Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 29.06.2015 й. 01-176-сон “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2015 й. 2698-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.07.2015 й.
N 2698
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ
29.06.2015 й.
N 01-176
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
магистратурасига кириш тест синовларини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ж. Исмаилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 20 июль, 28-сон, 376-модда