Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 16-сон, Халқ таълими вазирлигининг 19-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 33/ққ-сон “Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 30.07.2015 й. Қарори (АВ томонидан 30.07.2015 й. 2705-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.07.2015 й.
N 2705
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.07.2015 й. N 16 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.07.2015 й. N 19-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 30.07.2015 й. N 33/ққ |
ҚАРОРИ
Ижодкор ёшлар республика танловларини
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маданият ва спорт ишлари вазири
|
Б. Ахмедов |
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
У. Салимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 3 август, 30-сон, 410-модда