Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.03.2008 й. 1776-сон билан рўйхатга олинган 21.02.2008 й. МВ 15-сон, ДСҚ 2008-11-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2008 йил 5 мартда 1776-сон
билан рўйхатга олинган
Молия вазирлиги ва
Давлат солиқ қўмитасининг
2008 йил 21 февралдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Табиий газга қўшимча фойда солиғини
ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга
тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007й.,52-сон, 534-модда) мувофиқ табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича табиий газни реализация ҳажмларига татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
реализация қилиш баҳоси - қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда табиий газнинг экспортга реализация қилишда амалга ошириладиган контракт баҳо;
ҳисоб-китоб баҳоси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори билан ҳар йили келгуси йил учун тасдиқланадиган табиий газнинг баҳолар даражаси;
қўшимча фойда - реализация қилиш баҳоси билан ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ.
3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, табиий газни экспортга реализация қилувчи юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
4. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги даромадининг бир қисми қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
5. Қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.
6. Қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база қўшимча фойда солиғи суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилади.
7. Қўшимча фойда суммаси қўшимча фойда суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар чегирилган холда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтиради.
8. Қўшимча фойда солиғи қуйидаги ставкалар бўйича тўланади:
Солиқ солинадиган база |
Солиқ ставкаси |
1000 куб. м учун 100 АҚШ долларидан ортиғига сўм эквивалентида |
75 фоиз |
VI. СОЛИҚ ДАВРИ. ҲИСОБОТ ДАВРИ
9. Солиқ даври календарь йил ҳисобланади.
10. Ҳисобот даври ой ҳисобланади.
VII. СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ,
ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ
ЭТИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
11. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
12. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта - сўмда ўтказилади.
13. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.
14. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.
VIII. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ТАСАРРУФИДА
ҚОЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБЛАБ
ЧИҚАРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
15. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар қўшимча фойда солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда табиий газ учун махсус очиладиган инвестиция ҳисобрақамига тўлиқ ҳажмда ўтказилади. Мазкур инвестиция ҳисобрақамидан маблағлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, реализация қилиш учун белгиланган тартибда маъқулланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, инвестиция лойиҳаларини реализация қилиш, шунингдек асосий ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатишга сарф қилинади.
16. Маблағлар солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилмаганда ёки махсус ҳисобрақамда жамланган маблағлар мақсадсиз сарфланганда ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий жарималар қўлланган ҳолда тўлиқлигича давлат бюджетига ўтказилади.
ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
17. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар ва қўшимча фойда солиғини тўлагандан кейин солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) Қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари" ҳисобварақнинг дебетида;
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг кредити;
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг дебети;
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити;
в) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар кейинчалик мақсадли фойдаланишда:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9830 "Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар" ҳисобварақнинг дебети;
8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" ҳисобварағининг кредити;
г) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағларни махсус ҳисобвараққа ўтказишда:
банкдаги махсус ҳисобварақлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг дебети (5500);
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақ кредити.
18. Қўшимча фойда солиғини ва солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
19. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари" ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган "Қўшимча фойда солиғи" 251-сатрда, 9830 "Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар суммаси эса қўшимча очиладиган "Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар" 252-сатрда кўрсатилади.
ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ
ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИ
20. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши, шунингдек солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисобрақамига маблағларни ўтказилиши ва махсус ҳисобрақамдаги маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
21. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
ИЛОВА
Юридик шахс штампи
|
|||||||||||||||
|
|
||||||||||||||
____________________________туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига Солиқ тўловчи _____________________________________________________ (корхона, ташкилотнинг номи) |
|||||||||||||||
|
|
||||||||||||||
СТИР |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
Телефон ___________________________ Тўловчи манзили ___________________________________________________ Ҳисоб-китоб рақами ____________________________________________-сон (банк муассасаси номи, коди)
|
|||||||||||||||
Табиий газга қўшимча фойда солиғи ҲИСОБ-КИТОБИ |
|||||||||||||||
|
|
||||||||||||||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Ўлчов бирлиги |
Суммаси |
||||||||||||
Экспортга реализация қилинган табиий газ ҳажми |
010 |
минг куб. м |
|||||||||||||
қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси |
020 |
АҚШ долл. |
|||||||||||||
Ҳисобот даврида АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача курси (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича) |
030 |
сўм |
|||||||||||||
1000 куб. м. табиий газни ўртача реализация қилиш нархи (020-сатр / 010-сатр) |
040 |
АҚШ долл. |
|||||||||||||
1000 куб. м. табиий газ учун ҳисоб-китоб нархи |
050 |
АҚШ долл. |
100 |
||||||||||||
Умумий ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (040-сатр - 050-сатр) х 010-сатр) |
060 |
АҚШ долл. |
|||||||||||||
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ставкада ___ фоиз: (060-сатр х ___ %) |
070 |
АҚШ долл. |
|||||||||||||
Солиқ солинадиган база (060-сатр - 070-сатр) |
080 |
АҚШ долл. |
|||||||||||||
Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси |
090 |
% |
|||||||||||||
Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси |
100 |
||||||||||||||
(080-сатр х 090-сатр) |
1001 |
АҚШ долл. |
|||||||||||||
(1001-сатр х 030-сатр / 1000) |
1002 |
минг сўм |
|||||||||||||
Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси |
110 |
минг сўм |
|||||||||||||
Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин ташкилот тасарруфида қоладиган ва махсус ҳисобварақда жамланадиган сумма (080-сатр - 1001-сатр) |
120 |
АҚШ долл. |
Раҳбар ___________ ______________________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)
Бош бухгалтер ___________ _______________________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)
200__ йил "___"_____________ М.Ў.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 67-модда.