Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.1998 й. 395-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.09.1998 й.
N 395
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ
ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР
БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА
НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ
КЎРИБ ЧИҚИШ КЕНГАШИ ТАРКИБИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Фонд бозори қатнашчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганларида уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгашининг аъзоларини тайинлаш тўғрисида" 1996 йил 13 августдаги 282-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов