Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 06.10.2001 й. 25/8-сон "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида йўриқномага қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.10.2001 й. 564-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.10.2001 й.

N 564-4



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.10.2001 й.

N 25/8


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида

пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш

тўғрисида йўриқномага қўшимча

киритиш тўғрисида


(2001 йил 6 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 773 ва 787-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сон Қарори билан тасдиқланган "2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш Дастури"нинг 2-бўлими 5-хат бошига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 1998 йил 10 декабрда 564-рақам билан давлат рўйхатига олинган "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида Йўриқнома"га қўшимча иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 10 кундан сўнг амалга киритилсин.


3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Раис ўринбосари А.Қ.Қодиров зиммасига юклатилсин.



Марказий банк

Раиси вазифасини в.б.                                                   М.Р. Жумагалдиев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон республикаси банк муассасаларида пул

муомаласига доир ишларни ташкил этиш

тўғрисидаги йўриқномага қўшимча


36-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хат боши билан тўлдирилсин:


"Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган фаолияти учун жисмоний шахсларга берилиши лозим бўлган нақд пуллар, ушбу жисмоний шахсларнинг аризаларига асосан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонат ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин".


Иккинчи - ўнинчи хат бошилар, тегишлича учинчи - ўн биринчи хат бошилар деб ҳисоблансин.