Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2009 й. 268-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.10.2009 й.
N 268
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОЖХОНА ЧЕГАРАЛАРИ ОРҚАЛИ ЖИСМОНИЙ
ШАХСЛАР ТОМОНИДАН НАҚД ХОРИЖИЙ
ВАЛЮТАНИ ОЛИБ КИРИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ
КЕТИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 20 мартдаги ПФ-1979-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 28 июлдаги ПФ-3284-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 октябрдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибининг 2.2-бандидаги "1500 АҚШ доллари қийматидаги" сўзлари "2000 АҚШ долларига тенг миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 41-сон, 442-модда.