Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2003 й. 288-сон "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2003 й.

N 288


ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ

АНАЛОГЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА

УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ПРЕКУРСОРЛАРДАН

ЭКСПЕРТЛИК ФАОЛИЯТИДА ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори К.Ж. Дўсметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 6, 49-модда.