Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.1996 й. 184-сон "Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.05.1996 й.
N 184
РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ
МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекисттон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомнинг 21-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ихтисослашитирлган тармоқдан "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олувчи фуқаролар".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 5, 16-модда.