икки нусхаси "Ўздавдонинспекция"га жўнатилади, улардан бир нусхаси тасдиқлангандан сўнг, корхонага қайтарилади.
"Ўздавдонинспеция" бошлиғи инспектор хулосаси бўлган далолатаомани олган кунидан бошлаб, ўн кун муддат ичида кўриб чиқиб ўзининг қарорини қабул қилади.
109. Тозалов далолатномасида нотўғри хулоса учун инспекторлар интизомий тартибда жавоб берадилар.
Инспекторнинг хулосасига норозилик билдирилганда корхона раҳбарлари ва моддий жавобгар шахслар ушбуни ёзма равишда инспекторга топширадилар ва у "Ўздавдонинспекция"га жўнатиладиган тозалаш далолатномасига ушбу ҳужжатни илова қилиб қўяди.
110. Корхоналарга дон ва унинг маҳсулотларидаги йўқотишларни (оралиқ маҳсулотларни, ўт уруғликларини қўшганда) сифат яхшиланиши ва сақлашдаги йўқотишлар меъёри ҳисобига ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш, "Ўздавдонинспекция" бошлиғининг тасдиғисиз тақиқланади.
"Ўздавдонинспекция" инспекторининг тозалов далолатномаси бўйича берган хулосаси асосида "Ўздавдонинспекция" раҳбарининг чиқарган қарори дон ва унинг маҳсулотларининг сифати пасайиши, ифлослик даражасининг камайишини сақлашдаги табиий йўқотишлар меъёри ҳисобига ҳисобдан чиқарилишига ягона ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Тозалов далолатномалари бўйича "Ўздавдонинспекция" инспекторининг хулосаси ҳамда "Ўздавдонинспекция" бошлиғининг қарори билан корхона бош бухгалтери моддий жавобгар шахсларни таништиради ва бу ҳақда улардан ёзма тасдиқнома олади. "Ўздавдонинспекция" инспекторининг талабига асосан корхона раҳбари тозалов далолатномасига тааллуқли маълумот ва ҳужжатларни такдим қилиши шарт.
111. "Ўздавдонинспекция" бошлиғи корхона раҳбарининг асосланган тақдимномаси бўйича ва "Ўздавдонинспекция" инспекторининг хулосаси асосида аниқланган ортиқча маҳсулот ҳисобига, дон маҳсулотлари камомадини ёпиш учун рухсат бериш ҳуқуқига эга.
Тозалов далолатномаси бўйича аниқланган камомадларни, корхонада ва ўша корхонадаги бир ёки бир неча моддий жавобгар шахсда сақланаётган у ёки бу ортиқча дон, маҳсулот навлари билан тўлдиришга (шу жумладан, стандарт оғирликдаги қоплардаги маҳсулотлар) фақат, мана шу камомад ёки ортиқчалик юзага келган дон, маҳсулот туркумлари ўртасида боғлиқлик мумкин бўлгандагина рухсат берилиши мумкин. Бунда дон (хом ашё) камомадини ун, ёрма ва омухта емнинг ортиқчаси билан қоплашга рухсат этилмайди ва аксинча.
Омухта ем корхоналарида дон камомадини дон бўлмаган хом ашё билан қоплашга рухсат этилмайди.
"Ўздавдонинспекция" бошлиғи корхона раҳбарининг асосланган тақдимномаси бўйича ва "Ўздавдонинспекция" инспекторининг хулосаси асосида, шунингдек, битта корхонада, битга ёки бир неча моддий жавобгар шахс қўл остида сақланаётган икки ёки бир неча туркум дон (маҳсулот) учун ягона тозалов далолатномаси тузишга рухсат бериш ҳуқуқига эга, агар ушбу туркум донлар (маҳсулот) ўзаро боғлиқликка эга бўлса, шунингдек, операциялар битта (рўйхатдан ўтказиш) инвентарлаш даврида ҳисобга олиниб, олдин ўтказилган ва тасдиқланган рўйхатдан ўтказиш (инвентарлаш)га тегишли бўлган айланмаларга (оборотларга) тегилиши керак эмас.
Юқори қимматга эга бўлган дон маҳсулотлари ва навлари камомади, унча юқори бўлмаган дон маҳсулотларининг сифати яхшиланганлиги ва ортиқчалиги ҳисобидаги нарх тафовути давлат чакана нархларининг баҳоси бўйича, корхона раҳбари томонидан белгиланган қоида асосида айбдор шахсдан ундириб олинади.
112. Омухта ем корхоналарида ишлаб чиқарилаётган оқсил-витаминли қўшимчалар (ОВҚ) ва бошқа корхоналардан келтирилаетган премиксларни миқдор ва намлик бўйича миқдор-сифат ҳисоби 36-шаклдаги китобда олиб борилади.
Сарф қилинган ва инвентарланган ОВҚ ва премикслар бўйича оғирлик йўқотишларини ҳисобдан чиқариш сақлашдаги намлик пасайиши ҳисобига амалга оширилади.
XI. ДОН, МАҲСУЛОТЛАР ВА ОМУХТА ЕМДАГИ
ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА
ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
113. Тозалов далолатномалари бўйича олдиндан аниқланиб, тегишли қоидалар бўйича расмийлаштирилиб, комиссия томонидан имзоланган йўқотишлар моддий жавобгар шахслар тарафидан ўзларининг омбор ҳисоботлари бўйича, тозалов далолатномаларини инспектор кўриб чиқишини ва "Ўздавдонинспекция" бошлиғи тасдиқлашини кўтиб турмасдан, ҳисобдан чиқарилади.
114. Бухгалтерия ҳисобидаги, тозалов далолатномаси орқали аниқланиб расмийлаштирилган оғирликдаги камомадлар, алоҳида "Маҳсулотлар" ҳисобига, "Кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган далолатномалар бўйича камомадли маҳсулотлар" субъектив ҳисобига ўтказилади ва уларнинг ҳисобида то "Ўздавдонинспекция" бошлиғи тозалов далолатномаларини тасдиқлагунча туради. Агар, "Ўздавдонинспекция" бошлиғи тасдиқланган тозалов далолатномалари бўйича, унга йўқотишларни ортиқча маҳсулот билан қоплаш ёки бир неча туркум дон маҳсулотларига ягона тозалов далолатномаси тузиш тақдимномаси берилган бўлса, мазкур тозалов далолатномалари бўйича оғирликдаги йўқотишлар "Маҳсулотлар" ҳисобида, "Кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган далолатномалар бўйича камомадли маҳсулотлар" субъектив ҳисобида бўлиши "Ўздавдонинспекция" бошлиғининг тақдимнома бўйича қарори корхонага келиб тушгунча, давом этади.
Корхоналар томонидан, камомадларни ортиқча маҳсулотлар билан қоплаш ва бир неча туркум дон маҳсулотлари учун тақдимнома бериш "Ўздавдонинспекция" бошлиғи тарафидан сўнгги тозалов далолатномаси тасдиқланган кундан бошлаб, йигирма кун ичида амалга оширилиши лозим.
Бухгалтерия ҳисобида турган "Маҳсулотлар" ҳисоби, "Кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган далолатномалар бўйича камомадли маҳсулотлар" субъектив ҳисобидан, қайта ишланганда, сақланганда сифатни ҳақиқатдан ҳам яхшиланганлиги, шунингдек, сақлашдаги табиий йўқотишлар белгиланган меъёрда эканлиги ҳисобига, дон ва маҳсулотлар оғирлигидаги йўқотишларни ҳисобдан чиқариш фақат "Ўздавдонинспекция" бошлиғи тасдиқлаган тозалов далолатномаси асосида амалга оширилади.
Тозалов далолатномаси тасдиқлангандан сўнг юқорида кўрсатилган йўқотишлар, кўрсатилган ҳисоб ва субъектив ҳисобдан чиқарилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича рефакция ва бонификация ҳисобига, муомаладаги қолдиқ маблағлар ва умумий корхона чиқимлари ҳисобига ўтказилади, белгиланган меъёрдан кўп бўлган камомадлар эса, айбдорларнинг шахсий ҳисобига ўтказилиб, улардан амалдаги чакана нархлар, улгуржи-жўнатиш ёки келишилган (эркин) жўнатиш нархлари бўйича ундириб олинади.
Бундан юқори турувчи ташкилот олдига "Ўздавдонинспекция" бошлиғининг қарорини ўзгартириш тўғрисида тақдимнома берилганда тозалов далолатномалари бўйича камомадлар, корхона томонидан, ҳисоб ва субъектив ҳисобдан юқори ташкилотга берилган такдимнома ечимини кутиб турмасдан, "Ўздавдонинспекция" бошлиғи қарори асосида чиқарилади.
115. Темир йўл, сув ва автоуловларда ташишдаги дон ва унинг маҳсулотлари табиий йўқотишлар меъёри чегарасидаги йўқотишлардан келиб чиққан камомад, "Материаллар" ҳисобига, "Хом аше ва материаллар" субъектив ҳисобига ўтказилади.
Белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган камомадлар, агар улар транспорт ташкилотлари, ҳайдовчилар ва юкни кўзатиб борувчилар айби билан бўлган бўлса, у ҳолда, ушбу камомад дебиторлар ҳисобига ёзишади, транспорт ташкилотлари жавобгар бўлмаган камомаддар эса, корхоналар томонидан "Камомаддар ва эътирозлар" ҳисобига ўтказилиб, жўнатувчиларга ёзиб қўйилади.
116. Темир йўлга, сув йўлларига ортилган ва кўзланган манзилга етиб келмаган дон ва маҳсулотлар, олувчи корхона томонидан, "Маҳсулотлар" ҳисобида акс эттирилади ва қидириб топиш ҳамда дон маҳсулотларини давлат захираларига қайтариш чоралари кўрилади.
Юкни етказиб келиш муддати тамом бўлиши билан корхоналар зудлик билан транспорт ташкилотларига даъво беришлари шарт.
Транспорт ташкилотлари томонидан юкни бошқа корхонага бериб юборилганлиги инкор қилинса ва охирги даъво жавобсиз қолдирилса, у ҳолда даъво, бир вақтнинг ўзида транспорт ташкилотига ва юкни олган корхонага берилади.
Агар, етказиб келинмаган юкларнинг баҳоси ундириб олинмаган бўлса, ушбу юк баҳосини ҳисобдан чиқариш (зарарга) фақат "Ўздонмаҳсулот" ДАКнинг рухсати билан амалга оширилиши мумкин. Даъво бериш муддатини ўтказиб юборган айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортиладилар.
117. Дон миқдорида катта етишмовчилик (1 тоннадан юқори) борлиги аниқланса корхона раҳбарлари бу ҳақда тезлик билан юқори турувчи ташкилотга хабар қиладилар.
XII. ДОННИНГ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИ ҲИСОБИ ВА
САҚЛАНИШИ УЧУН АМАЛДОР ШАХСЛАРНИНГ
ЖАВОБГАРЛИГА ҲАМДА ЙЎҚОТИШЛАРНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ
118. Мазкур Йўриқноманинг алохида моддаларида кўрсатилган жавобгарликдан ташқари:
а) корхона раҳбари дон маҳсулотларини сақлаш, тўғри ҳисобга олиш ва зарур чора-тадбирлар кўришда жавобгардир;
б) моддий жавобгар шахслар ва уларнинг ёрдамчилари оғирлик тўғри аниқланиши, дон ва маҳсулотнинг миқдор ва сифат сақланиши, дон ва унинг маҳсулотлари билан бўладиган барча операцияларнинг ўз вақтида тўғри расмийлаштирилиши ҳамда дон маҳсулотлари ҳаракатлари тўғрисидаги ҳисоботлар ўз вақтида топширилиши учун тўлиқ моддий ёки бошқача жавобгарликка тортиладилар;
в) тарозибонлар маҳсулотлар тўғри тортилишига ва ҳужжатларда ушбу рақамлар тўғри акс эттиришига жавобгардирлар;
г) бош бухгалтер ва бевосита миқдор-сифат ҳисоботини олиб борувчи ҳисобчи ходимлар мазкур Йўриқномада белгиланган қоида асосида, ҳисоблаш қоидаси бузилганлигига, операциялар расмийлаштирилишига, дон маҳсулотларини чиқим қилишдаги расмийлаштирилишларга жавоб берадилар;
д) ишлаб чиқариш технология лабораторияси бошлиғи (лаборатория мудири) ва лаборантлар дон маҳсулотлари сифатининг тўғри аниқланишига ва уни кўрсаткичлари ҳужжатларда тўғри акс эттирилишига жавобгардирлар.
119. Моддий жавобгар шахс мансабини суиистеъмол қилиши ва ўз ишига совуққонлик билан қараши оқибатида юзага келган камомадлар ҳақида, корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари, ишни зудлик билан судтергов ташкилотларига жўнатиши ва камомад белгиланган кундан бошлаб беш кун муддат ичида хўжалик судига фуқаролик даъвоси тўғрисида ариза бериши шарт.
Моддий жавобгар шахсларнинг бепарволиги оқибатида юзага келган майда камомадлар, агар уларда суиистеъмол қилиш ёки уғрилик кўринишлари бўлмаса, корхона раҳбари айбдорларни интизомий жавобгарликка тортади ва улардан етмайдиган дон маҳсулотлари баҳосини амалдаги чакана нархлар ҳисобида ундириб олади.
Аниқ айбдорлар бўлмаса бўзилиш ва камомадлар ишлаб чиқариш қолдиқлари ҳисобига чиқим қилинади.
120. Дон маҳсулотлари корхоналарига зарар келтиришда айбдор бўлган ходимлар, фақат корхонага тўғридан-тўғри зарар етказганликларидагина моддий жавобгар бўладилар. Етказилган моддий зарарни тўлиқ ҳажмда қоплайдилар.
Меъёрида (нормал) ишлаш вақтида келиб чиққан зарар учун ходимларга (ишловчиларга) моддий жавобгарлик юклатилидшга рухсат этилмайди. (Ходим айни пайтдаги шароит тақозо қилган техник иш услубини синаш ва қидиришда келиб чиққан зарар учун жавобгар бўлмайди).
Корхонага зарар етказган мансабдор шахс ёки бошқа ходим ихтиёрий равишда, тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб уни қоплаши мумкин. Ушбу ҳолатда мазкур ходим ёки мансабдор шахс, зарарни ихтиёрий равишда қоплаш учун ёзма мажбурият олади, ходимга бериладиган молиявий ҳужжат билан тасдиқланади.
121. Меҳнат шартномаси (битим)га ходим томонидан сақлаш, қайта ишлаш, сотиш (бериб юбориш), ташиш, ишлаб чиқаришда қабул қилиб олган моддий бойликлар билан боғлиқ мажбуриятларни бажаришда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартлар киритилади.
Дон маҳсулотлари корхонасига етказилган зарар ҳажми, бухгалтерия маълумотлари асосидаги ҳақиқий йўқотишлар бўйича белгаланган меъёрлар асосидаги ишлатилганликни ва кетган шахсий иш сарфи чиқариб ташланган ҳолда моддий бойликларнинг мувозанат баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
122. Бир неча ходимлар айби билан етказилган зарар ҳажми ҳар бирининг айбдорлик даражаси билан белгиланади.
Зарарни қоплаш корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) орқали амалга оширилади (агар ихтиерий равишда қайтарилмаса).
Етказилган зарарни қоплаш ҳақидага корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) зарар аниқланган кундан бошлаб, ўттиз кун ичида чиқарилади ва зудлик билан ижро қилинади, бунда, бир ойлик ойликдан ушлаб қолиш ходим умумий иш ҳақининг 30%дан ошмаслиги шарт.
123. Ходим, агар, ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиниш ҳажмига норозилик билдирса, у ҳолда бу низо (келишмовчилик), меҳнат низолари (келишмовчиликлари) бўйича комиссияда ёки корхона жойлашган маҳаллий халқ судида ҳал қилинади.
1-ИЛОВА
Ташиш вақтида дон ва уни қайта ишлашдан
олинадиган маҳсулотларнинг табиий
камайиши нормалари
Юкнинг номи |
Ташиш вақтида табиий камайиши нормалари, юк вазнига нисбатан % ҳисобида |
|
темир йўл транспортида ташишда |
дарё транспортида ташишда |
|
Дон ва дон вагонларида ташилганда: |
||
1000 км гача |
0,03 |
0,08 |
1000 дан 2000 км гача |
0,04 |
0,13 |
2000 км дан ортиқ |
0,06 |
0,16 |
Дон ёпиқ вагонларда ташилганда: |
||
1000 км гача |
0,09 |
|
1000 дан 2000 км гача |
0,13 |
|
2000 км дан ортиқ |
0,18 |
|
|
|
|
Уруғлар ташилганда: |
||
1000 км гача |
0,09 |
|
1000 дан 2000 км гача |
0,13 |
|
2000 км дан ортиқ |
0,18 |
|
|
|
|
Ун, ёрма ташилганда: |
||
1000 км гача |
0,09 |
0,09 |
1000 дан 2000 км гача |
0,13 |
0,13 |
2000 км дан ортиқ |
||
|
|
|
Кепак ва бошқачиқиндилар: |
||
Идишда |
0,16 |
0,22 |
Идишсиз |
0,24 |
0,27 |
|
|
|
Омухта ем, кунжара: |
||
Кунжара |
0,04 |
0,24 |
Донадор шрот |
0,04 |
- |
Кукунсимон шрот |
0,06 |
- |
Сочилувчан ва донадор омухта ем |
0,14 |
0,18 |
-----------------------------------
Изоҳ: Табиий камайишнинг кўрсатилган нормалари чекланган нормалар ҳисобланади ва фақат юк вазни ҳақиқатда кам чиққан ҳоллардагина қўлланади.
2-ИЛОВА
Буғдойдан ун ва шолидан ёрма олиш юзасидан
_____ сон ШАРТНОМА
200__ йил "___" ________________ _______________шаҳри
Кейинги ўринларда "Корхона" деб аталадиган ________________ корхона устави асосида иш юритувчи раҳбари ______________ номидан, кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб аталадиган ______________ асосида иш юритувчи _____________ номидан ушбу шартаомани қуйидагилар тўғрисида тўздилар:
1. Буюртмачи ун ва ёрма олиш учун қуйидаги миқдордаги буғдой ва шолини беради, корхона эса қабул қилиб олади:
буғдой _________ тонна;
шоли __________ тонна.
Кейинги ўринларда "Дон" деб аталади. Кўрсатиб ўтилган миқдордаги дон 200__йил "___"__________ дан кечикмай топширилади.
2. Топширилаёттан дон сифати ____________ стандартда назарда тўтилган чекловчи кондициялардан паст булмаслиги керак.
Топширилаётган доннинг ҳар бир туркуми сифати Буюртмачи иштирокида корхона лабораториясида текширилади.
3. Буюртмачига бериладиган тайёр маҳсулот миқдори лаборатория текширишлари ва топширилган дон бўйича тузилган 117-сон шаклдаги тозалаш далолатномаси асосида аниқланади. Маҳсулот 200__ йил "___" ___________ дан кечикмай берилади.
4. Буюртмачи корхонага тайёрланган маҳсулотнинг 1 тоннаси учун _______ сўм ҳисобидан ҳақ тўлайди. Буюртмачи томонидан ҳақ тўлаш:
а) (банкнинг номи) - сон ҳисоб рақамига ____ сўм ўтказиш йўли билан ёки
б) олинадиган маҳсулотни _______ кг га камайтириш йўли билан;
в) _______ кг буғдой (шоли) бериш йўли билан амалга оширилади.
5. Буюртмачи корхонага идиш-қоплар қийматини:
а) 1 таси учун _____ сўм ҳисобидан _____ сўм ўтказиш йўли билан тўлайди.
6. Донни корхонага етказиб бериш ва тайёр маҳсулотни олиб кетиш:
а) Буюртмачи транспорти билан ёки
б) Корхона транспорти билан Буюртмачи хисобига, алоҳида ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади.
7. Буюртмачи томонидан донни қайта ишлашга топширмаганлик ёки топширишни кечиктирганлик учун, шунингдек, Корхона томонидан ун (ёрма)ни бермаганлик ёки беришни кечиктирганлик учун айбдор томон иккинчи томонга муддатида топширилмаган дон ёки берилмаган ун (ёрма) қийматининг миқдорида, лекин 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда муддатида бажармаганлик тўловини тулайди.
8. Ушбу шартнома имзоланган кунидан бошлаб кучга киради ва уни иккала томон тўлиқ бажаргунгача ёки белгиланган тартибда бекор қилингунгача амал қилади.
Юридик манзиллар ва реквизитлар:
Корхонаники: |
|
Буюртмачиники: |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Йўриқномага
3-ИЛОВА
Миқдор ва сифатни ҳисобга олиш
дафтари, 36-сон шакл
С а н а |
N |
Қ а е р д а н к е л т и р и л д и |
в а к и м г а б е р и л д и |
Н а м л и г и, % |
И ф л о с л и г и, % |
Кирим |
Харажат |
Қолдиқ |
О м б о р м у д и р и н и н г |
с о л и ш т и р и ш т ў ғ р и |
с и д а г и т и л х а т и |
||||||||||
Х у ж ж а т |
Т е к ш и р и ш |
Қ о п л а р с о н и |
В а з н и |
Центнер- фоиз |
Қ о п л а р с о н и |
В а з н и |
|
Қ о п л а р с о н и |
В а з н и |
||||||||||||
Н а м л и г и б ў й и ч а |
И ф л о с л а н г а н л и г и |
б ў й и ч а |
Н а м л и г и б ў й и ч а |
И ф л о с л а н г а н л и г и |
б ў й и ч а |
||||||||||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
16 |
17 |
|||||
4-ИЛОВА
Бегона ўтлар ва дон аралашганлигини ҳисобга
олган ҳолда дон миқдоридан чегиришни
ҳисоблаш намунаси
Масалан: Олинган чиқиндилар миқдори 202910 кг.
Қайта ишланган дон |
Қайта ишлашдан олдинги миқдори, кг |
Бегона ўт ва дон аралаш- масини жами камайтириш |
Бегона дон аралашмасини камайтириш |
Бегона ўт аралашмасини камайтириш |
|||
% |
кг |
% |
кг |
кг |
Бегона ўт ва дон аралашма- сини ка- майтириш умумий миқдори- га нисба- тан, % |
||
Буғдой |
8121090 |
0,46 |
37357 |
0,52 |
42230 |
79587 |
45,42 |
Арпа |
10990700 |
0,69 |
75836 |
0,18 |
19783 |
95619 |
54,58 |
Ҳаммаси |
- |
- |
113193 |
- |
62013 |
175206 |
100,00 |
Ушбу ҳолатда чиқиндилар асосий дондан қуйидаги миқдорда чегирилади:
буғдой 202910 кг х 45,42% = 92162 кг;
арпа 202910 кг х 54,58% = 110748 кг.
5-ИЛОВА
Сақлаш муддатини ҳисобга олган ҳолда табиий
камайиш миқдорини чегириш нормалари
Ўсимлик ва маҳсулотлар номи |
Сақлаш муддати |
Омборларда |
Элеватор ларда |
Сақлаш учун мослашти- рилган май- дончаларда ва сапетка- ларда |
|
идишсиз |
идишда |
||||
Буғдой, жавдар, арпа ва полба |
3 ойгача |
0,07 |
0,04 |
0,05 |
0,12 |
6 ойгача |
0,09 |
0,06 |
0,07 |
0,16 |
|
1 йилгача |
0,12 |
0,09 |
0,10 |
- |
|
Сули |
3 ойгача |
0,09 |
0,05 |
0,06 |
0,15 |
6 ойгача |
0,13 |
0,07 |
0,08 |
0,20 |
|
1 йилгача |
0,17 |
0,09 |
0,12 |
- |
|
Гречиха ва оқланмаган шоли |
3 ойгача |
0,08 |
0,05 |
0,06 |
- |
6 ойгача |
0,11 |
0,07 |
0,08 |
- |
|
1 йилгача |
0,15 |
0,10 |
0,12 |
- |
|
Тариқ, чумиза, оқ жухори |
3 ойгача |
0,11 |
0,06 |
0,07 |
0,14 |
6 ойгача |
0,15 |
0,08 |
0,09 |
0,19 |
|
1 йилгача |
0,19 |
0,10 |
0,14 |
- |
|
Маккажўхори дони |
3 ойгача |
0,13 |
0,07 |
0,08 |
0,18 |
6 ойгача |
0,17 |
0,10 |
0,12 |
0,22 |
|
1 йилгача |
0,21 |
0,13 |
0,16 |
- |
|
Маккажўхори сўтаси |
3 ойгача |
0,25 |
- |
- |
0,45 |
6 ойгача |
0,30 |
- |
- |
0,55 |
|
1 йилгача |
0,45 |
- |
- |
0,70 |
|
Нўхат, чечевица, дуккаклилар: ловия, вика ва соя |
3 ойгача |
0,07 |
0,04 |
0,05 |
- |
6 ойгача |
0,09 |
0,06 |
0,07 |
- |
|
1 йилгача |
0,12 |
0,08 |
0,10 |
- |
|
Кунгабоқар уруғи |
3 ойгача |
0,20 |
0,12 |
0,14 |
0,24 |
6 ойгача |
0,25 |
0,15 |
0,18 |
0,30 |
|
1 йилгача |
0,30 |
0,20 |
0,23 |
- |
|
Бошқа мойли экинлар |
3 ойгача |
0,10 |
0,08 |
- |
- |
6 ойгача |
0,13 |
0,11 |
- |
- |
|
1 йилгача |
0,17 |
0,14 |
- |
- |
|
Ёрма ва оқланган шоли |
3 ойгача |
- |
0,04 |
- |
- |
6 ойгача |
- |
0,06 |
- |
- |
|
1 йилгача |
- |
0,09 |
- |
- |
|
Ун |
3 ойгача |
- |
0,05 |
- |
- |
5 ойгача |
- |
0,07 |
- |
- |
|
1 йилгача |
- |
010 |
- |
- |
|
Кепак ва мучка |
ойгача |
0,20 |
0,12 |
- |
- |
6 ойгача |
0,25 |
0,16 |
- |
- |
|
1 йилгача |
0,35 |
0,20 |
- |
- |
|
Ўтлар уруғи: беда, йўнгичқа |
3 ойдан ортиқ 6 ойгача |
- |
0,15 |
- |
- |
6 ойдан ортиқ |
- |
0,20 |
- |
- |
|
Отқўноқ, қўнғирбош, оқ полевица |
3 ойдан ортиқ 6 ойгача 6 ойдан ортиқ |
- |
0,14 0,22 |
- |
- |
Бошоқли ўт, буғдойиқ, илдизсиз ўт, ўтлоқ сулиси, қизил сули, эспарцет, сераделла ва бошқалар |
3 ойдан ортиқ 6 ойгача |
0,15 |
0,10 |
- |
- |
6 ойдан ортиқ |
0,20 |
0,15 |
- |
- |
|
Судан ўти, қўноқ |
3 ойдан |
- |
0,15 |
- |
- |
ортиқ 6 ойгача |
- |
- |
- |
||
6 ойдан ортиқ |
- |
0,25 |
- |
- |
|
Бўрилуккак |
3 ойдан ортиқ 6 ойгача |
0,26 |
0,18 |
- |
- |
6 ойдан ортиқ |
0,32 |
0,24 |
- |
- |
-----------------------------------
Изоҳ: 1. Сақлаш вақтида табиий камайишнинг кўрсатилган нормалари ҳам назорат, ҳам чекланган нормалар бўйича ўзгаради, корхоналарда сақланган дон, уни қайта ишлашда олинган маҳсулотлар, мойли ўсимликлар ва ўтлар уруғларининг ҳакиқий мавжуд миққдорини хатлаш ёки текшириш вақтида улар вазнининг камайганлиги аникланади.
2. Дон ва уни қайта ишлашда олинган маҳсулотлар ва мойли ўсимликлар уруғлари бир йилдан ортиқ сақлангаида сақлашнинг ҳар бир кейинги йили учун табиий камайиш нормаси ҳакиқий сақлаш ойлари сонидан келиб чиқиб қайта ҳисоблаган ҳолда 0,04% микдорида қўлланади.
3. Дон, уни қайта ишлашда олинган маҳсулотлар ва мойли ўсимликлар уруғлари уч ойгача сақланганда табиий камайиш нормалари сақлаш кунларининг ҳақиқий сонига кўра, олти ойгача ва бир йилгача сақланганда эса - сақлаш ойларининг ҳақиқий сонига кўра қўлланади.
4. Маҳсулотларни сақлаш вақтидаги табиий камайишининг кўрсатилган нормалари қопларнинг стандарт вазни бўйича қабул қилиб олинадиган ва бериладиган ун, ёрма ва маккажўхори уруғига татбиқ этилмайди.
5. Электр магнит машиналарда тозаланган ўтлар уруғи бўйича табиий камайиш нормалари 15 фоизга оширилади.
6-ИЛОВА
Донни сақлаш ўртача муддатини
аниқлаш намунаси
Операциялар 1999 йил 16 сентябрь - 19 ноябрь даврида,
хусусан қуйидаги кунларда ўтказилди:
Сана |
Кирим кг, |
Харажат, кг |
Қолдиқ, кг |
Қолдиқлар: |
46450 |
- |
46450 |
1999 йил 16 сентябрда |
72540 |
3611 |
115379 |
1999 йил 20 сентябрда |
64044 |
27854 |
151569 |
1999 йил 28 сентябрда |
148431 |
40000 |
260000 |
1999 йил 13 октябрда |
50178 |
18023 |
292155 |
1999 йил 25 октябрда |
7845 |
60000 |
240000 |
1999 йил 11 ноябрда |
- |
104500 |
105500 |
1999 йил 12 ноябрда |
- |
60400 |
75100 |
1999 йил 13 ноябрда |
- |
73200 |
Ҳақиқий |
1999 йил 19 ноябрда |
қолдиқ 1784 |
||
Камомад 112 |
|||
ЖАМИ: |
389488 |
387588 |
- |
Баъзи кунларда ҳаракат бўлмаганлиги ва қолдиқлар ўзгармаганлиги муносабати билан 1-жадвалнинг давоми бўладиган 2-жадвалда келтирилган ҳисоб-китоблар тўзилади.
Қолдиқ, кг |
Сақлаш кунлари сони |
Ҳар кунги қолдиқлар миқдори, центнер |
46450 |
4 |
1858 |
115379 |
8 |
9230 |
151569 |
15 |
22735 |
260000 |
12 |
31200 |
292155 |
17 |
49666 |
240000 |
1 |
2400 |
135500 |
1 |
1355 |
75100 |
6 |
4506 |
1784 |
- |
- |
ЖАМИ |
64 |
122950 |
Сақлаш кунлари сони сентябрда - 15, октябрда - 31, ноябрда- 18 кун, жами 64 кун текширилади.
Ҳар кунги қолдиқлар миқдори ва кирим ҳажми бўйича сақлашнинг ўртача муддати аниқланади: 122950:3895=32 кун.