Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 22.07.2015 й. 19/5-сон “Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 29.07.2015 й. 1894-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2015 й.

N 1894-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.07.2015 й.

N 19/5


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан  ўтказиладиган  операцияларга  ва  уларнинг

бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/2-сон қарори (рўйхат рақами 1894, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан  ўтказиладиган  операцияларга  ва  уларнинг

бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларига ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаб ва меъёрларни белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари, мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.".


3. Иловадаги "ссудаларига" деган сўз "кредитларига" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 401-модда