Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 30.12.2011 й. 88-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.02.2012 й. 2101-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2012 й.

N 2101-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.12.2011 й.

N 88


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг

ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар

режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи

бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида


(2012 йил 13 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2 сон, 6-модда) ва "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-594-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2101, 2010 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон, 135-модда) 1 ва 2-бандларининг амал қилиши 2014 йил 1 январгача бўлган муддатга тўхтатилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                        Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 64-модда