Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.1996 й. 262-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.07.1996 й.
N 262
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш ва ишларнинг пировард натижалари учун масъулиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1996 йил 1 сентябрдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 600 сўм миқдоридаги тариф ставкаси Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 мартдаги 103-сон қарорига илова 1996 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 23 июлдаги
262 сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
0 |
1.000 |
1 |
1.450 |
2 |
1.595 |
3 |
1.755 |
4 |
1.930 |
5 |
2.115 |
6 |
2.308 |
7 |
2.510 |
8 |
2.716 |
9 |
2.926 |
10 |
3.140 |
11 |
3.358 |
12 |
3.581 |
13 ' |
3.808 |
14 |
4.038 |
15 |
4.271 |
16 |
4.508 |
17 |
4.748 |
18 |
4.991 |
19 |
5.238 |
20 |
5.488 |
21 |
5.741 |
22 |
5.998 |