Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2003 й. 218-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.05.2003 й.
N 218
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ "ЯРМАРКА САВДОСИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 воябрдаги 391-сон қарорига 1, 3 ва 4-иловаларга қисман ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидагилар:
"Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг ноозиқ-овқат товарлар бошқармаси бошлиги Хожиберганов С.Л. Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгашининг котиби этиб тасдиқлансин, Азаматов М.Р. бу вазифадан озод қилинсин;
"Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг озиқ-овқат товарлари бошқармаси бошлиғи Аҳмаджонов Н.Т. Озиқ-овқат товарлари бўйича ярмарка қўмитасининг котиби этиб тасдиқлансин, Ҳакимов М.М. бу вазифадан озод қилинсин;
"Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштиршп департаментининг озиқ-ноовқат товарлар бошқармасининг етакчи мутахассиси Абдуллаев Р.Ш Енгил саноат товарлари бўйича ярмарка қўмитасининг котиби этиб тасдиқлансин, Азизов С.С. бу вазифадан озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов