Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.1992 й. 594-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.12.1992 й.
N 594
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ
ВАЗИРЛИГИНИНГ НАЗОРАТ-ТАФТИШ
БОШ БОШҚАРМАСИ ТЎFРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон ССР Молия министрлигининг контроль-ревизия бошқармаси ва унинг маҳаллий органлари тўғрисида Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1960 йил 15 августдаги 703-сон қарори билан тасдиқланган Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин,
Вазирлар Маҳкамаси Раиси
биринчи ўринбосари И. Жўрабеков