Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.1995 й. 149-сон "Республика сув хўжалиги кенгаши тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.04.1995 й.
N 149
РЕСПУБЛИКА СУВ ХЎЖАЛИГИ
КЕНГАШИ ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж бўйича халқаро қўмитага аъзо бўлиб кириши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика сув хўжалиги кенгашини тузиш тўғрисида" 1990 йил 26 июндаги 247-сон қарори билан тасдиқланган Республика сув хўжалиги Кенгаши тўғрисидаги Низомнинг биринчи бўлими қуйидаги таҳрирдаги 4-банд билан тўлдирилсин:
"4. Сув хўжалиги Кенгаши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмитаси ҳисобланади, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро қўмитада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов