Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.1998 й. 159-сон "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.04.1998 й.
N 159
СОЛИҚ СОЛИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН
ТИЗИМИГА ЎТГАН МИКРОФИРМАЛАР ВА
КИЧИК КОРХОНАЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ
ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Микрофирмалар ва Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солик қўмитаси билан биргаликда:
Микрофирмалар ва Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини солиқ тўловчиларга етказсин;
бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 4, 15-модда.