Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 30.05.2008 й. 57-сон "Ломбардлар томонидан қабул қилинган ва муддатида талаб қилиб олинмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлардан ясалган буюмларни Давлат жамғармасига топшириш тартиби тўғрисидаги ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.06.2008 й. 70-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2008 й.

N 70-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2008 й.

N 57


БУЙРУҒИ



Ломбардлар томонидан қабул қилинган

ва муддатида талаб қилиб олинмаган қимматбаҳо

металлар ва қимматбахо тошлардан ясалган буюмларни

Давлат жамғармасига топшириш тартиби тўғрисидаги

ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида


(2008 йил 20 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 469-сонли қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган "Ломбардлар томонидан қабул қилинган ва муддатида талаб қилиб олинмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни Давлат жамғармасига топшириш тартиби" тўғрисидаги ҳужжат (1994 йил 13 июнь, рўйхат рақами 70-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                   Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 230-модда.