Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2008 й. 54-ф-сон Фармойиши. "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг уставини тасдиқлаш тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
05.02.2008 й.
54-ф
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорига асосан:
1. "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев