Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2005 й. 248-сон "Информатика институти биносининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бериш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2005 й.

N 248


ИНФОРМАТИКА ИНСТИТУТИ БИНОСИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Адлия органларининг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Информатика институти балансидаги умумий майдони 1120 кв. метр бўлган, Тошкент шаҳри, А.Муҳитдинов кўчаси, 26-уйда жойлашган бинонинг бир қисмини Адлия вазирлиги балансига текин бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Адлия вазирлиги (Б.Мустафоев) ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинонинг бир қисмини белгиланган тартибда Вазирлик балансига қабул қилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 420-сон қарорига 1-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев