Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2003 й. 179-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2003 й.

N 179



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Академик В.Воҳидов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида" 1995 йил 6 июлдаги 257-сон қарорининг 1-бандидан "ва келгусида ушбу тиббиёт муассасаси "Академик В.Воҳидов номидаги республика жарроҳлик илмий маркази" деб номлансин" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон КП МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Кардиология илмий-текшириш  институтини Тошкент давлат медицина институтидан ажратиш ва уни Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш министрлигининг Ўзбекистон кардиология илмий-текшириш институти деб номлаш тўғрисида" 1978 йил 8 февралдаги 84-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов