Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
олдинги таҳрири
ЎзР 08.02.2021 й. ЎРҚ-671-сон Қонунидан олдинги таҳрири
93-модда биринчи қисм 16) бандининг олдинги таҳрири
16) республика давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини улар қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳолларда тўхтатади, бекор қилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли; (ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-366-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
107-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
107-модда. Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судларидан иборат. (ЎзР 06.04.2017 й. ЎРҚ-426-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
117-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонунларга амал қилади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонунидан олдинги таҳрири
96-модда. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади. (ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-284-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)
117-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
117-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларга амал қилади. (ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-366-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
ЎзР 05.03.2019 й. ЎРҚ-527-сон Қонунидан олдинги таҳрири
79-модда 4) бандининг олдинги таҳрири
4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.
93-модда биринчи қисм 11) бандининг олдинги таҳрири
11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади;
ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири
93-модда биринчи қисм 24) бандининг олдинги таҳрири
24) Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади; (ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-366-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 29.08.2017 й. ЎРҚ-439-сон Қонунидан олдинги таҳрири
99-модда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
ЎзР 31.05.2017 й. ЎРҚ-430-сон Қонунидан олдинги таҳрири
80-модда 12) банднинг олдинги таҳрири
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
93-модда биринчи қисм 13) банднинг олдинги таҳрири
13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади; (ЎзР 06.04.2017 й. ЎРҚ-426-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
108-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўради.
Конституциявий суд сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан - Конституциявий суд раиси, раис ўринбосари ва судьяларидан, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг вакилидан иборат таркибда сайланади.
Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари депутат бўла олмайдилар.
Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
Конституциявий суд судьялари дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Конституциявий суд судьялари ўз фаолиятларида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.
Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун
109-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
1) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниқлайди;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
3) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.
Конституциявий суднинг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Улар қатъий ва улар устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
(ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)
Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун
ЎзР 06.04.2017 й. ЎРҚ-426-сон Қонунидан олдинги таҳрири
80-модда 4) бандининг олдинги таҳрири
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судини сайлаш;
83-модда. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
93-модда биринчи қисм 13) бандининг олдинги таҳрири
13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Конституциявий суд раиси ва судьялари, Олий суд раиси ва судьялари, Олий хўжалик суди раиси ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;
93-модда биринчи қисм 14) бандининг олдинги таҳрири
14) вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади;
107-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат.
110-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.
У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
(ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)
111-модда. Мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-366-сон Қонунидан олдинги таҳрири
32-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
78-модда 21) бандининг олдинги таҳрири
21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
93-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири
7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалар юзасидан маърузалар тақдим этади;
93-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири
8) республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади; (ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-284-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
93-модда биринчи қисм 16) бандининг олдинги таҳрири
16) республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли; (ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-284-сон Қонуни таҳриридаги банд)
93-модда биринчи қисм 24) бандининг олдинги таҳрири
24) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузади. Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
98-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чи??анидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.
(ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-284-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-284-сон Қонунидан олдинги таҳрири
80-модда олтинчи бандининг олдинги таҳрири
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
93-модда биринчи қисм саккизинчи бандининг олдинги таҳрири
8) ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
93-модда биринчи қисм ўн иккинчи бандининг олдинги таҳрири
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
93-модда биринчи қисм ўн бешинчи бандининг олдинги таҳрири
15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли; (ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-89-сон Қонуни тахриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)
96-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти бетоблиги сабабли ўз вазифасини бажара олмаслиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қўшма қарорига кўра тузилган давлат тиббий комиссияси хулосаси билан тасдиқланган тақдирда ўн кун муддат ичида палаталарнинг қўшма фавқулодда йиғилишида депутатлар, сенаторлар орасидан уч ойгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сайланади. Бу ҳолда уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумхалқ сайлови ўтказилиши шарт. (ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг)
98-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти ушбу Конституциянинг 89-моддаси ва 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади. (ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонунидан олдинги таҳрири
77-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат.
ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-89-сон Қонунидан олдинги таҳрири
89-модданинг олдинги таҳрири
89-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. (ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг)
93-модда 15 бандининг олдинги таҳрири
15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик бу масалаларни тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг тасдиғига киритади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
102-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири
XVIII БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ
76-модда. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
77-модда. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида беш йил муддатга сайланадиган депутатлардан иборат. (ЎзР 28.12.93 й. 989-XII-сон Қонуни таҳриридаги модда)
Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлисига сайланиш ҳуқуқига сайлов кунигача 25 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари эгадирлар.
Депутатликка номзодлар олдига қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади.
78-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мутлақ ваколатлари жумласига:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
2) Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
3) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ва давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
4) Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари тизимини ва ваколатларини белгилаш;
5) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
6) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
7) маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг чегараларини ўзгартириш;
8) Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига ва маҳаллий вакиллик органларига сайлов тайинлаш;Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
10) ваколати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кунини тайинлаш;
11) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раисини ва унинг ўринбосарларини сайлаш;
12) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш;
13) Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;
14) Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик судини сайлаш;
15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ва вазифасидан озод этиш;
16) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимларидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиш ҳақидаги фармонларини тасдиқлаш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
21) халқаро шартномаларни ва битимларни ратификация (тасдиқлаш) ва денонсация (барвақт тўхтатиш) қилиш;
22) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
23) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, номини ўзгартириш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш;24) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш киради.
79-модда. Олий Мажлис йиғилиши жами депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ваколатли ҳисобланади.
80-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг органлари йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Бош Вазир ва Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Республика Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик судининг раислари, Бош прокурори, Марказий банки бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин.
81-модда. Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси янги чақириқ, Олий Мажлиси иш бошлагунига қадар ўз ваколатини сақлаб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сайловдан кейинги биринчи йиғилиши Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай чақирилади.
82-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг Президенти, шунингдек ўз давлат ҳокимиятининг олий органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эгадирлар.
83-модда. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси қонунлар, қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилади. Қонунни қабул қилиш учун Олий Мажлис депутатларининг кўпчилик овози талаб этилади.
Қабул қилинган қонунларнинг ва бошқа норматив ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.
84-модда. Олий Мажлис Раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили ҳисобот бериб турадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раисининг ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон вакили - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг раиси ва унинг ўринбосарлари Олий мажлис ваколати муддатига сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси этиб бир шахсни сурункасига икки муддатдан ортиқ сайлаш мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Олий мажлис депутатлари учдан икки қисмидан иборат кўпчилигининг яширин овоз бериши орқали муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
85-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси:
1) Олий мажлис муҳокамасига қўйиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
2) Олий Мажлис йиқилишларини чақиради, Олий Мажлис кун тартибига киритиладиган таклифларни қўмиталар ва комиссиялар раислари билан биргаликда тайёрлайди;
3) Олий Мажлис йиғилишларида раислик қилади;
4) Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб туради;
5) қонунларнинг ва Олий Мажлис қарорларининг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;
6) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ва халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ гуруҳлар фаолиятига раҳбарлик қилади;
7) Олий Мажлис Раисининг ўринбосарлари, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари раислари этиб сайлаш учун Олий Мажлисга номзодларни тақдим этади;
8) қўмиталар ва комиссиялар раисларининг таклифига мувофиқ қўмиталар ва комиссиялар таркибини ўзгартириб, сўнгра бу ўзгартишларни Олий Мажлис тасдиғига киритади;
9) Олий Мажлиснинг матбуот органлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
10) Олий Мажлис матбуот органлари низомларини ва таҳрир ҳайъати таркибини ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар сметасини тасдиқлайди;
11) Олий мажлисга қарашли матбуот органлари муҳаррирларини тайинлайди ва лавозимларидан озод қилади;
12) Олий Мажлис депутатлари ва девонининг ишлаши учун зарур харажатлар сметасини тасдиқлайди;
13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларини имзолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси фармойишлар чиқаради.
86-модда. Олий Мажлис қонун лойиҳалари тайёрлаш ишларини олиб бориш, Олий Мажлисга ҳавола этиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, қонунларнинг ва Олий Мажлис бошқа қарорларининг ижросини назорат қилиб туриш учун депутатлар орасидан қўмиталар ва комиссиялар сайлайди.
Олий Мажлис зарур бўлган тақдирда доимий ҳамда мува??ат ишловчи депутатлик, тафтиш ва бошқа комиссияларни тузади.
87-модда. Олий Мажлис депутатларига белгиланган тартибда уларнинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлар қопланади. Олий Мажлисда доимий ишлайдиган депутатлар ўз ваколатлари даврида бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.
88-модда. Олий Мажлис депутати дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Олий Мажлиснинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки суд томонидан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
89-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлигидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади.
90-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади.
93-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилишининг кафилидир;
2) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
4) музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ва бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
6) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлайди ҳамда лавозимларидан озод қилади;
7) республика Олий Мажлисига ҳар йили ички ва халқаро аҳвол хусусида маълумотнома тақдим этади;
8) ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика олий ҳокимияти ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни Олий Мажлис тасдиғига киритади;
9) Бош Вазир, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарларини, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Олий Мажлиснинг тасдиғига киритади;
10) Олий Мажлисга Конституциявий суд раиси ва аъзолари, Олий суд раиси ва аъзолари, Олий хўжалик суди раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;
11) вилоят, туман, шаҳар ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади;
12) вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, бу масалаларни тегишли халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига қўяди; Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
13) республика бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади;
14) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаришга ҳақли. Агар Олий Мажлис илгари ўзи қабул қилган қарорни учдан икки қисмдан иборат кўпчилик овоз билан тасдиқласа, Президент қонунни имзолайди;
15) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади, қабул қилган қарорини уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
16) республика Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади; олий ҳарбий унвонларни беради;
17) Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти тугилганда уруш ҳолати эълон қилади, қабул қилган қарорини уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғига киритади;
18) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиги билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
19) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
20) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган фуқароларни авф этади;
21) миллий хавфсизлик ва давлат назорати хизматларини тузади, уларнинг раҳбарларини тайинлайди ва лавозимидан озод этади ҳамда ўз ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилади.
Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
95-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси таркибида унинг нормал фаолиятини таҳдидга соладиган, ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд у бир неча марта Конституцияга зид қарорлар қабул қилган тақдирда, Президентнинг Конституциявий суд билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Олий мажлис тарқатиб юборилиши мумкин. Олий Мажлис тарқатилгандан сўнг унга янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.
Олий Мажлис фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатилиши мумкин эмас.
96-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти бетоблиги сабали ўз вазифасини бажара олмаслиги Олий Мажлис тузган давлат тиббий комиссияси хулосаси билан тасдиқланган тақдирда ўн кун муддат ичида Олий Мажлиснинг фавқулодда йиғилишида депутатлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сайланади. Бу ҳолда уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумхалқ сайлови ўтказилиши шарт.
97-модда. Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чи??ан Президент умрбод Конституциявий суд аъзоси лавозимини эгаллайди.
98-модда. Вазирлар Маҳкамаси таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у Олий Мажлис томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиги Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётининг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини заммасидан соқит қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.
99-модда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
101-модда. Маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, халқ депутатлари қуйи Кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қиладилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.
Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиши учун мажбурийдир.
Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларининг ваколат муддати - беш йил.
102-модда. Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.
Вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Туманларга бўйсунган шаҳарларнинг ҳокимларини туман ҳокими тайинлайди ва вазифасидан озод қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
103-модда. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.
Ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доирасини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби қонун билан белгиланади.
107-модда. Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат.
Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
109-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
1) қонунларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган бошқа ҳужжатларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Ҳукумат қарорларининг, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномаларининг ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди;
2) Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
3) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг нормаларига шарҳ беради;
4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.
Конституциявий суднинг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Улар қатъий ва улар устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
110-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди - фуқаролик, жиноий ва маъмурий судлов ишларини юргизиш борасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Республиканинг барча ҳудудида бажарилиши мажбурий.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди - Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, шаҳар ва туман судларининг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
112-модда. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади. Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари ва аъзолари Олий Мажлиснинг депутати бўлолмайдилар. Судьялар, шу жумладан туман судьялари сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.
117-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасида Президент сайлови, ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайлови умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётганлар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ вакиллик органининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Сайлов ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.
127-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси жами депутатларининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонунлар билан киритилади.