Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1992 й. 443-сон "Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.09.1992 й.
N 443
МАҲАЛЛИЙ САНОАТ, АҲОЛИГА
МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ
САВДОСИ ҲАМДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ
ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА
ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва бозор муносвбатларини кенг жорий қилиш, ташаббус ва тадбиркорликни ривожлантириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва мулкчиликнинг жамоа ҳамда хусусий шаклларини шакллантириш учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси, "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, Ўзбекистон давлат акционерлик "Савдо" уюшмаси ва Ўзбекистон Республика аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар уюшмасининг маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш давлат корхоналарини 1992-1993 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 1, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширишда, кўрсатилган тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб, қуйидаги қонунқоидаларга амал қилинсин:
ижтимоий адолатни, ҳар бир ходим ва бутун меҳнат жамоаси манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштириладиган корхоналар (ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини меҳнат жамоаси томонидан мустақил равишда белгилаш;
меҳнат жамоаларининг талабномаларига кўра қуйи тузилма бўғинларни, уларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда, мулкчиликнинг бсшқа шаклларига биринчи навбатда айлантириш;
мазкур корхонадан пенсияга чиққан меҳнат фахрийларига, шунингдек, ушбу корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоаси аъзоларига имтиёзли шартларда ва пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан акцияларни, мулкни сотиб олиш имкониятини бериш;
давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналарнинг ўз баленсларида бўлган ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини меҳнат жамоаларининг ўз мулки қилиб бепул бериш;
Қурилиши тугалланмаган объектларни ва давлат корхоналари (ташкилотларни, уларнинг таркибий бўлинмаларини асосан кимошди савдоси орқали ва танловлар бўйича шахсий мулк қилиб сотишни амалга ошириш;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг тўлиқ ошкоралигини, улардан тармоқ ходимларининг муфассал хабардорлигини ҳамда уларнинг корхоналар жамоалари, касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари томонидан назорат қилинишини таъминлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари "Маҳаллий саноат" корпорацияси, "Ўзбексавдо", "Ўзмаишийхизмат" уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ҳудудлардаги маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир чора-тадбирларни белгиланган муддатларда амалга оширишни, уларга амалий ёрдам кўрсатишни таъминласинлар.
Белгилаб қўйилсинки, 5 млн сўм ва ундан ортиқ устав фонди бўлган корхоналарни мулкчиликнинг бошқа шаклларига, айлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, 5 млн сўмдан кам бўлганда эса унинг ҳудудий бошқармаларининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Давлат мулкини ва акцияларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш, сотиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида тўпланган тажрибани ҳисобга олиб 4 ва 5-бандларда кўрсатилган пухта ишланган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш учун 1993 йилнинг 1 чорагида Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
1992 йилнинг 1 апрелида ўтказилган асосий фондларни баҳолашни ҳисобга олиб давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган объектларнинг дастлабки нархларини белгилаш бўйича тармоқ меъёрий ва услубий тавсияномаларни бир ой муддат ичида ишлаб чиқсин ва уларни вазирликлар, идораларга, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бошқа хўжалик бирлашмаларига етказсин;
берилган ҳукуққа мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг таъсисчиси ҳуқуқи билан чиқсин ва давлат корхоналари ва ташкилотларини қайта ўзгартириш тугаллангач давлат мулкида қолган акциялар (пайлар, улушларни сақлаш ва бошқариш ҳуқуқи билан "Ўздавжамғармаага берсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
маҳаллий саноат, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (ташкилотлари) 10-иловага мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди;
"Файз" ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Полимер" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўйчи пиллакашлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Улуғбек номидаги Самарқанд пластмасса буюмлари заводини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан амалга оширилади;
меъёрлаштирилган товарлар, нонбулка маҳсулотлари сотувчи савдо корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий органлари), "Ўзбексавдо" уюшмаси (унинг ҳудудий савдосаноат концернлари) билан янги хусусий мулк эгаси ўртасида томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида битимлар тузилган тақдирда амалга оширилади;
умумий таълим мактабларига, интернатларга, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига, ҳунартехника билим юртларига, завод ва фабрикалар жамоаларига хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш хизмат кўрсатилаётган жамоаларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида тузилган битим асосида амалга оширилади.
7. "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси 15 кун муддат ичида, "Ўзмаишийхизмат", "Ўзбексавдо" уюшмалари бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 1992-1993 йилларда биринчи босқичда давлат тасарруфидан чиқарилиши ёки хусусийлаштирилиши мўлжалланаётган корхона (ташкилотларнинг объектлар бўйича рўйхатини меҳнат жамоалари томонидан танланган қайта ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда тақдим этсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзбексавдо", "Ўзмаишийхизмат" уюшмалари иштирокида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида аризачилар билан битимлар тайёрласин ва тузсин, уларда давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида муайян давр учун қайта ўзгартирилган корхонанинг йўналишини, товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш, маҳсулотлар етказиб бериш, ишлар, хизматларни бажариш ҳажмларини сақлаб қолиш назарда тутилсин.
"Ўзшартномасавдо" республика аҳолиси ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари асосида давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхоналар ўртасида кўрсатиб ўтилган битимларга мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида маҳсулотлар етказиб бериш, ишлар, хизматларни бажариш учун буюртмаларни жойлаштирсин.
"Ўзшартномасавдо", "Ўзбошенгилтаъминотсотиш", "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзбексавдо" уюшмаси битимларни имзолаган корхоналарга моддийтехника ресурсларининг зарур лимитларини ажратишни ҳамда давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, xизматлар)ни етказиб бериш учун ўз вақтида шартномалар тузишни таъминласинлар.
11. "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзбексавдо", "Ўзмаишийхизмат" уюшмалари:
ўз таркибларига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг иқтисодий ва ижтимоий моҳияти тўғрисида, давлат корхоналарини қайта ўзгартиришнинг турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хос хусусиятлари, меҳнат жамоаларининг ҳуқуқлари, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари ҳақида ва хусусийлаштириш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб борсинлар;
корхоналар ва уларнинг бўлинмалари меҳнат жамоаларининг давлат тасарруфидан чиқаришни амалга оширишда мавжуд хўжалик тузилмаларига кириш ёки чиқиш ва янги ташкил этилганларига кириш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини кафолатласинлар;
давлат корхоналари ва ташкилотларини мулкчиликнинг бошқа шакллэрига айлантиришга доир зарур тайёргарлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзбексавдо", "Ўзмаишийхизмат" уюшмалари билан биргаликда бўщаб қолган ходимларни қайта тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида"ги Қонунига мувофиқ уларнинг бошқа ҳуқуқларини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзмаишийхизмат", "Ўзбексавдо" уюшмалари маҳаллий саноат ва коммуналмаиший хизмат корхоналари, давлат савдоси, умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси ходимларининг касаба уюшмалари Марказий Қўмитаси иштирокида:
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш даврида корхона маъмуриятининг илгари тузилган жамоа шартномаларининг барча қоидаларига албатта риоя қилишини;
қайта тузилган корхона (ташкилот) давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида янги жамоа шартномалари тузишини;
тармоқларда банд бўлган ёлланма ходимлар ижтимоий манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминласинлар.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки фонди:
"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзбексавдо" ва "Ўзмаишийхизмат" уюшмаларига давлатга тегишли улушлар (пайлар, акциялар)га мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини беришни.
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзбексавдо", "Ўзмаишийхизмат" уюшмалари билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилиши ёки хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналар (ташкилотлар)нинг кредитор қарзларини узиш механизми масаласини 15 кун муддат ичида ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 19 ноябрдаги 426-XII-сон қарорига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариладиган ёки хусусийлаштириладиган савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда ташкилотларининг мулкларини сотиб олишда юридик ва жисмоний шахсларга қарз беришни назарда тутиш тавсия этилсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Ушбу қарорнинг қандай амалга оширилаётганлиги 1993 йилнинг январь ойида, ундан кейин зса йилнинг ҳар чорагида бир марта кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасинянг Раиси И. Каримов
1992 йил 23 сентябрдаги
443-сон қарорига
1-ИЛОВА
1992-1993 йилларда (биринчи боскич)
маҳаллий саноат давлат корхоналарини
мулкчиликнинг бошқа шаклларига
айлантириш бўйича ташкилий
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Жами корхо налар |
Илгари хусусийлаш тирилган |
1992-1993 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаш тириш белгилан гани |
Қайта ўзгартишнинг тавсия этилган шакли |
Вазирлар Маҳкама сининг қарори бўйича |
||
акцио нерлик жамоа |
хусусий, оилавий |
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
24 |
24 |
9 |
15 |
||
Вилоятлар |
||||||
Андижон |
24 |
24 |
22' |
2 |
||
Бухоро |
2.3 |
1 |
22 |
15 |
7 |
|
Жиззах |
16 |
1 |
15 |
7 |
8 |
|
Қашкадарё |
24 |
24 |
16 |
8 |
||
Навоий |
13 |
13 |
7 |
6 |
||
Наманган |
24 |
23 |
15 |
1 |
||
Самарқанд |
35 |
3 |
31 |
16 |
15 |
1 |
Сирдарё |
19 |
1 |
18 |
8 |
10 |
|
Сурхондарё |
28 |
28 |
17 |
11 |
||
Тошкент |
30 |
30 |
14 |
16 |
||
Фарғона |
38 |
37 |
25 |
12 |
1 |
|
Хоразм |
22 |
22 |
21 |
|||
Тошкент шаҳри |
26 |
1 |
23 |
17 |
6 |
2 |
"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси бўйича жами |
346 |
7 |
334 |
209 |
125 |
5 |
1992 йил 23 сентябрдаги
443-сон қарорига
2-ИЛОВА
1992-1993 йилларда (биринчи босқич) савдо ва умумий
овқатланиш давлат корхоналарини мулкчиликнинг
бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Уюшмага кирувчи корxоналар, жами |
1992-1993 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш белгилангани |
Қайта ўзгаришнинг тавсия этилган шакли |
||
акционерлик ёки жамоа |
хусусий, оилавий ва бошқа шакллар |
|||
Қорақалпоғистон Республикаси |
455 |
131 |
6/126 |
8 |
Вилоятлар |
||||
Андижон |
843 |
300 |
6/282 |
18 |
Бухоро |
560 |
231 |
6/209 |
22 |
Жиззах |
236 |
61 |
3/56 |
5 |
Қашқадарё |
476 |
163 |
3/145 |
18 |
Навоий |
81 |
21 |
1/19 |
2 |
Наманган |
526 |
217 |
5/200 |
17 |
Самарқанд |
1233 |
501 |
13/424 |
77 |
Сирдарё |
276 |
110 |
3/105 |
5 |
Сурхондарё |
218 |
83 |
3/73 |
10 |
Тошкент |
1100 |
507 |
11/454 |
53 |
Фарғона |
1300 |
528 |
6/510 |
18 |
Хоразм |
307 |
119 |
3/109 |
10 |
Тошкент шаҳри |
3358 |
1491 |
23/1440 |
51 |
"Ўзбексавдо" уюшмаси бўйича жами |
10969 |
4466 |
93/4152 |
314 |
Изоҳ: сурат акционерлик жамиятларининг -сони, махраж акционерлик жамиятлари таркибига кирувчи корхоналарнинг ёки жамоа корхоналари -сони
1992 йил 23 сентябрдаги
443-сон қарорига
3-ИЛОВА
1992-1993 йилларда (биринчи босқич)
аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи давлат
корхоналарини мулкчиликнинг бошқа
шаклларига айлантириш бўйича ташкилий
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Ҳудудий уюшмага, ассоциацияга, концернга (улардаги объектлар нинг -сони билан) кирувчи корхогалар (жами) |
1992-1993 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш белгилангани |
Қайта ўзгартишнинг тавсия этилган шакли |
||
акционерлик ёки жамоа |
ижара (ш. ж., сотиб олиш ҳуқуқи билан), хусусий ва бошқалар |
|||
Қорақалпоғистон Республикаси |
20/702 |
442 |
3/15 |
424 |
Вилоятлар |
||||
Андижон |
21/1674 |
1025 |
9/38 |
978 |
Бухоро |
17/831 |
512 |
2/15 |
495 |
Жиззах |
12/646 |
401 |
3/8 |
390 |
К.ашқадарё |
16/1202 |
738 |
4/18 |
716 |
Навоий |
7/545 |
337 |
3/7 |
327 |
Наманган |
19/842 |
524 |
15/21 |
488 |
Самарқанд |
231/1244 |
772 |
11/18 |
743 |
Сурхондарё |
14/634 |
396 |
5/11 |
380 |
Сирдарё |
13/282 |
179 |
2/41 |
136 |
Тошкент |
22/1147 |
722 |
30/22 |
670 |
Фарғона |
20/1586 |
982 |
4/17 |
961 |
Хоразм |
14/949 |
584 |
7/15 |
562 |
Тошкент шаҳри |
7/659 |
436 |
3/40 |
39 |
"Ўзмаишиймебель тузатиш" уюшмаси |
16/2171 |
2171 |
2171 |
|
"Ўзмаишийтехника тузатиш" концерни |
182/485 |
485 |
485 |
|
"Ўзмаишийхизмат" уюшмаси бўйича жами |
425/15599 |
10706 |
101/2942 |
7663 |
Изоҳ: сурат акционерлик жамиятларининг -сони, махраж акционерлик жамиятлари таркибига кирувчн корхоналар -сони ёки жамоа корхоналари.
1992 йил 23 сентябрдаги
443-сон қарорига
10-ИЛОВА
Давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва
хусусийлаштирилмайдиган маҳаллий саноат,
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш,
давлат савдоси ва умумий овқатланиш
КОРХОНАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ
"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси:
"Фонон" Тошкент илмийишлаб чиқариш бирлашмаси;
Тошкент оқова сувларни биологик тозалайдиган экспериментал станцияси;
Амалий санъат музейи.
"Савдо" Ўзбекистон Давлатакционерлик уюшмаси:
"Олмос" Республика улгуржичакана савдо бирлашмаси;
Товарлар сифати бўйича Давлат инспекцияси;
Таом тайёрлаш технологияси ва умумий овқатланиш иқтисодиёти Республика лабораторияси;
Ўзбекистон истеъмол бозори ва маркетинг илмийтадқиқот институти;
Республика ҳунартехника билим юрти;
Малака ошириш институти;
давлат заҳираларини доимий жойлаштириб боришни таъминловчи совуқхоналар, омбор хўжалиги объектлари.