Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.1992 й. ПФ-481-сон "Пахтанинг харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.10.1992 й.

N ПФ-481



ПАХТАНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Етиштирилган пахта ҳосилини тезроқ йиғиб-териб олишда қишлоқ хўжалиги меҳнатчиларини рағбатлантириш, моддий-техника ва энергетика ресурсларига ошиб кетган харажатларни қоплаш, шунингдек хўжаликларнинг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. 1992 йилги ҳосилдан бошлаб давлат буюртмаси ҳисобидан давлатга сотиладиган пахтанинг амалдаги харид нархлари 1,5 баравар оширилсин (хўжаликлар пахта тайёрлаш режасидаги маҳсулотнинг 15 фоизини ва режадан ташқари пахта ҳажмини эркин шартномавий нархларда сотадилар).


2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ пахта заводларининг сотилган пахта учун хўжаликлар билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини ишлаб чиқсин. Бунда даромадлар холисона тақсимланиши кўзда тутилиб, молиявий қоидалар бузилишига ва суиистеъмолларга йўл қўйилмасин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги пахтанинг янги нархлари ҳамда пахта толасининг улгуржи нархлари прейскурантларини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идораларга етказсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 12-сон, 453-модда