Давлат солиқ қўмитасининг 2015-15-сон, Марказий банк Бошқарувининг 300-1-3-сон “Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 07.05.2015 й. Қарори (АВ томонидан 27.05.2015 й. 1788-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.05.2015 й.
N 1788-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 07.05.2015 й. N 2015-15 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 07.05.2015 й. N 300-1-3 |
ҚАРОРИ
Нақд пул тушуми келиб тушишининг
хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда) билан тасдиқланган Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси иловада келтирилган таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси
|
Б. Парпиев |
Марказий банк раиси |
Ф. Муллажонов |
ИЛОВА
"Нақд пул тушуми келиб тушишининг
хронометражини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
__________ манзилдаги ________________________ номли
солиқ тўловчида ўтказилган хронометражлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Хро- номет- раж ўт- казил- ган сана, бошлан- ган ва тугаллан- ган вақти |
Ходимлар сони |
Умумий овқатланиш ташкилоти бўйича |
Ҳақи- қатда хроно- метраж куни- гача топ- ширил- ган сумма (минг сўм) |
Хроно- метраж ўтказил- ган кундан бир кун олдинги топширил- ган сумма (минг сўм) |
Хроно- метраж кунлари топши- рилган нақд пул суммаси (минг сўм) |
Ўтган ҳафта- нинг шу куни топши- рилган нақд пул суммаси (минг сўм) |
Бир кун олдин- ги ту- шумга нис- батан фарқи (+ ёки -) |
Ўтган ҳафта- нинг шу кунига нис- батан фарқи (+ ёки -) |
||||||
раҳ- бар |
ҳи- соб- чи |
асо- сий ишчи (хиз- мат- чи)- лар сони |
ёр- дам- чи ишчи (хиз- мат- чи)- лар |
бош- қа иш- чи- лар |
уму- мий овқат- ланиш таш- кило- тининг шакли (тури)* |
4 та ўринга мўл- жал- ланган хизмат кўр- сата- диган стол- лар сони** |
ҳаф- та- лик иш ре- жи- ми (ҳаф- таси- га жами соат- лар- да) |
|||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
|
|
|||||||||||||
|
|
Изоҳ:
*) Умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури) ресторан, кафе, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналиши мавжуд бўлган кафе, чойхона, ошхона, кафетерий, кичик ошхона, буфет ва бошқа турдаги ташкилот (ошхона мавжуд бўлмаганда) бўлиши мумкин;
**) Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, 8-устун кўрсаткичи барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, 8-устунда 15 (6 * 10/4) кўрсатилади.
Хронометраж ўтказган ходимлар |
||
(Ф.И.Ш.) |
||
|
|
|
Солиқ тўловчи |
||
(Ф.И.Ш.)". |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 1 июнь, 21-сон, 283-модда